Ходимни меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлик учун қандай ишдан бўшатилади

25.04.2024
author avatar

Раиса ДОГОВОРОВА

«Kadrovik PRO» бош муҳаррири

Тавсияномада:

– меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари;

– меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш.

Иш берувчи ходимни меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун ишдан  бўшатиши мумкин . Меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузиш – бу интизомий жазо амал қилаётган пайтда ходимнинг мажбуриятларни узрли сабабларсиз такрор бузишидир. Масалан, ходим меҳнат интизомига риоя қилмайди, меҳнат мажбуриятларини тўлиқ бажармайди, иш муддатларини бузади ва ҳоказо,.

Ходимни ушбу асосга кўра ишдан бўшатиш –  бу МК 312-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чорасидир. Шунинг учун уни қўллашнинг умумий тартиби меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлик учун ишдан бўшатишдаги тартиб билан бир хил .

Меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари

Меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлик учун қонуний ва асосли равишда ишдан бўшатиш учун   бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бўлиши лозим:

  1. ходим узрли сабабларсиз меҳнат мажбуриятларини бажармаяпти;
  2. ходим бажармаётган мажбуриятлар ҳақиқатан унинг зиммасига юклатилган ва меҳнат шартномасида, лавозим йўриқномасида ва бошқаларда мустаҳкамланган.

Ходим томонидан меҳнат мажбуриятларининг бузилиши мисоли 

Ходим меҳнат мажбуриятларини бузади, агар:

  • ишга кеч қолса ёки иш куни тугашидан олдин ишдан кетса;
  • иш берувчининг мулкини ўғирласа;
  • тижорат сири ҳисобланадиган маълумотларни кимгадир берса;
  • ишга маст ҳолда, наркотик ёки токсик моддалар таъсиридаги ҳолатда келса;
  • ишдаги ҳаракатсизлик. Масалан, ходим ишда бекор юради, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси талаблари, иш берувчининг қонуний буйруқларини бажармайди ва ҳоказо. 

3)      ходим интизомий жазонинг амал қилиши даврида мажбуриятларни такрор бузади – яъни у охирги йил давомида ҳеч бўлмаганда битта жарима ёки ҳайфсан тарзидаги олиб ташланмаган ёки сўндирилмаган интизомий жазога эга. 

Мажбуриятларни мунтазам равишда бузишларни аниқлаш мисоли 

  1. Ходим аввал ўзининг меҳнат мажбуриятларини бузган. Бунда мажбуриятларнинг кейинги бузилиши аввалгиси билан боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Масалан, ходимга хавфсизлик техникасини бузганлик учун ҳайфсан эълон қилинган, 3 ой ўтгач эса у 2 соатга ишга кеч қолди.
  2. Ходим илгари меҳнат мажбуриятларини бузган ва унга нафақат МК 312-моддасига кўра, балки интизом тўғрисидаги бошқа қонунлар, низомлар ёки қоидаларга мувофиқ интизомий жазо чоралари қўлланилган.
  3. Ходим моддий жавобгарликка тортилган. Масалан, йиллик иш якуни ёки кўп йил ишлаганлик учун мукофот, тақдирлаш ва бошқалардан маҳрум қилинган.
Эътибор беринг

Мажбуриятларни мунтазам равишда бузганлик учун, фақат ходим меҳнат мажбуриятларини шунчаки бажармаганлиги учун эмас, балки уларни айнан бузганлиги учун ишдан бўшатиш мумкин.

Ходим меҳнат мажбуриятларини муайян ҳаракатни амалга оширганда ҳам, ҳеч қандай ҳаракат қилмаганда ҳам бузиши мумкин. Муҳими, ушбу ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик ходимнинг меҳнат мажбуриятларига тааллуқли ва айбли, ҳуқуққа зид тусга эга бўлиши керак.

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан 1 йилдан ошмаслиги керак, . Яъни МК фақат энг кўп муддатни белгилайди. Шунинг учун иш берувчи содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллигига қараб, интизомий жазо чорасининг амал қилишининг қисқароқ муддатини белгилаши мумкин, масалан: 6 ой, 9 ой ва ҳоказо.

Интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби, жумладан уларнинг амал қилиш муддатларини Ички меҳнат тартиби қоидаларида белгилаш мумкин.

Эътибор беринг

Интизомий жазони қўллашни амалдаги қонунчиликнинг барча қоидалари бўйича, шу жумладан ходимнинг ёзма тушунтиришини олиш ва бурйуқ чиқариш билан расмийлаштиринг, . Оғзаки ҳайфсан ёки МК 313-моддасида назарда тутилмаган бошқа таъсир чоралари ҳисобга олинмайди.

Меҳнат мажбуриятларининг бузилишини мунтазам деб ҳисоблаш учун ходим меҳнат интизомини камида икки марта бузиши керак. Бунда такрор қилмишни ходим биринчи қилмиши учун белгиланган интизомий жазонинг амал қилиши даврида содир этган, .

Вазият
Ходимга биринчи қилмиши учун оғзаки огоҳлантириш берилди, иккинчи қилмиши учун – у ишдан бўшатилди

Ходим узрли сабабсиз ишга келмаган. Прогул учун ходим оғзаки огоҳлантирилган ва унга интизомий жазо чораси қўлланилмаган. Бир ойдан кейин ходим ишга 3 соатга кеч қолиб, меҳнат интизомини такрор бузган. Иш берувчи МК 100-моддаси 2 қисмининг 3 бандига кўра, меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлик учун ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилди.

Иш берувчи ҳақми?

– Иш берувчининг ҳаракатлари ноқонуний. Чунки биринчи қилмиши учун ходим интизомий жавобгарликка тортилмаган, унда интизомий жазо йўқ деб ҳисобланади. Демак, меҳнат мажбуриятларини такрор бузиш мунтазам деб тан олинмайди. Шундай экан, ходимни МК 161-моддаси 2 қисмининг 4 бандига кўра ишдан бўшатиш мумкин эмас.

Иш берувчи унга такрор қилмиши учун ҳайфсан ёки жарима қўллаши ёхуд МК 161-моддаси 2 қисмининг 5-бандига кўра ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин. Батафсил “Меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлик учун қандай ишдан бўшатиш керак” тавсияномасини қаранг. 

Эътибор беринг
Ҳатто агар иш берувчи ходимдан интизомий жазони буйруқ билан олиб ташламаган бўлса ҳам, унинг муддати ўтгандан кейин ходим интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади, . Бу ҳақида батафсил «Интизомий жазони олиб ташлаш» тавсияномасини қаранг.
Мисол
Меҳнат интизомининг мунтазам равишда бузилишини белгилаш

1. Ходим интизомий жазодан кейин 6 ой ўтиб, иккинчи марта меҳнат интизомини бузди. Биринчи марта унга амал қилиш муддати 1 йил бўлган ҳайфсан эълон қилинди. Интизомий жазо муддатидан олдин бекор қилинмаган.

Мазкур ҳолатда ходимнинг ҳаракатлари мунтазам хусусиятга эга ва иш берувчи у билан меҳнат муносабатларини МК 161-моддаси 2 қисмининг 4 бандига кўра бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.  

2. Меҳнат интизомини бузганлиги учун ходимга ҳайфсан эълон қилинди. Бироқ меҳнат жамоасининг илтимосномасига кўра, 6 ой ўтгач, ходимдан интизомий жазо олиб ташланди. Бундан сўнг 1 ой ўтиб, ходим яна ножўя ҳаракатни содир этди.

Мазкур ҳолатда иш берувчи ходим билан меҳнат муносабатларини меҳнат интизомини мунтазам равишда бузганлик учун бекор қилишга ҳақли эмас, чунки ходим интизомий жазога эга эмас деб ҳисобланади.

Ўша битта интизомий қилмиш учун бир вақтнинг ўзида иккита интизомий жазони қўлламанг, . Масалан, бир вақтда ҳам меҳнат шартномасини МК 161-моддаси 2 қисмининг 4 банди  бўйича бекор қилиш, ҳам жарима солиш мумкин эмас.

Меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлик учун меҳнат шартномасини интизомий қилмиш аниқланган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай бекор қилинг, бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди,.

Меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш

 

1 қадам. Мажбуриятларнинг бузилганлик фактини ҳужжатлар билан тасдиқланг

Меҳнат мажбуриятларининг бузилганлиги фактини ҳужжатлар билан ходимнинг бевосита раҳбарининг хизмат хати/ёзма доклади, рапорт ва ёки бузилиш фактини тасдиқловчи далолатнома билан тасдиқлаш мумкин.

Вазият
Ходимнинг кечга қолганини видеокузатув камераси қайд этган

Ходим ишга 3 соатга кеч қолди. Компанияда ходимларнинг кечикиб келишларини одатда кадрлар бўйича инспектор қайд қилади, аммо шу куни у ишда бўлмаган.

Корхонанинг ўтиш жойида ўрнатилган видеокузатув камерасидаги ёзувлардан прогулнинг исботи сифатида фойдаланиш мумкинми?

– Ҳа, видеога ёзиш воситаларидан далил сифатида фойдаланиш мумкин.

Ходимларнинг меҳнат интизомига риоя қилишларини назорат қилиш учун видеога ёзиш воситаларидан фойдаланиш тартибини Ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки махсус низомда – локал ҳужжатда мустаҳкамланг. Ходимларни ушбу ҳужжатлар билан имзо қўйдирган ҳолда таништиринг,.

Бироқ видеоёзувларнинг бўлиши иш берувчининг ходимдан ёзма тушунтиришни талаб қилиш ва МК 313-моддасида назарда тутилган бошқа тартиб-таомилларни ўтказиш мажбуриятларини бекор қилмайди.

2 қадам. Ходимдан тушунтириш хатини олинг

 Ходимдан меҳнат мажбуриятларини бажармаганлиги сабабларини ёзма тушунтиришини талаб қилинг,  . Сабабларнинг узрли ёки узрли эмаслигини аниқланг. Агар ходим тушунтириш беришдан бош тортса, бу ҳақида гувоҳлар иштирокида далолатнома тузинг.

3 қадамМунтазамликни текширинг

Ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бузиши мунтазам характерга эгалиги фактига ишонч хосил қилинг, . Бунинг учун ходимга илгари интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги буйруқни кўтаринг. Буйруқнинг санасига эътибор беринг. Интизомий жазо муддати ўтмаганми ва у муддатидан олдин олиб ташланмаганми, текширинг.

4 қадамХодимни ишдан бўшатишни касаба уюшмаси қўмитаси билан келишинг.

Ишдан бўшатишни касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиш, агар бу жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса, талаб қилинади .

Касаба уюшмаси қўмитасига меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёзма тақдимнома йўлланг. Касаба уюшмаси қўмитаси қабул қилинган қарор тўғрисида тақдимнома олинган кундан эътиборан 10 кун мобайнида ёзма равишда хабар қилиши керак. Касаба уюшмаси қўмитаси ишдан бўшатишга розилик берган тақдирда, ходим билан меҳнат шартномасини шундан кейин 1 ойдан кечиктирмай бекор қилинг . Агар 10 кун мобайнида касаба уюшмаси қўмитаси қабул қилинган қарор ҳақида хабар бермаса, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини мазкур қарорсиз бекор қилишга ҳақли.

5 қадам. Ходимни огоҳлантиринг

Меҳнат шартномасини бекор қилишдан камида 3 кун олдин ходимни бу ҳақида ёзма равишда  огоҳлантиринг, . Бунда иш берувчи огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация тўлашга ҳақли, . Огоҳлантириш муддатини пулли компенсация билан алмаштиришга ходимнинг розилиги талаб қилинмайди.

6 қадам. Ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқаринг

Ходим ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқаринг. Буйруқда ишдан бўшатишнинг асосини ва Меҳнат кодексининг моддасини кўрсатинг. Ходимни буйруқ билан у чиқарилган кундан эътиборан 3 иш куни мобайнида қўл қўйдириб таништиринг. Ходим ишда бўлмаган вақтни ҳисобга олманг.

Эътибор беринг
Агар ходимни буйруқ билан таништирмасангиз, у интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади, .

7 қадам. Ишдан бўшатишда ҳужжатларни беринг

Охирги иш кунида:

  • меҳнат шартномасини бекор қилишни ЯММТда рўйхатдан ўтказинг;
  • ходимга қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини(агар бор бўлса), унга ишдан бўшатиш тўғрисидаги ёзувни киритган ҳолда беринг;
  • электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма беринг;
  • ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхасини беринг ва ходим билан ҳисоб-китоб қилинг, .

Агар ходим ишдан бўшатиш куни ишламаган бўлса, шу куни ходимга почта орқали хабарнома юборинг. Хабарномада меҳнат дафтарчасини олиши зарурлигини кўрсатинг,  .

8 қадам. Ходим билан ҳисоб-китоб қилинг

Ишдан бўшатиш кунида ходимга қуйидагиларни тўланг:

  • охиригача олинмаган иш ҳақини;
  • фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
  • ташкилотнинг локал ҳужжатлари ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа тўловларни.

Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, тегишли суммаларни ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида ходим томонидан талаб қўйилганидан кейин 3 кундан кечиктирмай тўланг, .

Эътибор беринг
Меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлик учун ишдан бўшатишда ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди.
Мисол
Ходимнинг раҳбариятнинг қонуний топшириғини бажаришни рад этиши

Кассир В. А. Рахимова бевосита раҳбари – бош бухгалтер А. С. Газиеванинг ходимларга иш ҳақи бериш учун хизмат кўрсатувчи банкдан нақд пул маблағларини олиб келиш топшириғини бажаришни узрли сабабсиз рад этди. Ушбу мажбурият унга меҳнат шартномаси ва лавозим йўриқномасига кўра юклатилган. А. С. Газиева В. А. Рахимованинг ўз меҳнат мажбуриятларини бежармаганлиги тўғрисида директор номига рапорт тузди. В. А. Рахимова ўз хатти-ҳаракатининг сабабини тушунтириш хатида кўрсатди, лекин иш берувчи уни узрли сабаб эмас деб ҳисоблади.

Илгари В. А. Рахимова ишга кеч қолганлиги учун интизомий жавобгарликка тортилган, бу ҳақида тегишли буйруқ тузилган. Интизомий жазо муддати ҳали тугамаган. Шунинг учун ташкилот раҳбари В. А. Рахимовани меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун ишдан бўшатишга қарор қилди.

Ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитасига В. А. Рахимова билан меҳнат шартномасини МК 161-моддаси 2 қисмининг 4-бандига кўра бекор қилиш тўғрисида тақдимнома юборилди. Касаба уюшмаси қўмитаси ишдан бўшатишга розилик берди ва бу ҳақида йиғилиш баённомасидан кўчирма тақдим этди. Иш берувчи В. А. Рахимовани 3 кундан кейин у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида учта ходимнинг иштирокида огоҳлантирди, бу ҳақида далолатнома тузилди. Кўрсатилган муддатда буйруқ чиқарилди ва ишдан бўшатиш ЯММТда рўйхатдан ўтказилди. Ишдан бўшатиш тўғрисидаги ёзув В. А. Рахимованинг қоғоз меҳнат дафтарчасига киритилди. Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни унга ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси, тўлдирилган қоғоз меҳнат дафтарчаси, электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма берилди ва иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қилинди.

Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг