Август ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Мустақиллик кунида Ўзбекистон аҳолиси кетма-кет тўрт кун дам олади. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 29 августдан 1 сентябргача, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса – 30 августдан 1 сентябргача дам олишади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
МК 208-моддасига мувофиқ, 1 сентябрь – ишланмайдиган байрам куни. Бу йил Мустақиллик куни сешанба кунига тўғри келади.
Бундан ташқари, Президент томонидан аввал эълон қилинганидек, 31 август (душанба) барча ходимлар учун, иш ҳафтаси туридан қатъи назар – бу қўшимча дам олиш куни.
Шу тариқа:
Беш кунлик иш ҳафтасида ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади:
- 29 август (шанба) – дам олиш куни;
- 30 август (якшанба) – дам олиш куни;
- 31 август (душанба) – қўшимча дам олиш куни;
- 1 сентябрь (сешанба) – байрам куни.
Олти кунлик иш ҳафтасида ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади:
- 30 август (якшанба) – дам олиш куни;
- 31 август (душанба) – қўшимча дам олиш куни;
- 1 сентябрь (сешанба) – байрам куни.
Кадрлар бўйича мутахассис учун эслатма
Август ойининг охири – сентябрь ойининг боши учун буйруқларни расмийлаштиришда қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олинг. Хатоларга йўл қўймаслик учун, Kadrovik PROдаги фойдали сервисдан фойдаланинг – «Таътил давомийлигини ҳисоблаш калькулятори» ходимнинг таътилдан чиқиш санасини тўғри аниқлашга ва буйруқдаги тушунмовчиликларнинг олдини олишга ёрдам беради.