Янги мақолалар

Ногирон боланинг онаси ишламаса, ота «имтиёзли дам олиш куни»дан фойдаланишга ҳақлими

17.04.23
«Ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ишловчи ота-онадан бирига (васий, ота-она ўрнини босувчи шахсга) бола 16 ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғурта фонди ҳисобидан ойига битта ҳақ тўланадиган қўшимча дам олиш куни тақдим қилинади. Фирма ходимининг ногирон фарзанди бор, рафиқаси ишламайди, уй бекаси. Ходим ойига қўшимча дам олиш куни олишга ҳақлими?». Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Шифокорни бир вақтнинг ўзида иккита лавозимга қандай расмийлаштириш мумкин

17.04.23
«Хусусий клиникага 0,5 ставкага ўриндошлик асосида физиотерапия шифокори ишга қабул қилинди. Шунингдек, у бош шифокор этиб ҳам тайинланади. Ишга қабул қилинган ходимни қандай расмийлаштириш керак – физиотерапия шифокори сифатидами ёки бош шифокор дебми?». Kadrovik.uz тушунтиради:

Чет эллик фуқарони ФҲХ шартномаси бўйича ишга олишда йиғим тўламаса бўладими

14.04.23
«Ташкилот Россия Федерацияси фуқаросини меҳнат шартномаси асосида ишга олиш ниятида. Ташкилот чет эл фуқаросининг Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқини тасдиқлаш учун ариза бериши ва рухсатнома учун БҲМнинг 30 баравари миқдорида тўлов ўтказиши керакми? Қандай ҳолларда биз йиғимни тўламасликка ҳақлимиз? Агар меҳнат шартномаси эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома расмийлаштирилса, ишлашга рухсатнома учун БҲМнинг 30 баравари миқдорида йиғим тўлаш зарурми?». Саволга «Нормa» эксперти, ҳуқуқшунос Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:

Чет эл фуқароси битта рухсатнома билан икки ташкилотда ишлаши мумкинми

14.04.23
«Чет эл фуқароси рухсатнома асосида компанияда ишлайди. У худди шу рухсатнома билан бошқа компанияга ўриндошлик асосида ишга жойлаша оладими?». Kadrovik.uz тушунтиради:

СССР даврида олинган таълим тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга қандай киритиш керак

13.04.23
«Ташкилот ЯММТга ходимнинг олий таълими тўғрисида маълумотни киритиши керак. 1978-1987 йилларда Фрунзе Политехника институтида ўқиган. СССР даврида Ўзбекистондан ташқаридаги университетларни битирган шахсларга олий маълумот тўғрисидаги маълумотларни киритиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?». Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг ортиқча тўланган қисмини ушлаб қолиш мукинми

13.04.23
«2022 йил 1 сентябрдан бошлаб охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади. 08.05.2002 йилдаги 1136-сонли Низомга мувофиқ ҳисобланган нафақанинг қолган қисми корхонанинг ўзи томонидан тўланади. Масъул ходимнинг эътиборсизлиги туфайли бир нечта ходималар корхона маблағларидан тўлиқ миқдорда нафақа олдилар. Яъни, аслида у икки марта тўланган: Давлат бюджетидан ва корхона маблағлари ҳисобидан. Агар ходималарнинг ўзлари бунга қарши бўлишса, корхона нафақаларнинг ортиқча тўлаб юборилган қисмини мажбуран ушлаб қолиши ёки ундириб олиши мумкинми?». Саволга «Нормa» эксперти, юрист Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:

Кечки смена ишчиси дам олиш танаффуси ҳисобидан ишдан бир соат олдин кетиши мумкинми

13.04.23
«Компанияда бухгалтерлар сменали иш режими билан ишлашади. Иккинчи сменанинг иш вақти – 16:00 дан 24:00 гача (кечки овқат 24:00 дан 01: 00 гача). Кечки сменада ишловчи бухгалтер кечки овқатни заводда ейишни хоҳламайди. Кечки смена бухгалтери ўз ташаббусига кўра ишдан бир соат олдин кетиши мумкинми?» Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Агар ходимлар доимий равишда ишдан бўшаса, нима қилиш керак

12.04.23
Кадрлар, хусусан уларнинг ўрнини алмаштириб бўлмайдиган қимматли кўникмаларга эга малакали мутахассислар тез-тез ишдан бўшаса, бу бизнес учун катта муаммо бўлиши мумкин. Ушбу жараён қандай ички муаммолар тўғрисида огоҳлантириши мумкин? Уни бошқариш мумкинми? Саволларга kadrovik.uz илтимосига кўра раҳбарлик лавозимларида 20 йиллик тажрибага эга HR маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА жавоб берди:

Янги ходимларни қандай мослаштириш керак ва бунинг учун ким жавобгар

11.04.23
«Мен янги компанияда HR мутахассис бўлиб ишлайман. Вақт ўтиши билан ичкарида барча жараёнлар шаклланиб, жой-жойига тушишини тушунаман. Аммо ҳозир мен жуда катта юклама ва стрессни бошдан кечирмоқдаман, чунки кўплаб янги ходимларни ёллаяпмиз ва ҳар бирини мослаштириш учун кўп вақт ва куч кетмоқда. Ходимларни тизимли равишда қандай мослаштириш керак? Бу билан ким шуғулланиши ва мослашув тизимини қандай қуриш лозим? Қайси вақтдан ходим мослашган деб ҳисоблаш мумкин?». Саволларга HR маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА жавоб берди:

Ходим иш ҳақи сақланмайдиган таътилда касал бўлса, нафақа тўлаш керакми

11.04.23
«Ходим иш ҳақи тўланмайдиган таътил даврида касал бўлиб қолди ва унга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўланишини талаб қилмоқда. Бундан ташқари, у фақат касаллик тўғрисида маълумотнома тақдим этди, унда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси йўқ. Бундай вазиятда қандай йўл тутишимиз керак?». Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди: