Иш куни давомида танаффуслар қандай белгиланади
Тавсияномада:
– дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар;
– қўшимча танаффуслар;
– болани овқатлантириш учун танаффуслар.
Ишдаги танаффус – иш куни давомидаги ходим меҳнат мажбуриятларини бажаришдан эркин бўлган вақт. Танаффус иш вақтининг давомийлигига киритилиши ёки киритилмаслиги мумкин.
Амалиётда, ишдаги танаффуслар икки турда бўлади:
- иш вақтига киритилмайдиган дам олиш ва овқатланиш учун;
- айрим тоифадаги ходимларга бериладиган, одатда, иш вақтига киритиладиган қўшимча танаффуслар.
Дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар
Иш берувчи ходимларга иш куни давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериши шарт
. Бундай танаффус ходимнинг иш вақтига киритилмайди.
Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлигини иш берувчи ички меҳнат тартиби қоидаларида белгилайди ёки ушбу шартлар ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномасида мустаҳкамланади.
Тушлик учун танаффуснинг энг кам давомийлиги – 30 дақиқа, энг кўп давомийлиги – бутун иш куни давомида 2 соатгача. Бундай танаффусни қачон бериш кераклигининг аниқ вақти МК белгиланмаган.
Меҳнат кодексининг
кўра корхона ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан икки соат ва камида ўттиз дақиқа бўлган танаффус тақдим қилиши керак. Бундан ташқари, агар иш сменасининг давомийлиги саккиз соатдан ошса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда дам олиш ва овқатланиш учун иккита танаффус берилиши назарда тутилган.
Агар биз иш жойида овқатланиш учун шароит яратиб бериш шарти билан узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнига эга объектларда 30 дақиқадан иборат 2 та танаффусни (жами 1 соат) тақдим этсак, бу МК бўйича қоида бузилиши бўлмайдими?
Йўқ, бу қоидани бузиш бўлмайди.
МКнинг 204-модда 5-қисми:
- битта танаффуснинг минимал давомийлигини белгилайди – сменада камида 30 дақиқа;
- уларнинг сонини кўрсатади (агар смена 8 соатдан ошса, 2 та танаффус).
Шунинг учун, агар иш кунининг (сменанинг) давомийлиги саккиз соатдан ошса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун иккита танаффус тақдим қилишингиз мумкин. Ушбу танаффуслар иш вақти ҳисобига киритилмаслиги керак. Ходимлар танаффуслардан иш жойини тарк этиш ҳуқуқидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланадилар.
Агар иш берувчи ходимларга ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда иш жойида овқатланишни ташкил қилса
:
- танаффуслар берилмайди;
- иш вақтидан овқатланиш вақти чегириб ташланмайди.
Иш кунининг давомийлиги 4 соатдан ошмайдиган ходимларга танаффус берилмаслиги мумкин
. Бундай қоидани ички меҳнат тартиби қоидаларида мустаҳкамланг.
Ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш тартибини ҳар бир ташкилот ички меҳнат тартиби қоидаларида, смена жадвалларида, меҳнат шартномасида ўзи мустақил белгилайди.
Амалиётда, иш кунининг нормал давомийлигида танаффус кўпинча иш бошлангандан сўнг 4 соатдан кейин белгиланади ва 1 соат давом этади.
Иш берувчи давомийлиги 1 соатдан кам бўлган танаффус белгилаши ҳам мумкин. Аммо бу ташкилотдаги шароитларга боғлиқ. Масалан, агар корхонада ходимларга бепул комплекс тушликни таъминлайдиган ошхона мавжуд бўлса, танаффус вақти камроқ бўлиши мумкин.
Жадвал
Ходимларнинг айрим гуруҳларига дам олиш ва овқатланиш учун танаффуснинг давомийлиги
Агар ходимда сменаларда иш вақтини жамлаб ҳисобга олганда иш кунининг давомийлиги 8 соатдан ошган ҳолларда дам олиш ва овқатланиш учун иккита танаффус белгилашингиз мумкин
. Танаффусларнинг ҳар бирининг давомийлиги бир соатдан кам, масалан, 30-45 дақиқадан бўлиши мумкин.
Айрим ҳолларда дам олиш ва овқатланиш учун танаффус умуман белгиланмаслиги мумкин:
- иш вақтининг давомийлиги қисқартирилганда;
- тўлиқ бўлмаган иш кунида ва ҳоказо.
Масалан, агар иш тартиби – 8:00 дан 12:00 гача бўлса, у ҳолда бундай танаффусни белгилашдан маъно йўқ.
Агар ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти алоҳида ходимларга ишни тўхтатиш имконини бермаса, ходимларга иш вақтида овқат ейиш имкониятини таъминланг. Бундай ишларнинг рўйхати, овқатланиш тартиби ва жойини ички меҳнат тартиб қоидаларида белгилаб қўйинг (МК 204-моддасининг 6 қисми). Бундай ҳолда дам олиш ва овқатланиш учун танаффус иш вақтига киритилади ва ҳақ тўланади.
Қўшимча танаффуслар
Қонунчиликда дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари ходимларга бажариладиган ишларнинг ўзига хос хусусияти ва тавсифи ва бошқа жиҳатларга кўра қўшимча танаффуслар назарда тутилган (МК 205-моддаси):
- технология ҳамда ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ёхуд ушбу меҳнат фаолияти турининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ танаффуслар;
- йилнинг иссиқ ёки совуқ мавсумида очиқ ҳавода ёхуд совитилмайдиган ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда ишлайдиган, шунингдек юк ортиш-тушириш ишларида банд бўлган шахслар учун махсус танаффуслар;
- болани овқатлантириш учун танаффуслар.
Мисол учун, шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда, саёҳат-экскурсия йўналишларида автобуслар ҳаракати жадвалида автобусни ҳар 1,5 соат бошқаришдан кейин ҳайдовчининг камида 15 минут ёхуд 4,5 соат бошқаришдан кейин 45 минут дам олиши мажбурий тартибда назарда тутилади
.
Шунингдек меҳнат шароитлари ноқулай бўлган, оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлайдиган алоҳида ходимлар учун санитария нормалари ва қоидалари билан қўшимча танаффуслар белгиланади.
Масалан, 0224-07-сон санитар қоидалари ва нормаларига кўра, компьютер техникасида ишлашда иш бошлангандан сўнг 2 соатдан кейин, тушлик танаффусидан кейин эса ҳар иш соатидан кейин давомийлиги 15 дақиқа бўлган танаффуслар белгиланиши лозим.
Юқорида кўрсатилган қўшимча танаффуслар иш вақтига киритилиши керак.
Корхонада қўшимча танаффуслар локал ҳужжат ёки меҳнат шартномаси белгиланиши мумкин.
Болани овқатлантириш учун танаффуслар
Икки ёшга тўлмаган боласи бор ходимга дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар беринг. Бундай танаффуслар ходимнинг хоҳишидан қатъи назар мажбурий тартибда берилади.
Болани овқатлантириш учун танаффусларни камида ҳар 3 соатда, ҳар бири 30 дақиқадан кам бўлмаган давомийликда беринг. Ходимнинг икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида 1 соатни ташкил қилади
. Бу уч соатга нафақат иш вақти, балки тушлик танаффуси вақти ва болани овқатлантириш учун танаффуслар вақти киради. Яъни ҳар бир ўтган 3 соат эътиборга олинади.
Ходимнинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун танаффусларни:
- дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб бериш;
- иш кунининг, сменанинг тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчириш мумкин (МК 407-моддасининг 2 қисми).
Болани овқатлантириш учун танаффусларни иш вақтига киритинг ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланг.
.
. Агар болалар сунъий овқатлантириладиган бўлса, иш берувчи ходим аёлга бундай танаффусни беришни рад қилишга ҳақлими? Меҳнат қонунчилиги қуйидаги қоидаларни белгилайди:
- 8-соатли тўлиқ иш кунида аёлга уч ва олти соат ишлагандан кейин камида ярим соатли танаффуслар берилиши керак. Жами – кунига камида 1 соат;
- 12-соатли сменада – уч, олти ва тўққиз соатдан кейин камида ярим соатли танаффуслар. Жами – бир сменада камида 1 соат 30 дақиқа;
- тўлиқ бўлмаган иш кунида – белгиланган иш вақти тартибига қараб, худди шундай ҳисоб-китоб.
Ишлайдиган оналарга уларнинг айнан нималарга ва бола неча ёшга тўлгунга қадар ҳақли эканликларини тушунтиринг. Ходим аёлнинг ўзига учта вариантдан бирини танлашни тақлиф қилинг:
- ҳар 3 соатда ярим соатли танаффуслардан фойдаланиш;
- уларни жамланган ҳолда тушлик танаффусига қўшиш;
- иш кунининг, см
енанинг боши ёки охирига кўчириш. Бунда иш вақти меҳнатга ҳақ тўлашда йўқотишларсиз, ушбу танаффуслар йиғиндисига қисқаради.
Сўнг – ходим аёлнин иш вақтининг умумий давомийлигига қараб, унинг таанффусларига жамланган ҳолда қанча вақт тўғри келишини аниқланг.
Болани овқатлантириш учун танаффусларни камида ҳар 3 соатда, ҳар бири 30 дақиқадан бўлган давомийликда беринг. Иш берувчи ўз хоҳишига кўра янада узоқроқ танаффус белгилаши мумкин.
Болани овқатлантириш учун танаффусларнинг аниқ давомийлиги ва уларни тақдим этиш тартиби жамоа шартномасида белгиланади. Агар ташкилотда жамоа шартномаси бўлмаса, у ҳолда иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа ходимларнинг вакилик органи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.
Ходим аёлдан ёзма ариза олишни тавсия қилаиз. Унда у танаффусларни айнан қандай расмийлаштиришни хоҳлаши ҳақидаги ўзининг қараорини кўрсатади. Ушбу ҳужжат асосида буйруқ расмийлаштириш мумкин. Буйруқда тафсилотларни кўрсатинг:
- бундай иш тартибининг муддати – бола 2 ёшга тўлгунга қадар;
- танаффусларни иш вақтига киритиш ва ўртача ойлик иш ҳақи бўйича ҳақ тўлаш.
Бунда овқатлантириш учун танаффусни фақат ота-онадан бирига, яъни нафақат онага, балки боланинг отасига ҳам бериш мумкинлигини инобатга олинг
. Бунда боланинг онаси ўзининг асосий иш жойи бўйича бундай кафолатдан фойдаланмаётганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак.
Телеграм канали