Кафолатли ва компенсация тўловларини қачон тўлаш керак

20.01.2025

Тавсияда:

– кафолатли тўловлар;

– кафолатли қўшимча тўловлар;

– компенсация тўловлари;

– тўлов тартиби;

– кимга тўланади;

– қандай тўланади.

Амалиётда ташкилотларда кафолатли ва компенсация тўловлари тушунчаларини адаштиришади, шу сабабли уларни тақдим этишда қийинчиликлар юзага келади. Кафолатли ва компенсация тўловлари МКнинг 279294-моддаларида назарда тутилган, бу тушунчаларни моддий ва номоддий кафолатларга ажратиш керак.

Муҳим
Моддий кафолатлар – ходим тўлиқ ҳажмда ишлай олмаган, меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод қилинган ёки ўз ихтиёрига зид тарзда ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган вақт учун ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш. Бунда кафолатли тўловлар кафолатли қўшимча тўловлар ва тўловларга бўлинади .

 

Ходимларга қандай кафолатли тўловлар белгиланган

МК фақат умумий кафолатлар ва компенсацияларни – ишга қабул қилишда, бошқа ишга ўтказишда, меҳнатга ҳақ тўлашда ва бошқа ҳолларда кафолатларни назарда тутади. МК белгилаган ҳоллардан ташқари, ходимларга қуйидаги ҳолларда кафолатли тўловлар амалга оширилади:

  • ходимнинг жамоа музокараларида, жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлашда иштирок этиши ;
  • ходимлар манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларни бажаришда ;
  • меҳнат низолари бўйича комиссия ишида иштирок этишда ;
  • ходим меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан, билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаганлиги, мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганлиги – ўз айбисиз, шунингдек иш берувчи ходимга шахсий ёки...
lock

Давомини ўқиш учун Kadrovik Pro га обуна бўлинг