2025 йилда Қурбон ҳайити қайси санага тўғри келади ва неча кун дам оламиз

preview

30 май куни Қурбон ҳайитини нишонлаш куни, шунингдек, байрам муносабати билан ходимлар неча кун дам олиши расман тасдиқланди. Байрам қайси кунга тўғри келиши ва иш ҳафтасига қараб ходимлар учун дам олиш неча кун белгиланганлиги ҳақида kadrovik.uz нашрида ўқинг.

 

2025 йилда Қурбон ҳайити қачон бўлади

27 май куни Мусулмонлар идораси 28 майда Зулҳижжа ойи бошланишини эълон қилди. Зулҳижжа ойининг 10-куни Қурбон ҳайитини нишонлашнинг биринчи куни ҳисобланишига асосланган ҳолда, у 6 июнь жума кунига тўғри келади, деб хулоса қилиш мумкин. Бундан ташқари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ўзининг telegram-каналида ўзгартирилган ишлаб чиқариш қилди, унда 6 июнь ишланмайдиган дам олиш куни сифатида белгиланган.

30 май куни Президент қарори эълон қилинди, унда байрам 6 июнга тўғри келиши расман тасдиқланди. Бундан ташқари, қарор билан қўшимча дам олиш куни ҳам тасдиқланди.

 

2025 йилда Қўрбон ҳайитида неча кун дам оламиз

30.05.2025 йилдаги Президент қарори билан 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни белгиланди. Шундай қилиб, Қурбон ҳайити байрамида ходимлар дам олиш кунлари билан бирга жами уч кун кетма-кет дам олишади:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида - 6 июнь (расмий байрам), 7 ва 8 июнь (дам олиш кунлари);
  • 6 кунлик иш ҳафтасида - 6 июнь (расмий байрам), 7 июнь (қўшимча дам олиш куни), 8 июнь (дам олиш куни).

 

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text208608_2025_yilda_qurbon_hayiti_qaysi_sanaga_tugri_keladi_va_qancha_dam_olamiz