Меҳнат шартномасини бекор қилишда кўп йўл қўйиладиган хатолар
Штат қисқартирилиши муносабати билан ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномасини бекор қилиш
Вазиятнинг тавсифи
Ташкилотда ишлар ҳажмининг камайиши муносабати билан, ҳомиладор аёл қисқартиришга тушди. У билан меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисмининг 2-бандига кўра бекор қилинди.
Қонун бузилишини асослаш
Меҳнат кодексининг 408-моддасининг 1-қисми бузилган. Ҳомиладор аёллар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш, шу жумладан Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисмининг 2-бандига мувофиқ, тақиқланади. Ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги бундан мустасно. Бунда ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномаси бошқа сабабларга кўра, масалан, унинг ўз ихтиёрига кўра, тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинади.
Ташкилотнинг айбдор мансабдор шахси ғайриқонуний равишда ишдан бўшатганлик учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига кўра ёки Жиноят кодексининг 148-моддасига кўра (агар у худди шундай ҳуқуқбузарлик учун илгари маъмурий жазо олган бўлса), жавобгарликка тортилиши мумкин.
Агар аёл судга мурожаат қилса, у аввалги ишига тикланади, иш берувчи эса ходимага:
– моддий зарар ўрнини – мажбурий прогул ҳақини, судга мурожаат қилиш харажатларини қоплаши ;
– етказилган маънавий зарарни компенсация қилиши шарт .
Ишга тиклаш ўрнига аёлнинг илтимосига кўра унинг фойдасига уч ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча товон ундирилиши...