Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади

28.10.2024
author avatar

Раиса ДОГОВОРОВА

«Kadrovik PRO» бош муҳаррири

Тавсияномада: 

– Т-2 шахсий карточкаларини ким юритиши шарт;

– Т-2 карточкага қандай асосий маълумотларни киритиш керак;

– Т-2 шахсий карточкасини қандай тўлдириш керак?

Т-2 шахсий карточкаларини ким юритиши шарт 

Т-2 шахсий карточкаси – бу ҳар бир иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича расмийлаштирилган ходимга унинг биринчи иш кунидан бошлаб юритиши шарт бўлган кадрлар ҳужжати ходимга Т-2 иш берувчи томонидан унинг бутун иш даври давомида юритилади,  . Т-2 да ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар акс эттирилади. Бунда иш берувчи ходимни шахсий карточкадаги ҳар бир янги ёзув билан таништириши, ходим эса танишиш тўғрисида имзо чекиши шарт.

Т-2 карточкага қандай асосий маълумотларни киритиш керак 

Ходимнинг шахсий карточкасида 2 саҳифа бўлиб, маълумотлар 5 бўлимга гуруҳланган. Дастлаб шахсий карточкани ходим ишга қабул қилинганда кадрлар хизмати тўлдиради. Сўнгра кадрлар хизмати ходими ходимнинг меҳнат фаолияти жараёнидаги ёзувларни у ишдан бўшатилгунга қадар киритади.

1. Ходим тўғрисида умумий маълумот

Т-2 карточкасининг I бўлимида ходимнинг анкета/шахсий маълумотлари акс эттирилади:

  • ФИO;
  • туғилган санаси ва туғилган жойи;
  • таълим ҳақида маълумот;
  • паспорт маълумотлари;
  • ходимнинг алоқа маълумоти.

Жумладан, оила таркиби ҳақидаги бўлим мавжуд бўлиб, унга ходимнинг фарзандлари ҳақидаги маълумотларни киритиш мумкин.

2. Ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар

Т-2 шахсий карточканинг II бўлимига ҳарбий рўйхатга олш тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Агар ҳарбий хизматга мажбурни ишга қабул қилган бўлсалар, у кадрлар хизматига ҳарбий билет ёки қайд гувоҳномасини тақдим этади. Ходимнинг ҳарбий билетидаги маълумотлар унинг шахсий карточкасига ҳам ўтказилади.

3. Ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги ахборот 

Т-2 карточкасининг III бўлимида ходимнинг ишга қабул қилинганлиги, унинг ўтказмалари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади. Ёзувни киритиш учун иш берувчининг буйруғи асос бўлади.

4. Таътиллар тўғрисидаги маълумотлар 

Карточканинг IV бўлимида «Таътил» бўлими бор. Унда зарарли ва ноқулай меҳнат шароитлари учун асосий ва қўшимча таътиллар қайд этилади.

5. Қўшимча маълумотлар

Бўлим сатрларига иш берувчи учун муҳим бўлиши мумкин бўлган маълумотлар киритилади, аммо уни акс эттириш учун махсус бўлим йўқ. Масалан, агар ходимга қонун бўйича имтиёзлар берилган бўлса ёки у қўшимча касбни эгаллаган бўлса, аттестация ёки қайта аттестациядан ўтган бўлса. Шунингдек ушбу бўлимга, айтайлик, ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжудлиги ва унинг тоифаси каби қўшимча маълумотларни киритиш мумкин.

6. Меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асоси 

Кадрлар бўлими сатрни фақат ходим ишдан бўшатилгандагина тўлдиради. Унга меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси – МК моддаси ва банди, шунингдек ишдан бўшатиш санаси ва буйруқ реквизитлари ёзилади.

Вазият
Т-2 шахсий карточкаларини юритиш формати

Т-2 шахсий карточкаларни юритишнинг белгиланган регламенти борми: электронми ёки қоғозда? Корхонамизда ходимлар сони кўп. Т-2 шахсий карточкаларини фақат электрон шаклда юритишимиз мумкинми?

– Т-2 шахсий варақасини юритиш тўғрисидаги талаб, мулкчилик шакллари ва хўжалик фаолиятидан қатъи назар, барча ташкилотларга тааллуқлидир. Иш берувчи ходимларнинг шахсий варақаларини қоғозга босиб чиқариши керак. Қонун қоғознинг қайси турига босишга оид талабларни белгиламайди. Бироқ қоғоз эскирмаслиги учун оддий қоғоздан эмас, балки карточка қоғозидан фойдаланишни маслаҳат берамиз, чунки Т-2 ни ҳар бир ходимга ва уларнинг бутун иш даври давомида юритиш керак.

Ходимлар ишдан бўшатилгандан сўнг Т-2 шахсий варақалари идоравий архивга топширилиши лозим. Карточкалар архивда 75 йил сақланади (Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари фаолиятида шаклланадиган намунавий бошқарув ҳужжатлари рўйхатининг 590-банди, сақлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда, Давархив агентлигининг 2020 йил 21 февралдаги 40-сон буйруғи).

Амалиётда Т-2 карточкаларини электрон шаклда юритиш қулайроқ:

  • қоғоздан фойдаланиш керак эмас;
  • ҳужжатларни архивда сақлаш керак эмас;
  • ҳужжатларнинг йўқолишига йўл қўйилмайди;
  • тезда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин

Т-2 карточкаси меҳнат фаолиятини тасдиқловчи ва ҳақиқий ҳужжатларни (буйруқларни) излашга ёрдам берадиган ҳужжат бўлганлиги сабабли, маълумотлар йўқолишининг олдини олиш учун ҳар доим карточкаларнинг электрон нусхаларига эга бўлиш муҳимдир. Бироқ меҳнат шартномаси бекор қилинганда электрон тарзда юритиладиган Т-2 шахсий карточкаларини чоп этиш, ишдан бўшатилган ходимнинг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйиш ва архивга топшириш лозим.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Корхона электрон ҳужжат айланишига ўтганда қандай қийинчиликлар юзага келиши мумкинлигини экспертларнинг тавсияномасидан билиб олинг

Т-2 шахсий карточкаси қандай тўлдирилади 

1. Ҳужжатнинг бошланиши

Бўлимларни тўлдиришдан олдин ҳужжат шапкасида асосий маълумотлар акс эттирилади. Бу ерда қуйидагилар кўрсатилади:

  • ташкилотнинг номи;
  • карточканинг тартиб рақами;
  • ходимнинг жинси;
  • ишга жойлашишда бериладиган ходимнинг табель рақами;
  • фамилиянинг «Алифбо» майдонидаги биринчи ҳарфи.

Т-2 шахсий карточкасида ходимнинг фотосурати учун катакча назарда тутилган.

2. Умумий маълумотлар 

Карточканинг биринчи бўлимида умумий маълумот акс эттирилади, шунинг учун у энг катта ҳажмга эга:

  1. ФИO. Паспорт ёки ID-карта маълумотларига мувофиқ киритилади.
  2. Туғилган санаси.
  3. Туғилган жойи.
  4. Миллати
  5. Таълим. Таълим тўғрисидаги ҳужжат асосида шу ерда келтирилган турлардан бири танланади. Қуйидаги майдончаларда таълим муассасасининг номи, берилган ҳужжатнинг номи, серияси ва рақами, тугалланган санаси, берилган малака, йўналиш ёки мутахассислик кўрсатилади.
  6. Ташкилотда иш бошланган санадаги умумий иш стажи – меҳнат дафтарчасидан йиллар, ойлар ва кунларда.
  7. Оилавий аҳвол – никоҳ тўғрисидаги маълумотлар. Масалан, уйланган эркак учун: «рўйхатга олинган никоҳда туради» деб кўрсатилади.
  8. Оила таркиби тўғрисидаги маълумотлар. Оила аъзоларининг ФИО ва туғилган саналари кўрсатилади.
  9. Паспорт ёки ID-карта маълумотлари.
  10. Индексли манзил – паспорт бўйича ва ҳақиқий (агар фарқ қилса), рўйхатга олинган сана ва телефон рақами.

3. Ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар 

Агар ҳарбий хизматга мажбур ходим ишга қабул қилинса, у кадрлар хизматига ҳарбий билет ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни тақдим этади. Ходим шахсий карточкасининг 2-бўлимига ҳарбий рўйхат тўғрисидаги маълумотлар киритилади :

  1. Ҳисоб гуруҳи. Генераллар ва захирадаги офицерлардан ташқари, хизматни ўтаб бўлганларга нисбатан тўлдирилади. Оддий аскарлар, матрослар, резервдаги ва захирадаги сержантлар шахсий карточкаларининг «Ҳисобга олиш гуруҳи» қаторида ҳарбий билетнинг 21-банди – «А» ёки «TK», «ҲДФ», «ДXX», «ИИВ», «ДЧҲҚҚ» қўйилади.
  2. Ҳисоб категорияси. Ҳарбий билетнинг 20-банди – «резерв» ёки «захира» деб кўрсатилади.
  3. Таркиби. Хизматни ўтаган шахсларда тўлдирилади. Ҳарбий билетдан таркиб кўрсатилади, масалан, оддий аскарлар, матрослар, сержантлар – ҳарбий билетнинг 22-банди.
  4. Ҳарбий унвон. Билетдаги унвон кўрсатилади, ҳали армияда хизмат қилмаганлар учун эса – «чақирилиши керак» деб.
  5. ҲҲМнинг тўлиқ кодли белгиси. Хизматни ўтаб бўлган шахслар учун ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг коди – ҳарбий билетнинг 25-банди кўрсатилади.
  6. Ҳарбий хизматга яроқлилик категорияси. «Ҳарбий хизматга яроқли», «вақтинча ҳарбий хизматга яроқсиз», «уруш даврида ҳарбий хизматга чекланган даражада яроқли», «ҳарбий хизматга яроқсиз» кабилар акс эттирилади.
  7. Ходим ҳисобда турган яшаш жойидаги МИБТнинг номи.
  8. Махсус ҳарбий рўйхатда туради. Майдон фақат билетда белги мавжуд бўлгандагина тўлдирилади.

4. Ишга қабул қилиш, тайинлаш ва жойини ўзгартириш 

Бўлимдаги маълумотлар меҳнат шартномаси, ишга қабул қилиш ёки бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги буйруқлар асосида тўлдирилади. Дастлаб ёллаш вақтида қилинади. Жадвалнинг устунларида қуйидагилар акс эттирилади:

  1. Ишга қабул қилинган сана.
  2. Ходимни қабул қилган таркибий бўлинма/бўлим, цех/бўлим, участка.
  3. Лавозим, мутахассислик ёки касб разряди, малака даражаси кўрсатилган ҳолда, агар улар белгиланган бўлса.
  4. Маош. Ходимга белгиланган иш ҳақи миқдори.
  5. Асос. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами кўрсатилади.
  6. Ходимнинг имзоси.

Доимий ўтказмаларда шахсий карточканинг кўрсатилган бўлими ҳам шу тарзда тўлдирилади. Ёзувни уч кун ичида амалга ошириш зарур, ходим унга имзо чекиши керак бўлади .

5. Таътил

Ушбу бўлимда иш ҳақи сақланадиган йиллик таътил ҳам, унинг бошқа барча турлари – ўқув, ҳақ тўланмайдиган ва бошқалар ҳам акс эттирилади. Графаларда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

  1. Таътил тури. Агар йиллик таътилнинг фақат бир қисми олинса, буни қайд этиш керак.
  2. Иш даври – таътил бериладиган иш йили.
  3. Таътилнинг бошланиш ва тугаш санаси.
  4. Асос – таътиллар жадвали ёки таътил тўғрисидаги буйруқ.

6. Қўшимча маълумотлар 

Бўлим сатрларига иш берувчи учун муҳим бўлиши мумкин бўлган, лекин уни акс эттириш учун махсус бўлим мавжуд бўлмаган маълумотлар киритилади. Масалан, ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжудлиги ва унинг тоифаси тўғрисидаги маълумотлар.

Агар ходимга қонун бўйича имтиёзлар берилган бўлса, улар ҳақидаги маълумотларни ушбу бўлимдаги шахсий карточкада акс эттириш мумкин. Ходим имтиёз олиш ҳуқуқини ҳужжат билан – масалан, ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома билан тасдиқлаши керак.

Шунингдек ушбу бўлимга малака ошириш ёки касбий қайта тайёрлаш тўғрисидаги маълумотларни киритиш мумкин. Маълумотлар, агар малака ошириш ўтказилган бўлса, малака ошириш тўғрисидаги ҳужжат асосида киритилади. Янги касб берилганлиги гувоҳнома ёки диплом билан тасдиқланади.

Ушбу бўлимда давлат мукофотлари ва унвонларини, агар ходим уларни олган бўлса, шунингдек иш берувчидан рағбатлантиришларни кўрсатиш мумкин.

7. Меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асоси 

Бу бўлимни кадрлар хизмати ходим ишдан бўшатилгандагина тўлдиради. Унга меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси – МК моддаси ва банди, шунингдек ишдан бўшатиш санаси ва буйруқ реквизитлари ёзилади.

Ходимнинг Т-2 шаклдаги шахсий карточкасига бошқа маълумотлар киритилмайди. Ишдан бўшатилганлар карточкалари ташкилотда ишлаётган ходимларнинг карточкаларидан алоҳида жойлаштирилиб, 75 йил давомида сақланади.   

Вазият
Ўриндошларга Т-2 шахсий карточкаларини юритиш керакми

Ташкилотимизнинг кадрлар бўйича мутахассислари ўриндошларга шахсий карточка расмийлаштириш керак, деб ҳисобламайдилар. Бунда улар шундай мулоҳаза юритадилар: меҳнат дафтарчасига ёзув асосий иш жойида ёзилади. Модомики, МКда бундай талаб белгиланмаган экан, карточкани тўлдиришнинг ҳам ҳожати йўқ.

Шу тўғрими?

– Йўқ, бу нотўғри. Шахсий карточка кадрлар ҳисобини юритиш учун мўлжалланган бўлиб, унда ходим тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар мавжуд. Бу фақат меҳнат дафтарчасидаги стажга тааллуқли маълумотларгина эмас. Шунинг учун Т-2 шаклини, шу жумладан ўриндошларда ҳам, ясаш керак.

Вазият
Ходимлар учун Т-2 шаклини тўлдириш зарурати

Т-2 шахсий карточка иш берувчи учун мажбурий ҳужжат , бироқ Т-2 шакли унификацияланган шакл ҳисобланади. Ҳозирда барча меҳнат дафтарчалари электрон бўлиб, ЯММТда рўйхатдан ўтказилади. Т-2 шаклидан фарқли ўлароқ, ЯММТда қўшимча графалар – ҳарбий рўйхат ва таътиллар тўғрисидаги маълумотлар етишмайди.

Агар буни ҳисоб сиёсатида ёзиб қўйсак, биз ҳар бир ходим учун унификацияланган шаклга мувофиқ қоғоз шаклида Т-2 шаклини тўлдириб ўтирмасдан, ҳар бир ходим учун ЯММТдаги барча шаклларни тўлдиришимиз мумкинми? Бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

– Йўқ, Т-2 шахсий карточкасини юритиш талаби, шунингдек 2020 йилгача амалда бўлган меҳнат дафтарчаларини қоғоз шаклида юритиш талаби, бекор қилинмаган. Шунинг учун барча ташкилотлар ходимларга Т-2 шаклидаги шахсий карточкаларни юритишлари шарт. Айниқса, ҳарбий рўйхатга олиш ва фойдаланилган таътиллар тўғрисидаги маълумотлар умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш, шунингдек фойдаланилган таътилларни ва улар бўйича пул компенсацияси ҳисоб-китобларини реал акс эттириш учун зарур. Агар ушбу талабга риоя қилинмаса, ташкилотнинг мансабдор шахси МЖтКнинг  бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин.

Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг