Янги мақолалар

Вазирлар Маҳкамаси меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тартибини тасдиқлади

14.07.23
Меҳнат кодексининг 256-моддаси 4-қисмига мувофиқ Ўзбекистонда меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланган, бундан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно. Вазирлар Маҳкамаси 13.07.2023 йилдаги 286-сон қарор билан бундай ҳолларни ҳамда иш ҳақини натура шаклида тўлашга қўйиладиган бошқа талабларни белгилади.

Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги фуқаролар учун иш ўринлари яратган корхоналарга имтиёзлар

12.07.23
Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2023 йилдаги 279-сонли қарори билан «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома қандай тузилади

15.06.23
2023 йил 13 июнда ходим ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича тавсиялар кучга кирди. Тафсилотлар – kadrovik.uz шарҳида:

2023 йил апрель ойида Рамазон ҳайитини нишонлаш муносабати билан неча кун дам оламиз

20.04.23
2023 йилда Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель, жума кунига тўғри келади. Ўзбекистонликларни тўрт кунлик узлуксиз дам олиш кутмоқда. Бу Президентнинг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ–270-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармони билан назарда тутилган. Батафсил – kadrovik.uz шарҳида:

2023 йил учун қандай қўшимча ишланмайдиган кунлар ва кўчиришлар тасдиқланди

27.12.22
Узоқ кутилган “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш” тўғрисидаги 23.12.2022 й. ПФ-270-сон Президент фармони келгуси йилда қандай дам олишимизни тушунишга имкон беради. Бу таътиллар жадвали, ҳисобот топшириш ва солиқ тўловлари жадвалини, тақвимга боғланган бошқа режаларга тузатиш киритишга имкон беради. Киритилган янгиликлар ҳақида батафсил kadrovik.uz учун махсус Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўлими бош мутахассиси Отабек БОБАМУРАТОВ гапириб берди:

Янги Меҳнат кодекси қачон кучга киради

31.10.22
Янги Меҳнат кодекси (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ) 2023 йил 30 апрелдан кучга киради. Бу санагача меҳнат муносабатларини 21.12.1995 йили 161-I-сонли ЎРҚ билан тасдиқланган амалдаги Меҳнат кодекси тартибга солишда давом этади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия таъминотидаги ўзгаришлар

27.10.22
2023 йил  1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронли ги бўйича пенсия тайинланганидан кейин иш вақти меҳнат стажи га киритилади . Бу « Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси