Ҳайдовчининг ишини қандай ташкил қилиш керак
Тавсияномада:
- ҳайдовчини ишга қабул қилиш хусусиятлари қандай
- иш ва дам олиш режимини қандай белгилаш керак
- агар транспорт ходимининг иши сайёр ёки кўчиб юриш хусусиятига эга бўлса
- ҳайдовчига қандай масъулият юклатилган
- ҳайдовчи билан меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
Ишга қабул қилиш хусусиятлари
Транспорт ходимлари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари Меҳнат кодексининг 500-моддаси томонидан назарда тутилган бўлиб, унда “транспорт ходимлари” тушунчаси аниқ белгиланган.
Транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан шуғулланувчи ходимлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ ишлар, касблар, лавозимлар Рўйхатига мувофиқ бошқа ходимлар транспорт ходимларидир, МК 500-моддасининг 1 қисми.
Кўрсатилган тоифадаги ходимлар мажбурий тартибда:
- касбий тайёргарликка эга ва касбий тайёргарликка эгалиги тегишли ҳужжат (диплом, шаҳодатнома, гувоҳнома, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ҳоказо) билан тасдиқланган бўлиши керак
. - ишга қабул қилиниш чоғида (дастлабки) ва иш жараёнида (даврий) мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши керак
.
Ҳайдовчиларни ишга қабул қилиш учун ёшга доир чеклашлар мавжуд:
- «B» ва /ёки «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи 18 ёшдан берилади;
- «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини, трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқи 21 ёшдан берилади
; - катта ёшдаги ҳайдовчилар ва экспедитор ҳайдовчиларни ишга қабул қилиш ёки ишни давом эттириши тўғрисидаги масала (ёш чегараси) тиббий кўрикларни ўтказиш вақтидаги тиббий хулосага боғлиқ.
Бундай тоифадаги ходимларни ишга қабул қилишда умумий ҳужжатлар рўйхатига
, қўшимча равишда қуйидагиларни талаб қилиш лозим:
- мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, гувоҳнома (сертификат) ёки ишга кириш чоғидаги бошқа тегишли ҳужжат, масалан, иш учун зарур бўлган тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчилик тажрибаси, олган ҳайдовчилик кўникмаларини шунингдек ишга номзоднинг ҳарбий гувоҳномасидаги олинган ҳарбий мутахассислиги тўғрисидаги ёзувлар ҳам тасдиқлаши мумкин.
- агар ишга номзод ҳайдовчиларга бериладиган тиббий маълумотномани (Ф.083/х) ўзи мустақил тақдим этса – у ишга қабул қилиш санасида амал қилиш муддати бўйича кучини йўқотмаган бўлиши керак.
Транспорт ходимлари билан меҳнат шартномасини тузишда меҳнат шартномаси матнида улар фаолиятининг барча нозик жиҳатларини кўрсатиб ўтиш ёки корхонанинг транспорт ходимлари ишини тартибга солувчи алоҳида локал ҳужжатини тасдиқлаш зарур:
- меҳнатга ҳақ тўлашни;
- меҳнат ва дам олиш режимининг ўзига хос хусусиятларини;
- ишларнинг сайёр ёки кўчиб юриш хусусиятига эгалиги ва устама миқдорини.
Ходимни локал ҳужжатлар билан қандай таништириш, меҳнат шартномасини қандай расмийлаштириш, қандай шартларни киритиш ва қандай шартларни киритмаслик ҳақида қуйидаги тавсияномаларда билиб олинг:
Меҳнат ва дам олиш режими
Транспорт ходимларининг иш вақти режими қонунчиликда, шунингдек санитар нормалар ва қоидалар
, шу жумладан Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисидаги Низом билан белгиланади

Ҳайдовчилар учун иш вақтининг нормал муддати (барча бошқа ходимлар каби) ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги керак
.
Бунда транспорт ҳайдовчилари учун иш вақти режимини белгилашнинг ўз хусусиятлари бор:
- автотранспорт воситасини бир суткадаги бошқарув даври 9 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
- шаҳарлараро ташишларда ҳайдовчининг автотранспорт воситасида 12 соатдан ортиқ бўлиши кўзда тутилган ҳолларда, ҳайдовчи дам олиши учун жой жиҳозланган бўлиши ва рейсда икки нафар ҳайдовчи бўлиши лозим.
Ҳайдовчини иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш мумкин, лекин фақат унинг розилиги билан.
Иш вақтидан ташқари ишлар учун қандай талаблар ва чекловлар белгиланганлиги ҳақида янада батафсил экспертларнинг тавсияномасида билиб олинг.
Ҳаракатланиш вақтидан ташқари, шунингдек иш вақтига кирадиган вақт даврлари белгиланган:
- рейсолди тиббий кўрикдан ўтиш вақти (5 дақиқага қадар)
- ҳайдовчининг айбисиз бўш туриб қолинган вақт (автотранспорт воситаларини ўтказиш пунктларида, йўлнинг хавфли участкаларидаги ноқулай об-ҳаво шароитлари сабабли узоқ туриб қолишлар ва ҳоказо)
- линияга чиқиш олдидан ва линиядан қайтгандан сўнг ишларни бажариш вақти ва ҳоказо.
Ҳайдовчи шаҳарлараро ташишларда автотранспорт воситасининг узлуксиз бир ярим соат бошқарувидан сўнг 15 дақиқа дам олиш учун тўхташи керак. Агар ҳайдовчи рулда 4,5 соат бўлган бўлса, у 45 дақиқа дам олиш ҳуқуқига эга.
Саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ташкилотларда технологик жараёндаги ташишларда банд ҳайдовчилар учун смена графиклари хизмат кўрсатилаётган объектлардаги ишларнинг смена графикларига мувофиқ бўлиши лозим (Низомнинг 11 банди).
Ҳайдовчи ҳафтада бир марта камида 42 соат дам олиши керак.
Ҳайдовчиларнинг иш вақтини ҳисобга олиш табеллар, йўл варақлари, чиптани ҳисобга олиш варақлари ва ҳайдовчининг иш вақтини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Вилоятлараро-шаҳарлараро йўловчи ташувчи ҳайдовчиларнинг иш вақти назорат прибор (тахограф)ларнинг кўрсаткичига асосан ҳисобга олинади.
Нормал иш вақтини кимга ва қандай белгилаш, ҳақ тўланадиган иш вақтига нималар кириши ҳақида тавсияномада билиб олинг.
Ҳайдовчиларни йўналишга чиқиш олдидаги тиббий кўрикдан қандай ўтказиш керак
Йўналишга чиқиш олдидаги тиббий кўрик – бу йўловчилар, багаж, юкларни ташишни амалга оширувчи барча ҳайдовчилар учун ўтказиладиган мажбурий тартиб-таомилдир. Агар штат жадвалида ҳайдовчи лавозими бўлса, иш берувчи йўналишга чиқиш олдидаги тиббий кўрикни ташкил этиши шарт. Ушбу талаб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча юридик шахслар учун мажбурийдир
.
Йўналишга чиқиш олдидаги тиббий кўриклар ҳайдовчининг жисмоний ва руҳий аҳволини текшириш мақсадида ўтказилади. (Низомнинг 15-банди). Тиббий кўрик ҳайдовчининг соғлиғида муаммолар бор-йўқлигини, спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддалар истеъмол қилган-қилмаганини кўрсатади. Агар текширувда қоидабузарликлар аниқланса, ҳайдовчининг йўналишга чиқишига йўл қўйилмайди
.
Иш берувчи тиббий кўрикни:
- тиббий фаолият учун амалдаги лицензияга эга бўлган иш берувчининг тиббий пунктида;
- шартнома тузилган лицензияга эга бўлган бошқа тиббиёт муассасасида ташкил этиши мумкин
.
Кўрик ўтказиладиган тиббий пункт алоҳида хонада бўлиши ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқ жиҳозланган бўлиши керак
.
Йўналишга чиқиш олдидаги тиббий кўрикдан ўтиш учун, ҳайдовчи тиббиёт ходимига йўл варақаси, шахсий гувоҳнома / ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатади. Тиббиёт ходими ҳайдовчининг шахсини идентификация қилади, унинг ҳолатини визуал баҳолайди ва умумий тиббий кўрикдан ўтказади.
Тиббиёт ходими кўрикларни белгиланган тартибда ўтказиши лозим
:
- Ҳайдовчидан шикоятлари ва бетоблиги, йўналишлараро дам олиш ва ухлаш давомийлиги ҳақида сўраш. Агар зарур бўлса, бош ёки юрак оғриғи, нафас қисилиши, бош айланиши, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қулоқ шанғиллаши, кўриш қобилиятининг бузилиши каби аломатлар ва соғлиғи ҳолатининг бошқа ўзгаришлари борлигини батафсил аниқлаш.
- Визуал текширув ўтказиш, ташқи кўринишни баҳолаш, ҳаракатлар мувофиқлиги ва реакцияни текшириш: юриш, текширувдан ўтказилаётган шахснинг ҳолатлари, хулқ-атворининг адекватлиги ва эмоционал таъсирланиши, нутқининг боғлиқлиги ва аниқлиги, юз ифодалари, ҳуши.
- Артериал қон босими, томир уриши, тана ҳароратини ўлчаш, тери қопламаларининг ҳолати, кўз оқининг ранги, қорачиқларининг катталигини текшириш.
- Чиқарилаётган нафас таркибида алкоголь буғлари бор-йўқлигини текшириш. Натижа ижобий бўлса, иккита гувоҳни жалб қилиш ва асбобларнинг кўрсаткичларини тасдиқлаш учун такрорий текширув ўтказиш (20-30 дақиқадан сўнг).
- Ҳайдовчида алкоголь, гиёҳванд моддалар ёки бошқа турдаги заҳарланиш бор-йўқлигини аниқлаш. Алкоголь истеъмол қилиш белгилари аниқланганда (агар чиқарилаётган нафас такрибидаги алкоголь буғлари индикацияси натижалари ижобий бўлса ёки гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар таъсири белгилари аниқланса, тиббий текширувдан ўтказиш.
Тиббиёт ходими кўрик натижаларини йўналишга чиқиш олдидаги тиббий кўрикларни ҳисобга олиш китобида
ва йўл варақасида қайд этади.
Агар тиббий текширув натижаларига кўра ҳайдовчининг аҳволи шубҳа туғдирмаса, тиббий ходим кўрикдан ўтганлиги тўғрисида Ҳисобга олиш китобининг 8-устунига «Рухсат этилди» деган белги қўяди ва йўл варақасининг тегишли устунига имзо (штамп) қўяди
. Ушбу белгилар ҳайдовчига йўналишга чиқишга рухсат берилганлиги ва транспорт воситасини бошқара олишини тасдиқлайди.
Агар ҳайдовчида йўналишга чиқишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар аниқланса, тиббиёт ходими китобнинг 8-устунига аниқланган тўсқинликларни аниқ кўрсатиб «Рухсат этилмади» деган ёзувни киритади ҳамда йўл варақасига имзо (штамп) қўймайди
.
Масалан, қуйидагилар аниқланганда ҳайдовчининг транспортни бошқаришига рухсат этилмайди:
- тана ҳароратининг юқорилиги;
- юқори қон босими, тахикардия, брадикардия, юрак уриш маромининг бузилиши;
- ҳар қандай турдаги мастлик аломатлари (алкоголли, гиёҳвандлик ва бошқалар), сезувчанлик ва эътиборни сусайтирадиган дори дармонлар таъсири;
- йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ёки бетоблик ҳолати.
Бундай ҳолда йўл варақаси навбатчи диспетчерга қайтарилади, ҳайдовчи эса қўшимча текширувга ёки даволаш муассасасига юборилади.
Тиббий кўрикдан ўтмаган ҳайдовчини ёки носоз транспорт воситасини йўналишга чиқариш меҳнатни муҳофаза қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва қуйидаги маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади:
- меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун мансабдор шахсга БҲМ 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин
; - мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқарганлик учун – БҲМ 2 баравари
; - мастлик ҳолатида бўлган ҳайдовчининг транспортни бошқаришига йўл қўйганлик учун – БҲМ 30 баравари
.
Меҳнатга ҳақ тўлаш
Транспорт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва тизимлари жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. Бунда улар мазкур тоифадаги ходимлар учун меҳнат бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган кафолатларга асосланиши керак.
Амалиётда меҳнатга ҳақ тўлаш тизими, одатда, локал ҳужжатлар билан белгиланади, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори эса штат жадвалида ёки меҳнат шартномасида белгиланади.
Автокорхоналар ҳайдовчилари учун меҳнатга вақтбай ҳақ тўлаш тартибини белгилаш мақсадга мувофиқ. Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлашда ҳайдовчининг иш ҳақи у ҳақиқатда ишлаган вақт ва тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ҳайдовчининг иш ҳақи ҳисобга олиш даврида ишлаган иш соатлари ёки кунлари сонига боғлиқ бўлади.
Ҳайдовчи, ҳайдовчи-экспедитор учун ишлаб чиқаришнинг маълум нормасини белгилаш қийин бўлади, чунки юк ташишда ташиладиган юкнинг мавжудлиги, унинг миқдори, ташиш масофаси асосан буюртмачига боғлиқ.
Иш жадвали беш кунлик иш ҳафтасига мос келмайдиган ҳайдовчилар, ҳайдовчи-экспедиторлар учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўллаган ҳолда ўзгарувчан жадвалга кўра дам олиш кунларини тақдим этган ҳолда, иш ҳафтасини ташкил этиш мумкин
.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш иш вақти давомийлигининг бир суткада ва ҳафта давомида фарқланишига йўл қўяди. Ходим томонидан ҳисобга олиш даврининг бир кунида ортиқча ишлаш бошқа кунларда тўлиқ ишламаслик билан қопланиши мумкин. Ҳисобга олиш даврида ортиқча ишланган соатлар учун (давр учун иш вақти нормасига қараб) ишга камида икки баравар миқдорда ҳақ тўланади
.
Иш вақтини ҳисобга олишнинг бундай тизимида шанба ва якшанба кунлари ишга жалб этиладиган ҳайдовчилар учун дам олиш куни ҳафтанинг исталган бошқа кунида берилиши мумкин.
Иш вақтини ҳисобга олиш табелда юритилади. Иш вақтини ҳисобга олиш табелида иш куни давомида ҳақиқатда ишланган соатлар кўрсатилади.
Автокорхонада беш кунлик иш ҳафтаси қабул қилинган. Айрим ҳайдовчилар учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш белгиланган. Ҳайдовчи шанба ва якшанба кунлари юк ташишга жалб қилинган ва шу кунлари 10 соатдан ишлаган.
Бундай ҳолатда иш берувчи ҳайдовчига ҳафтанинг бошқа кунлари, масалан, душанба ва сешанба кунлари дам олиш кунини бериши керак. Бундан ташқари, ҳайдовчи томонидан шанба ва якшанба кунлари ортиқча ишланган (8 соатдан ортиқ) соатлар учун унга шунингдек, иш ҳафтасининг давомийлиги 40 соатдан ошмаслиги учун, масалан, чоршанба ва пайшанба кунлари 6 соатдан қисқартирилган иш кунлари берилиши керак.
Иш вақтини ҳисобга олиш табелини бундай ҳолда қуйидаги тартибда тўлдириш мумкин:
|
Тартиб рақами |
Фамилияси ва исми, отаси исмининг бош ҳарфлари, касби (лавозими) |
Табель рақами |
Ишга келганлик ва келмаганлик тўғрисида ойнинг саналари бўйича белгилар |
|||||||||
|
1 шанба |
2 якшанба |
3 душанба |
4 сешанба |
5 чоршанба |
6 пайшанба |
7 жума |
8 шанба |
9 якшанба |
… |
|||
|
1 |
2 |
3 |
|
|||||||||
|
1 |
Ахмедов М.М. (ҳайдовчи) |
… |
10 |
10 |
в |
в |
6 |
6 |
8 |
в |
в |
… |
Корхона Тошкент шаҳрида жойлашган. Қурилиш объектлари - республиканинг бошқа вилоятларида. Штатдаги ходимлар узоқ вақт давомида қурилиш объектларида бўладилар: маъмурият, муҳандис-техник ходимлар, монтажчилар ва бошқалар. Ҳужжатларга кўра улар бизда - "хизмат сафарида." Хизмат сафарлари раҳбариятнинг буйруқларига мувофиқ расмийлаштирилади.
ВМ 743-сон қарорига 3-иловага кўра, ишнинг кўчиб юриш хусусияти учун устама ходимларга уларнинг ҳар куни доимий яшаш жойига қайтиб келишини таъминлаш имкони бўлмаганда белгиланади. Биз ходимларнинг ишини тўғри таърифладикми? Уларнинг йўлқира ва яшаш харажатларини қандай тўғри қоплаш керак?
Дарҳақиқат, "хизмат сафари," "ишнинг сайёр хусусияти" ва "ишнинг кўчиб юриш хусусияти" тушунчаларини аниқ фарқлаш лозим. Бу кафолатлар ва компенсациялар даражасига ҳам, уларни ҳужжатлар билан расмийлаштириш тартибига ҳам таъсир қилади.
Янги МКда мазкур масалаларга махсус моддалар ажратилган:
- МК 287-моддаси – хизмат сафарлари чоғидаги компенсация тўловлари ҳақида;
- МК 288-моддаси – иш сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга бўлганда компенсация тўловлари ҳақида.
Ходимларни хизмат сафарларига юбориш тартибини махсус низомлар белгилайди:
1) Ўзбекистон ҳудудида – ВМ 02.08.2022 йилдаги 424-сон қарорига илова;
2) Ўзбекистон ҳудудининг ташқарисига – 19.11.2015 йилдаги 2730-сон Низом.
Терминологияни кўриб чиқамиз:
1. Хизмат сафари – бу ташкилот раҳбарининг фармойишига асосан ходимнинг ўзининг доимий иш жойидан бошқа жойга хизмат топшириғини бажариш учун маълум бир муддатга юборилиши.
Масофадан туриб ишлайдиган ходимнинг иш берувчининг буйруғига мувофиқ унинг жойлашган жойига бориши, агар ходим ҳар куни ўз яшаш жойига қайтиш имкониятига эга бўлмаса, хизмат сафари ҳисобланади.
2. Ишларнинг сайёр хусусияти:
- ташкилот жойлашган аҳоли пунктидан ташқаридаги хизмат кўрсатиладиган ҳудуд доирасида мунтазам хизмат сафарларини;
- ташкилот жойлашган жойдан анча олисда жойлашган объектлардаги ишларни назарда тутади.
Бунда ходимнинг ҳар куни яшаш жойига ёки ташкилот жойлашган жойга қайтиб келиш имконияти бор.
3. Кўчиб юриш хусусияти доимо йўлда амалга ошириладиган ишга хос. Бундай ишга йўлда бажариладиган ишлар (проводник, стюардесса ва ҳоказо), ходимларнинг тез-тез иш жойини ўзгартиришини (кўчиб юрувчи қурилиш ташкилотларининг ходимлари) назарда тутувчи ишлар кириши мумкин.
Сафарларни расмийлаштириш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашдаги асосий фарқлар:
|
Хизмат сафари |
Ишларнинг сайёр ва кўчиб юриш хусусияти |
|
1. Ходимни хизмат сафарига юбориш имкониятини меҳнат шартномаларида мустаҳкамлаш шарт эмас – бу мажбурий меҳнат шарти эмас. |
1. Меҳнат шартномалари шартларида албатта акс эттирилади, чунки бу – мажбурий меҳнат шарти |
|
2. Ходимнинг иш жойи ва эгаллаб турган лавозими сақланиб қолади, бунда қуйидагилар тўланади:
|
2. Йўлда ишлаш хусусияти ёки ишнинг сайёр хусусияти белгиланган ходимларга сафар вақти учун ўртача иш ҳақи тўлаш талаб этилмайди. Улар:
|
|
3. Хизмат сафари буйруқ ёки бошқа фармойиш ҳужжати билан расмийлаштирилади |
3. Сафарларнинг ҳар бирига буйруқлар чиқариш талаб этилмайди. |
Кўриб чиқилаётган вазиятда ходимларнинг ўз ташкилотининг республика вилоятларида жойлашган қурилиш объектларидаги ишларини хизмат сафари деб ҳисоблаш тўғри. Бундан ташқари, монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассислар учун хизмат сафарининг узоқ муддатини - 12 ойгача белгилашга йўл қўйилади.
Агар транспорт ходимнинг иши сайёр ёки кўчиб юриш хусусиятига эга бўлса
Амалдаги меҳнат қонунчилиги иш берувчиларнинг ходимларга йўлда доимий ишлаш ёки ишларнинг кўчиб юриш ва сайёр хусусияти туфайли уларнинг харажатларини қоплаш мажбуриятини назарда тутади. Хусусан, иши сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга бўлган ходимларга корхона устама тўлаши лозим
.
Ишларнинг кўчиб юриш ва сайёр хусусияти учун компенсация корхона меҳнат муносабатларини расмийлаштирган ходимларга ҳақиқатда ишлаб берилган вақт учун тўланади.
Устамаларни тўлаш миқдорлари
билан белгиланган:
Меҳнат кодекси томонидан устамалар миқдорлари “Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган нормалар даражасида сақлаб қолинган, ВМ 06.09.2019 йилдаги 743-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда
. Бунда 743-сон Низомнинг 9 банди ва 14 бандига кўра, бир ойлик устаманинг умумий суммаси белгиланган меҳнат ҳақининг энг кам миқдоридан (МҲЭКМ) ошмаслиги керак. Мазкур чеклаш Меҳнат кодекси томонидан назарда тутилмаган.
Ишнинг кўчиб юриш хусусияти учун устама ишлаб чиқариш зарурати туфайли ходимларнинг ҳар куни доимий яшаш жойига қайтиб келишини таъминлашнинг иложи бўлмаганда, уларнинг доимий яшаш жойидан узилганлиги билан боғлиқ ошган харажатларни компенсация қилиш мақсадида белгиланади
.
Ишнинг кўчиб юриш хусусияти учун устама бажарилаётган ишнинг қатнаш шартлари ва хусусияти туфайли ҳар куни доимий яшаш жойига қайтиб кела олмайдиган ходимларга олис объектларда (иш бажариладиган жойларда) ишланган календарь кунлар учун ва ташкилот жойлашган жойдан иш бажариладиган жойгача ва у ердан ташкилот жойлашган жойгача ҳақиқатда йўлда бўлган кунлар учун тўланади.
Олис объектларда бўлган кунлар учун кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устама ҳар бир тўлиқ ишланган иш куни (смена) учун ходим кунлик ставкасининг 30 фоизигача бўлган миқдорда тўланади
.
Ишнинг кўчиб юриш хусусияти учун устаманинг аниқ миқдори тузилган жамоа шартномасига мувофиқ белгиланади.
Йўлда бўлган кунлар учун корхонада белгиланган иш кунининг нормал давомийлиги ҳисоб-китобидан келиб чиққан кунлик тариф ставкаси (маош) тўланади.
Ишнинг кўчиб юриш хусусияти учун устама ходимга доимий яшаш жойидан ташқарида вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ва касаллик варақаси берилган кунлар учун ҳам тўланади.
Ишнинг кўчиб юриш хусусияти учун устама транспорт ходимларига:
- меҳнат таътилида ёки ижтимоий таътилда бўлган вақт учун;
- узрли сабабларсиз ишга чиқмаган кунлар учун;
- хизмат сафарига юборилган ходимларга тўланмайди.
Мазкур устама шунингдек вахта усулидаги иш ва кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устама, дала таъминоти, бепул озиқ-овқат ёки унинг ўрнига пул таъминотини оладиган ходимларга ҳам ҳисобланмайди
.
Ишнинг сайёр хусусияти учун устама:
- ташкилот жойлашган аҳоли пунктидан ташқаридаги хизмат кўрсатиладиган ҳудуд доирасида мунтазам хизмат сафарларини амалга ошириш билан боғлиқ ишни, ташкилот жойлашган жойдан анча олисда жойлашган, бироқ ҳар куни яшаш жойига ёки ташкилот жойлашган жойга қайтиб келиш мумкин бўлган объектларда ишни бажарувчи ходимларга;
- доимий иши йўлда ўтадиган ходимларга белгиланади
.
Ишнинг сайёр хусусияти учун устама қуйидаги миқдорларда тўланади:
а) ташкилот жойлашган жойдан иш (объект) жойигача бориш ва у ердан қайтиш учун бир кунда кетадиган вақт камида 3 соатни ташкил этадиган ва иш вақтидан ташқари амалга оширадиган ҳолларда — қонунчиликда белгиланган суткалик миқдорларнинг 80 фоизигача миқдорда, шу жумладан, 80 фоизи миқдорида, 3 соатдан камни ташкил этадиган ҳолларда эса — 40 фоизигача, шу жумладан, 40 фоизи миқдорида;
б) иш йўлда бажариладиган сайёр юришларда — ходим ишлайдиган ташкилот жойлашган жойдан жўнаб кетиб у ерга қайтиб келгунгача йўлда бўладиган ҳар сутка учун ойлик тариф ставкасининг ёки лавозим маошининг 1,5 фоизи миқдорида, йўловчи поездларида, почта-багаж поездларида, йўловчи поездлари ва почта вагонларининг вагон-ресторанларида (кафе-буфетларида) хизмат кўрсатадиган ходимларга — 3 фоизи миқдорида;
в) бир ойда 12 ва ундан ортиқ кун давомида сафарда бўладиган ходимларга — қонунчиликда белгиланган суткалик миқдорлар нормасининг 25 фоизигача, бир ойда 12 кундан кам сафарда бўладиган ходимларга эса — сайёр хусусиятга эга шароитларда ишланган суткалар учун ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг)15 фоизигача, шу жумладан, 15 фоизи миқдорида (ходим ишлайдиган ташкилот жойлашган жойдан жўнаб кетиб у ерга қайтиб келгунгача)
.
Бунда ходим йўлда ўтказган 12 соатдан ортиқ, бироқ тўлиқ суткадан кам бўлган вақт бир сутка деб ҳисобга олинади.
Юқорида «а» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган устаманинг аниқ миқдори тузилган жамоа шартномага мувофиқ белгиланади.
Ходимга қуйидагилар тўланмайди:
- суткалик пуллар, агар у сайёр хусусиятга эга иш учун компенсация оладиган бўлса. Доимий иши сайёр (кўчиб юриш) хусусиятга эга ходимларнинг хизмат юзасидан сафарлари хизмат сафарлари ҳисобланмайди;
- сайёр хусусиятга эга иш учун устама, агар у дала таъминоти, ишнинг кўчиб юриш хусусияти учун устамалар, бепул озиқ-овқат ёки унинг ўрнига пул таъминоти, шунингдек вахта усулидаги иш учун устама оладиган бўлса

.
Иши сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга бўлган ходимларнинг ишлари, касблари , лавозимлари рўйхати, ходимларга хизмат сафари билан брғлиқ харажатларни қоплаш миқдорлари ва тартиби иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда белгиланади ва жамоа шартномасида кўрсатилади.
Транспорт ходимларининг моддий жавобгарлиги
Ҳайдовчи билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома фақат ҳайдовчига юкни (моддий бойликларни) кузатиб борувчи экспедитор вазифаси юклатилган тақдирдагина тузилади.
Бироқ, агар ҳайдовчи ЙТҲ содир этган ва бунда айбдор деб топилган бўлса, у моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома мавжудлигидан қатъи назар, ташкилотга етказилган моддий зарар ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаши керак.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш
Транспорт ходимлари билан меҳнат шартномалари ишдан бўшатиш асосларига қараб, Меҳнат кодексида назарда тутилган умумий асосларда бекор қилинади
.
- Кафолатли ва компенсация тўловларини қачон тўлаш керак
- Вахта усулидаги ишлар қандай ташкил этилади
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида ва қандай ҳужжатларни кейин талаб қилиш керак
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса – кейин талаб қилиш керак
- Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги
Телеграм канали