Янги мақолалар

Ишлаб чиқаришда бекор туриб қолишда ходимга қандай ҳақ тўлаш ва расмийлаштириш керак

06.02.23
Баъзида вазият ташкилотни ўз ишини тўлиқ ёки қисман тўхтатишга мажбур қилади. Масалан, Ўзбекистондаги кўплаб компаниялар 2023 йил январь ойида электр таъминотидаги узилишлар ва табиий газдан фойдаланиш чекловлари туфайли қийинчиликларга дуч келишди. Бекор туриб қолиш турли сабабларга кўра содир бўлиши мумкин, шу жумладан – иш берувчи ёки ходимнинг айби билан. Янги МКни тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳи раҳбари Михаил ГАСАНОВ ва «Нормa» эксперти, юрист Ленара Хикматова турли вазиятларда бекор туриб қолиш даврини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш ва тўлаш кераклигини тушунтиришди:

«Иш ҳақи сақланмайдиган» таътил муносабати билан иш йили қандай сурилади

31.01.23
«Агар ходим йил давомида иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар олган бўлса, унинг иш йили тугаши даври суриладими? Агар - сурилса, аниқ қандай кунлар сонига? Ходимнинг иш йилини ҳисоблаш тартиби қандай?». Саволларга «Нормa» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Касаба уюшмаси қўмитаси билан ходимни ишдан бўшатишни қандай келишиш керак

27.01.23
Иш берувчи ходимни прогул учун ўз ташаббусига кўра ишдан бўшатмоқчи. Агар меҳнат мажбуриятларини бузиш далили аниқ бўлса, ишдан бўшатишни ходимларнинг вакиллик органи билан келишиш керакми? Ушбу тартиб-таомил қандай ўтказилади? Саволларга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Касаба уюшма қўмитаси йиғилиши қачон ваколатли деб ҳисобланади

26.01.23
«Иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатиш қонуний ҳисобланиши учун касаба уюшмаси қўмитасининг қанча вакили бу масалани келишишда иштирок этиши керак? Бу қандай расмийлаштирилади – баённома, хулоса ёки бошқа ҳужжат биланми? Ишдан бўшатиш қонуний деб ҳисобланиши учун қанча овоз олиш керак? Касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишларида кворум ва овоз беришни тартибга солувчи қандайдир меъёрий ҳужжатлар борми?». 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги Меҳнат кодекси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда саволларга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Ходимни меҳнат шартидаги қандай ўзгаришлар ҳақида огоҳлантириш керак

13.01.23
Иш берувчи ходимни нафақат алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида, балки унинг кейинги ишига таъсир қиладиган баъзи ўзгаришлар ҳақида ҳам олдиндан огоҳлантириши шарт. Бу ходим огоҳлантириш даврида – компаниядан кетиш ёки янгиликларга мослашиб ишлаб қолиш ҳақида қарор қабул қила олиши учун керак. Янги Меҳнат кодекси ушбу масалаларни иш берувчиларнинг барча тоифалари учун қандай тартибга солиши ҳақида МК лойиҳасини тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳи раҳбари Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб беришди:

Қайси ҳолларда иш берувчи дам олиш кунида ходимни ишлатгани учун жавобгар бўлади

11.01.23
«Қайси ҳолларда ходимни дам олиш ва байрам кунларида ишлашга жалб этиш белгиланган талабларнинг бузилиши деб ҳисобланади? Бу ташкилот ёки унинг мансабдор шахслари учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?». Kadrovik.uz тушунтиради:

Ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш тартиби

07.01.23
«Ташкилотда ишлаб чиқариш аварияси юз берди . Уни бартараф этиш учун айрим бўлинмаларнинг зудлик билан ишга жалб қилиш зарурияти туғилди. Аммо бу иш кунининг охирида содир бўлди, ушбу бўлинмаларнинг баъзи ходимлари оқибатларни бартараф этиш учун иш вақтидан ташқари ишлашни рад этишди. Директор бунинг учун уларга ҳайфсан эълон қилишини айтди. Иш вақтидан ташқари ишдан бош тортганлик учун интизомий жавобгарликка тортиш қонунийми? Иш вақтидан ташқари ишга ходимнинг розилиги билан жалб қилинмайдими?» . Ходим иш вақтидан ташқари вақтда аварияни бартараф этишни рад этишга ҳақлими? Саволга «Нормa» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Қачон ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам таътилдан чақириб олишга йўл қўйилмайди

30.12.22
Эътибор беринг! Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган. Чақириб олиш – ҳар йиллик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилида бўлган ходим зарур бўлган вазиятда зудлик билан чақириб олинадиган жуда кенг тарқалган йўл. Меҳнат кодексига кўра, ходим таътилдан фақат унинг розилиги билан чақириб олиниши мумкин. Аммо, ҳатто таътилдаги ходимнинг розилигига эга бўлиб туриб иш берувчи ҳар доим ҳам ушбу кадрлар тартиб-таомилини қўллай олмайди. Бундан ташқари, таътил пайтида умуман "тегиб бўлмайдиган" ходимлар тоифалари мавжуд. Меҳнат ҳуқуқи нормаларини "Норма" эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:

Янги Меҳнат кодекси: иш ҳақини тўлаш (3-қисм)

30.12.22
Биз юридик фанлар номзоди, янги МК ҳаммуаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Нормa» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Ҳикматованинг янги Меҳнат кодекси бўйича иш ҳақи борасидаги тушунтиришларини беришда давом этамиз (1 ва 2-қисмларга қаранг) Ушбу мақолада: • ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишлар тартиби қандай ўзгарди; • қайси ҳолларда меҳнат шартномаси бекор қилинганда «таътил пули»ни ушлаб қолиш мумкин эмас; • «алиментчи»дан иш ҳақининг қайси қисмини ушлаб қолиш мумкин; • ва ниҳоят – ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақидан ушлаб қолиш ва иш ҳақини тасарруф этишнинг фарқи нимада.

Янги МК бўйича таътилларнинг давомийлигини олдиндан қандай назарда тутиш мумкин

29.12.22
2023 йил 30 апрелдан бошлаб таътилларнинг давомийлиги календарь кунларда ҳисобланиши керак. Ушбу санага қадар таътилнинг давомийлиги 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб иш кунларида ҳисобланади. Шу сабабли кўплаб саволлар пайдо бўлмоқда. Кadrovik.uz янги МКни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари Алексей НИЯЗМЕТОВ ва Юрий ФЕОКТИСТОВдан уларга жавоб беришни сўради: