Апрель ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
2026 йил учун ишлаб чиқариш календари: иш кунлари, қўшимча дам олиш кунлари ва байрамлар
24 декабрь куни Президент томонидан 2026 йилда байрам кунларига қўшимча ишланмайдиган кунлар ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармон имзоланди. Бу сафар ҳужжат билан бир йўла бутун йил га, шу жумладан Мустақиллик куни ва Қурбон ҳайитига қўшимча дам олиш кунлари тасдиқланди. Шунингдек, ҳужжатда 2026 йил декабрь ойидаги дам олиш кунлари ҳақида ҳам маълумот бор. 2026 йилда ходимлар қанча ишлашлари ва дам олишлари ҳақида янада батафсил kadrovik.uz нашрида ўқинг.
2026 йилда ишланмайдиган байрам кунлари
Меҳнат кодексининг 208-моддасида ишланмайдиган байрам кунлари белгиланган. Унда Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайитидан бошқа барча байрамларнинг аниқ саналари белгиланган. Президентнинг 24.12.2025 йилдаги 257-сон Фармонида май ойининг охирида бир йўла бир нечта қўшимча дам олиш кунлари тасдиқланди. Шундан келиб чиқиб, 2026 йилда Қурбон ҳайити 27 майга тўғри келади деб, хулоса қилиш мумкин.
|
Байрам |
Нишонлаш санаси |
|
Янги йил |
1 январь |
|
Хотин-қизлар куни |
8 март |
|
«Рўза ҳайити» (Ийд-ал-Фитр) |
20 март (дастлабки сана) |
|
Наврўз байрами |
21 март |
|
Хотира ва қадрлаш куни |
9 май |
|
«Қурбон ҳайити» (Ийд-ал-Адҳа) |
27 май (дастлабки сана) |
|
Мустақиллик куни |
1 сентябрь |
|
Ўқитувчи ва мураббийлар куни |
1 октябрь |
|
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни |
8 декабрь |
Эътибор беринг
Жадвалда Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайитини нишонлаш саналари олдиндан кўрсатилган.
Kadrovik.uz тавсия қилади
Ишлаб чиқариш календари 2026 юклаб олиш
2026 йилда дам олиш кунларининг кўчирилиши
2026 йилда дам олиш кунларига учта байрам тўғри келади: Хотин-қизлар куни; Наврўз байрами; Хотира ва қадрлаш куни. Бироқ 5 кунлик ва 6 кунлик иш ҳафтаси учун дам олиш кунларини кўчириш тартиби фарқ қилади.
Бундан ташқари, Президент Фармони билан Янги йил байрамини нишонлаш муносабати билан дам олиш куни кўчирилди
. Бу 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларга тааллуқли: улар учун 12 декабрь шанба дам олиш куни 31 декабрь пайшанба иш кунига кўчирилади. Шундай қилиб, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 12 декабрь иш куни, 31 декабрь эса дам олиш куни бўлади.
Дам олиш кунлари қандай кўчирилиши ва бу кимларга тааллуқли эканлигини қуйидаги жадвалда батафсил кўриб чиқамиз.
|
Дам олиш кунига тўғри келадиган байрам |
Қандай кўчирилади |
Кимлар учун кўчирилади |
|
Хотин-қизлар куни |
8 март якшанба кунидан 9 март душанба кунига кўчирилади |
Барча ходимлар учун |
|
Наврўз байрами |
21 март шанба кунидан 23 март душанба кунига кўчирилади |
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун |
|
Хотира ва қадрлаш куни |
9 май шанба кунидан 11 май душанба кунига кўчирилади |
Эътибор беринг
Наврўз байрами ҳамда Хотира ва қадрлаш куни 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун – ишланмайдиган байрам куни. Шанба бу ходимлар учун иш куни бўлганлиги сабабли, улар учун дам олиш куни кўчирилмайди.
Ўқишни тавсия қиламиз
2026 йилда қўшимча дам олиш кунлари
24.12.2025 йилдаги ПФ-257-сон фармонга кўра, фуқаролар учун 7 та қўшимча дам олиш кунлари белгиланади.
|
Қандай байрамга қўшимча дам олиш куни белгиланади |
Қўшимча дам олиш куни белгиланадиган иш ҳафтасининг тури |
|
|
5 кунлик |
6 кунлик |
|
|
Янги йил (2026 й.) |
2 январь |
2 ва 3 январь |
|
Қурбон ҳайит |
28 ва 29 май |
28, 29 ва 30 май |
|
Мустақиллик куни |
31 август |
31 август |
|
Янги йил (2027 й.) |
– |
31 декабрь |
Эътибор беринг
Президент фармони билан Янги йил байрамини нишонлаш муносабати билан дам олиш кунининг кўчирилиши белгиланди
. Бу 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларга тааллуқли: улар учун 12 декабрь шанба дам олиш куни 31 декабрь пайшанба иш кунига кўчирилади. Шундай қилиб, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 12 декабрь иш куни, 31 декабрь эса дам олиш куни бўлади.
Ишлаб чиқариш календари-2026 юклаб олиш
2026 йилда иш вақтини ҳисоблаш
Ҳисоб-китоб 24.12.2025 йилдаги 257-сон Президент қарорида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ, шунингдек Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайитини нишонлашнинг дастлабки саналарини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган.
|
2026 йилнинг I чораги учун иш вақти ҳисоб-китоби |
||||
|
Иш ҳафтасининг тури |
Январь |
Февраль |
Март |
I чорак |
|
5 кунлик (40-соатли) |
160 |
160 |
151 |
471 |
|
6 кунлик (40-соатли) |
160 |
160 |
153 |
473 |
|
36-соатли |
144 |
144 |
136 |
424 |
|
Иш кунлари сони |
||||
|
5 кунлик |
20 |
20 |
19 |
59 |
|
6 кунлик |
24 |
24 |
23 |
71 |
|
2026 йилнинг II чораги ва I ярим йиллиги учун иш вақти ҳисоб-китоби |
|||||
|
Иш ҳафтасининг тури |
Апрель |
Май |
Июнь |
II чорак |
I ярим йиллик |
|
5 кунлик (40-соатли) |
176 |
134 |
176 |
486 |
957 |
|
6 кунлик (40-соатли) |
174 |
139 |
174 |
487 |
960 |
|
36-соатли |
156 |
124 |
156 |
436 |
860 |
|
Иш кунлари сони |
|||||
|
5 кунлик (40-соатли) |
22 |
17 |
22 |
61 |
120 |
|
6 кунлик (40-соатли) |
26 |
21 |
26 |
73 |
144 |
|
2026 йилнинг III чораги ва 9 ойи учун иш вақти ҳисоб-китоби |
|||||
|
Иш ҳафтасининг тури |
Июль |
Август |
Сентябрь |
III чорак |
9 ой |
|
5 кунлик (40-соатли) |
184 |
160 |
167 |
511 |
1468 |
|
6 кунлик (40-соатли) |
181 |
165 |
166 |
512 |
1472 |
|
36-соатли |
162 |
150 |
149 |
461 |
1321 |
|
Иш кунлари сони |
|||||
|
5 кунлик (40-соатли) |
23 |
20 |
21 |
64 |
184 |
|
6 кунлик (40-соатли) |
27 |
25 |
25 |
77 |
221 |
|
IV чорак, II ярим йиллик ва 2026 йил учун иш вақти ҳисоб-китоби |
||||||
|
Иш ҳафтасининг тури |
Октябрь |
Ноябрь |
Декабрь |
IV чорак |
II ярим йиллик |
Йил |
|
5 кунлик (40-соатли) |
168 |
168 |
175 |
511 |
1022 |
1979 |
|
6 кунлик (40-соатли) |
172 |
167 |
166 |
505 |
1017 |
1977 |
|
36-соатли |
156 |
150 |
149 |
455 |
916 |
1776 |
|
Иш кунлари сони |
||||||
|
5 кунлик (40-соатли) |
21 |
21 |
22 |
64 |
128 |
248 |
|
6 кунлик (40-соатли) |
26 |
25 |
25 |
76 |
153 |
297 |