«Ахборот стенди»да нималар кўрсатилиши керак

preview

«Мен – спорт-техника ўқув клубининг (ҳайдовчилик мактаби) кадрлар бўлими инспекториман, ташкилотда 60 нафар ходим ишлайди. Биз ахборот стендига эга бўлишимиз керакми? Бундай стендда нималар акс эттирилиши керак? Бунда қандай йўриқномаларга таянишим керак?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Қонунчилик ташкилотларнинг кадрлар хизматларини ахборот стендларига эга бўлишга бевосита мажбурламайди. Шу билан бирга иш берувчини ходимларни у ёки бу ҳолатлар ёки ҳодисалар тўғрисида хабардор қилишга мажбур қиладиган муайян нормалар мавжуд.

Масалан, ходимлар таътиллар жадвали, ташкилотлар бўйича турли буйруқлар, умумий иш тартиби ва бошқа қоидалар билан таништирилиши керак. Шунинг учун ташкилотнинг ички ҳужжатлари билан бундай стендни ташкил қилишни назарда тутишни тавсия қиламиз. Ишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, у жисмоний объект (кадрлар бўлими деворидаги стенд ёки бошқа ҳамма кўра оладиган жойда) ёки электрон – корпоратив портал доирасида бўлиши мумкин.

 

Стендда нималарни жойлаштириш керак

Қуйидагиларни ўз вақтида жойлаштириш ва янгилашни тавсия қиламиз:

  • ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларини;
  • жорий давр учун таътиллар жадвалини;
  • ишга жойлашиш, турли хил имтиёзларни олиш ва ҳоказолар учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини;
  • аризаларнинг намуналарини (таътил, меҳнат шартномасини бекор қилиш, бошқалар учун);
  • паспорт тизими, рўйхатга қўйиш ва ҳарбий рўйхатга олиш ҳақидаги маълумотни;
  • ходимларга имтиёзлар бериш, қўшимча таътилларни тақдим қилиш ва ҳоказолар тўғрисидаги жамоа шартномасидан кўчирмани;
  • меҳнат қонунчилигидаги муҳим ўзгаришлар ҳақидаги маълумотни;
  • рағбатлантиришлар, табриклар ва бошқалар тўғрисидаги маълумотни;
  • ташкилотнинг барча ходимларига тегишли бўлган буйруқ нусхаларини;
  • кадрлар бўлимининг бошқа эълонларини.  

Қуйидагиларни жойлаштириш тавсия қилинмайди:

  • алоҳида ходимларнинг манфаатларига тааллуқли буйруқлар;
  • бошқа махфий маълумотлар.

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» эксперти


Ўзбекистонда кадрлар ҳисоби ва иш юритиш бўйича умумий саволлар - кадрлар бўлими ходимлари учун долзарб масалалар кадрлар бўлими ходимлари учун умумий саволлар, кадрлар бўлими ходимлари учун саволлар, кадрлар бўйича офитсерлар учун маълумотлар, кадрлар бўлими ходимлари учун ёъл-ёъриқ, кадрлар бўйича мутахассисларга маслаҳатлар, ўзбекистонда кадрлар бўлими ходимлари учун умумий саволлар Ўзбекистонда кадрлар ҳисоби ва иш юритиш бўйича умумий саволлар. Сиз кадровик.уз сайтида Оʻзбекистонда кадрлар ишини юритиш боʻйича умумий саволларга жавоб топасиз. кадровик.уз сайтида ҲР мутахассислари учун фойдали маслаҳатлар /uz/publish/doc/text194389_ahborot_stendida_nimalar_kursatilishi_kerak