Ходими ҳарбий хизматга чақирилаётган иш берувчи нималарни билиши керак

preview

Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги  чақириқ эълон қилинди. Мудофаа бўлимлари аллақачон тайёргарлик тадбирларини ўтказмоқда. Сизнинг ҳарбий хизматга чақирилувчи ходимларингизни ҳужжатларни аниқлаштириш ҳамда чақирув комиссиясидан ўтиш санасини белгилаш учун  таклиф қилишади (чақирув қоғози билан чақиришади).

Ходимларингиз орасида ҳарбий хизматга чақирилувчилар бўлса, нималарни билишингиз кераклигини «Норма»  эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтиради.

 

Teлеграм-каналимиздаги мақолаларни кузатиб боринг.

 

– Чақирилувчилар, шу жумладан вақтинча рўйхатда турганлар чақирув қоғозида кўрсатилган муддатда чақирув пунктида ҳозир бўлишлари керак. Муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервида (СЧР) хизматни ўтамаган ҳамда ҳарбий рўйхатда турмаган чақирилиш ёшидаги фуқаролар, шунингдек доимий турар жойидан вақтинча бошқа жойга жўнаб кетган ва ўша ерда ҳарбий рўйхатда турмаган чақирилувчилар турар жойларидаги мудофаа ишлари органларида ҳозир бўлиши шарт.

Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ва таълим муассасаларининг раҳбарлари хизмат сафарида бўлган чақирилувчиларни чақиртириб олишлари ва уларнинг чақирув участкасида ўз вақтида ҳозир бўлишини таъминлашлари шарт .

Иш берувчи иш жойини (лавозимини) ва ҳарбий хизмат муддати давомида ўртача иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда ходимни ишдан озод қилиши шарт. Бунинг учун ходим мудофаа ишлари бўлимининг тасдиқловчи ҳужжатларини (чақирув қоғози, маълумотнома) тақдим этади – улар бўйича ишда йўқ бўлган ҳақиқий вақт аниқланади.

«Ҳарбий мажбуриятларни бажариш» умумий атамаси остида чақирилувчи мудофаа бўлимига таклиф қилинадиган (чақиртириладиган) барча тадбирлар тушунилади, шу жумладан:

  • муддатли ҳарбий хизматга чақириш учун;
  • муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш учун;
  • соғлиғининг даражасини аниқлаш ва даволанишга юбориш учун  .

Чақирув комиссияси якунлари бўйича қарор қабул қилинади: ҳақиқий ҳарбий ёки муқобил хизматга чақириш, СЧРга киритиш ёки чақирувни кечиктиришни тақдим қилиш.

 

Ходим муддатли ҳарбий хизматга чақиртирилган тақдирда

Иш берувчи муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилади – ходим томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоб чақирув қоғози асосида .

 

Ходим муқобил хизматга чақирилган тақдирда

Энг аввало «муқобил хизмат» тушунчасига тўхталиб ўтамиз. Бу  фуқароларнинг умумий ҳарбий мажбуриятни бажаришининг чақирув бўйича ҳарбий хизмат ўрнига иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг турли тармоқларида кам малака талаб этиладиган (ёрдамчи) ишларни, шунингдек фалокатлар, ҳалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган алоҳида туридир  .

Ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, ҳарбий рўйхатда турувчи ва хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролар, агар улар диний таълимоти қурол-яроғдан фойдаланиш ва Қуролли Кучларда хизмат қилишга йўл қўймайдиган, рўйхатга олинган диний ташкилотлар ҳисобида турсалар, муқобил хизмат ҳуқуқига эга . Буни оғзаки эмас, балки ҳужжат билан тасдиқлаш зарур.

Муқобил хизмат муддати – 24 ой, олий маълумотли фуқаролар учун – 18 ой.

Фуқароларнинг муқобил хизматга чақирилиши муддатли ҳарбий хизматга чақириладиганлар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Иш берувчи муқобил хизматга чақирилган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилади – ходим томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоб чақирув қоғози асосида .

 

Ходим СЧРга қабул қилинган ва йиғинга чақирилган тақдирда

Ҳарбий йиғинлардан ўтиш даврида, уларни ўтказиш жойига бориш ва қайтишга кетадиган вақтни қўшиб ҳисоблаганда, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг иш жойларида уларнинг иш ўрни (лавозими) сақлаб турилади.

Ҳарбий йиғинларга юборилганлик ҳақидаги маълумотнома олинган кундан бошлаб ҳарбий йиғинлардан қайтгунга қадар бўлган улар билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхонанинг тугатилиши ҳолатларидан ташқари .

 

Чақирилувчи ходим кечиктириш олса

Мудофаа ишлари бўлимида кечиктириш тўғрисидаги маълумот чақирилувчини чақирув участкасига рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг махсус қисмига, уни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда киритилади. У Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи томонидан муҳр қўйиш билан имзоланади. Ушбу маълумотлар асосида чақирилувчининг иш жойи бўйича Т-2 шаклидаги шахсий карточкасида тегишли белги киритилиши керак.

Агар чақирилувчи йигирма етти ёшга тўлгунга қадар ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ҳуқуқидан фойдаланса, унга рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ўрнига ҳарбий гувоҳнома берилади. У ҳарбий хизматга мажбурлар ҳисобига ўтказилади ва кейинчалик ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилмайди.

 

Ходим тинчлик даврида чақирувдан озод қилинган тақдирда

Ходим иш жойи бўйича чақирувдан расман озод қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади: унинг чақирувдан озод қилиш ҳуқуқи кўрсатилган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳарбий гувоҳнома ёки рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома.

 

 

 

 

Ўзбекистонда кадрлар ҳисоби ва ҳисобини юритишнинг умумий масалалари бўйича маслаҳатлар-кадрлар бўйича мутахассислар учун долзарб масалалар кадрлар ҳисоби бўйича умумий масалалар бўйича маслаҳатлар, офис бошқаруви бўйича умумий масалалар бўйича маслаҳатлар, ходимлар ҳисоби бўйича умумий масалалар бўйича маслаҳатлар, умумий меҳнат масалалари бўйича маслаҳатлар, ўзбекистонда ходимлар ҳисоби бўйича умумий масалалар бўйича маслаҳатлар Ўзбекистонда кадрлар ҳисоби ва иш юритиш бўйича умумий масалалар бўйича маслаҳатлар. Сайтда kadrovik.uz Ўзбекистонда кадрлар ҳисоби ва иш юритишнинг умумий масалалари бўйича маслаҳатлар тақдим етилди. Бу ерда ходимлар муҳим меҳнат саволларига тегишли жавобларни, ходимларни бошқариш ва меҳнат қонунчилигига риоя қилиш бўйича тавсияларни топадилар /uz/publish/doc/text196916_hodimi_harbiy_hizmatga_chaqirilaetgan_ish_beruvchi_nimalarni_bilishi_kerak