Таътилдаги ходимни мажбурий малака ошириш курсларига юбориш мумкинми

preview

«Тиббиёт ходимига ҳар йилги меҳнат таътили тақдим қилинди. Таътил вақтида у мажбурий малака ошириш курсларига йўлланма олди.

Меҳнат таътили тиббиёт ходимининг мажбурий малака ошириш кунлари сонига узайтириладими ва шу кунлар учун ҳақ тўланадими?»

Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра  «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

Амалиётчи-мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Бундай вазиятда ходимнинг таътилини узайтириш имконсиз – ҳолат МКнинг 229-моддаси 1-қисмида назарда тутилган рўйхатга киритилмаган («Ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки уни бошқа муддатга ўтказиш»).

Ходимни фақат таътилдан чақириб олиш мумкин унинг розилиги билан . Таътилнинг чақириб олиш муносабати билан фойдаланилмаган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда ёки Меҳнат кодексининг 230 ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя қилинган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак. Вариант сифатида таътилнинг қолган қисми малака ошириш курсларини тугатгандан сўнг дарҳол берилиши мумкин.

Ходимни таътилдан чақириб олишнинг иложи бўлмаганда, масалан, у чақириб олишга рози эмас, бошқа мамлакатдан қайтиб кела олмайди. Бундай ҳолларда, ушбу ходимнинг малакасини оширишни бошқа вақтга режалаштириш илтимоси билан малака ошириш ташкилотчисига мурожаат қилишни тавсия этамиз.

Келгусида кўрсатилган тадбирларга жалб қилинадиган ходимларни касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш ва малака ошириш режаси мавжуд бўлганда, ушбу даврлар учун таътилни режалаштирмасликни тавсия қиламиз.

Ходимларни қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга бўлган заруратни иш берувчи белгилайди, бундан ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш зарурати меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ҳоллар мустасно .

Ходимларни қайта тайёрлашга ва ўз малакасини оширишга юбориш тартиби меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланади .

Ходим иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган тақдирда, иш берувчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида ходимнинг иш жойини (лавозимини) ва ўртача иш ҳақини сақлаб қолиши шарт .

Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шакллари, зарур касблар ҳамда мутахассисликларнинг рўйхати иш  берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланади .

 

 

 

 

Таътил ва ишламайдиган вақт-Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш вақти, таътилни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш ўзбекистонда ишламайдиган вақт, таътил ва ишламайдиган вақт, таътил Ўзбекистонда байрамлар қандай ташкил етилган. Ишламайдиган соатлар, байрамлар ва таътиллар ҳақида. Кадрлар бўлими ходими учун байрамлар ва таътиллар ҳақида маълумот /uz/publish/doc/text194710_tatildagi_hodimni_majburiy_malaka_oshirish_kurslariga_yuborish_mumkinmi