Дам олиш кунларини қандай белгилаш мумкин

20.08.2024

Тавсияномада:

– иш куни давомидаги танаффуслар;

– кундалик, сменалар орасида дам олиш;       

– ҳафталик дам олиш;

– байрам кунлари дам олиш;

– меҳнат таътили даврида дам олиш.

Иш берувчи ходимларга иш куни давомида дам олиш, шу жумладан дам олиш ва овқатланиш учун дам беришга мажбур. Дам олиш вақтида ходим ишдан озод қилинади ва бу вақтдан у ўз хоҳишига кўра фойдаланиши мумкин . Дам олиш вақтининг турларини  белгилайди:

  • иш куни/смена давомида танаффуслар;
  • кундалик (сменалар орасида) дам олиш;
  • дам олиш кунлари – ҳафталик узлуксиз дам олиш;
  • байрам ишланмайдиган кунлари;
  • йиллик асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари;
  • дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишлаганлик учун қўшимча кунлар,
  • қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш учун қўшимча кун.

Иш куни давомидаги танаффуслар

Амалиётда ишдаги танаффуслар икки хил бўлади:

  • дам олиш ва овқатланиш учун, улар иш вақтига киритилмайди;
  • айрим тоифадаги ходимлар учун иш вақтига қўшиладиган қўшимча танаффуслар.   

Иш куни (смена) давомида танаффус турлари:

  • дам олиш ва овқатланиш учун танаффус ;
  • қўшимча танаффуслар – бажариладиган ишларнинг хусусияти ва спецификасини  ҳисобга олган ҳолда МК 205-моддаси;
  • болани овқатлантириш учун танаффуслар .
Диққат
Танаффус даврида ходим ишдан озод қилинади ва дам олиш вақтидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади.
Kadrovik.uz тавсия қилади
Дам олиш ва овқатланиш учун қандай танаффуслар иш вақтига киритилмайди, мутахассисларнинг тавсияномасидан билиб олинг

Кундалик (сменалар орасида) дам олиш

Кундалик дам олиш – бу бир иш кунининг тугаши ва кейинги иш кунининг бошланиши орасидаги вақт. Кундалик дам олишнинг энг кам давомийлиги – 12 соатдан кам эмас .

Мисол
Сменали ишда кундалик дам олиш давомийлиги

Ходимга соат 8:00 дан 20:00 гача 11 соатлик иш сменаси белгиланди. Тушлик танаффуси 13:00 дан 14:00 гача – бир соат. Тушлик танаффуси иш вақтига киритилмайди.

Ходимнинг иш тугаши ва унинг эртаси куни бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақти 12 соатни ташкил этади – соат 20:00 дан 8:00 гача.

Агар ходимни иш вақтидан ташқари ишга жалб қилсангиз, унинг кейинги иш куни бошлангунга қадар кундалик дам олиш 12 соатдан кам бўлмаслигини ҳисобга олинг.

Вазият
Иш вақтидан ташқари ишда кундалик дам олишнинг давомийлиги

Ходимнинг иш куни 9:00 дан 18:00 гача бир соатлик тушлик танаффуси билан 8 соатдан иборат. Иш берувчининг топшириғига кўра ходим иш вақтидан ташқари 4 соат – 22:00 гача ишлаган. Эртаси куни у одатдагидек соат 9:00 да ишга чиқди.

Қонунчилик талабига риоя қилинганми?

– Йўқ,  талаби бузилган. Ишдан ташқари иш тугаши ва эртаси куни иш бошланиши ўртасида ходимнинг дам олиши 11 соатни ташкил этди – 22:00 дан 9:00 гача, яъни кундалик дам олишнинг талаб этилган давомийлигидан бир соатга кам.

Вазиятни қуйидагича ҳал қилиш мумкин:

  • ходимга эртаси куни кечроқ – камида 1 соат кечикиб ишга чиқишни белгилаш;
  • иш вақтидан ташқари соатлар сонини шундай чеклаш керакки, иш вақтидан ташқари иш тугаши ва кейинги кун иш бошланиши ўртасидаги танаффус давомийлиги камида 12 соатни ташкил қилсин. Масалан, ходимни иш вақтидан ташқари 4 соат эмас, балки 3 соат ёки ундан кам вақтга жалб қилиш.

Ҳафталик дам олиш

Ҳафталик дам олиш – ҳар ҳафта ходимларга кафолатланган ишдан бўш дам олиш кунлари.

Ҳафталик дам олишнинг аниқ давомийлиги иш ҳафтасининг турига боғлиқ. 5 кунлик иш ҳафтасида ходимларга ҳафтада икки кун дам олиш, 6 кунлик иш ҳафтасида – бир кун дам олиш имкониятини беринг .

Умумий қоидага кўра, ҳафталик дам олиш – Ички меҳнат тартиби қоидалари, смена жадвали ва шу кабилар билан локал тартибда белгиланган кунларда берилади. Лекин шуни унутмангки, якшанба куни умумий дам олиш куни ҳисобланади . Буни корхонада иш вақти режими ва дам олиш вақтини белгилашда ҳисобга олинг.

Агар корхонада ишлаб чиқариш узлуксиз бўлса, дам олиш кунлари якшанба кунларига тўғри келмаслиги мумкин.

Масалан, ишлаб чиқариш-техник шароитлар бўйича, шунингдек корхона томонидан аҳолига доимий хизмат кўрсатишда ишни тўхтатиб туришнинг иложи бўлмаганда.

Узлуксиз ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимларига тасдиқланган смена жадвалларига мувофиқ ҳафтанинг турли кунларида дам олиш кунларини тақдим этинг. Агар бунда жадвал бўйича иш сменаси якшанбага тўғри келса, бу кун мазкур ходим учун одатдаги иш куни ҳисобланади.

Диққат
Иш берувчи мустақил равишда иш кунини дам олиш куни деб эълон қилишга, шу жумладан буйруқ билан уни бошқа кунга кўчиришга ҳақли эмас
Мисол
Савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида дам олиш куни
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги объектларда, масалан, савдо мажмуаларида, буюм бозорларида, одатда, айнан дам олиш кунлари – шанба ва якшанба кунлари катта ҳажмда ташриф буюрувчилар бўлади. Шунинг учун ходимларга дам олиш кунини ҳафтанинг бошқа куни, масалан, душанба куни белгилаш мақсадга мувофиқдир. Буни ташкилотнинг ИМТҚда мустаҳкамлаш зарур.

Байрам кунлари дам олиш

Байрам куни – қонун чиқарувчи томонидан белгиланадиган мамлакат, унинг тарихи ёки халқи учун муҳим бўлган муайян воқеага бағишланган календарь сана.

Ўзбекистонда байрам ишланмайдиган кунлари бу :

  • 1 январь – Янги йил;
  • 8 март – Хотин-қизлар куни;
  • 21 март – Наврўз байрами;
  • 9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
  • 1 сентябрь – Мустақиллик куни;
  • 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
  • 8 декабрь – Конституция куни;
  • «Рўза ҳайити»  (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
  • Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
Эслатиб ўтамиз
Агар дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келса, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади

Иш берувчи жамоа келишувлари ёки жамоа шартномасида қўшимча байрамларни белгилаши мумкин. Мисол учун, Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси нафақат Ўзбекистон, балки Туркиянинг байрам кунларини ҳам ишланмайдиган кунлар этиб белгилади ва буни корхонанинг ИМТҚда мустаҳкамлади.

Алоҳида олинган корхона учун, шунингдек: бу корхона ташкил этилган куннинг юбилей санаси, касб байрами (Геолог куни, Қурувчи куни ва бошқалар) муҳим саналар ҳам бўлиши мумкин

Диққат
Иш берувчи  белгиланган байрам кунларини кеўчириш ёки уларни иш куни деб эълон қилишга ҳақли эмас

Дам олиш кунларини, улар ишланмайдиган байрам кунларига тўғри келган тақдирда, Президентнинг тегишли фармонлари билан кўчириш мумкин .

Мисол
Қонунда белгиланган байрам кунини кўчириш
Директор буйруқ чиқарди, унга кўра 1 октябрь байрам куни (жума) кейинги душанба – 4 октябрга кўчирилди. Барча ишчиларга сешанба – 5 октябрь куни ишга чиқиш буюрилди.
Иш берувчининг ҳаракатлари қонунга хилофдир, чунки у  талабларини бузган.

Меҳнат кодекси дам олиш кунлари ва байрам кунлари ишлашга жалб этиш мумкин бўлган истисно ҳолатларни назарда тутади  :

  • ишлаб чиқариш-техник ва бошқа сабабларга кўра тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган ишларга – узлуксиз фаолият кўрсатувчи корхоналарда, объектларни қўриқлашда, объектларнинг хавфсизлигини таъминлашда ва шу кабиларда;
  • аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати туфайли юзага келган ишлар;
  • кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва ортиш-тушириш ишлари.
Kadrovik.uz тавсия қилади
Дам олиш ва байрам кунлари ишга қандай жалб қилиш ва қонунчилик талабларини бузмаслик – экспертлар мақоласида
Вазият
Мустақиллик куни байрамини ҳисобга олган ҳолда қандай дам оламиз

2024 йилда байрам куни – Мустақиллик куни – якшанбага тўғри келади. Кадрлар бўйича мутахассислар нималарни эътиборга олишлари кераклигини «Норма» кадрлар хизматининг эксперти ва раҳбари Валерия Ляндрес тушунтириб берди.

– Бу йил 1 сентябрь якшанбага тўғри келганлиги сабабли, ушбу дам олиш куни душанбага, 2 сентябрга кўчирилади. Бундай кўчириш  назарда тутилган.

Шунингдек, 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сон Фармоннинг 1 бандига мувофиқ, Мустақиллик куни байрамига қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланган:

  • олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун – шанба, 31 август
  • барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) – 3 сентябрь

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар 2024 йил 31 августдан 3 сентябргача – 4 календарь кун узлуксиз дам олишади.

Сентябрда иш кунларининг сони:

  • беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун – 19, иш соатларининг сони – 151 (40 соатлик иш ҳафтасида)
  • олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун – 23, иш соатларининг сони – 152 (40 соатлик иш ҳафтасида) ва 137 (36 соатлик иш ҳафтасида)
Эътибор беринг
Бундай тартиб Меҳнат кодекси билан белгиланган ва ҳар сафар, байрам дам олиш кунига тўғри келганда, қўлланилади. 2024 йилда календарь бўйича Конституция куни – 8 декабрь ҳам якшанба кунига тўғри келади.

 умумий қоидадан истисно назарда тутилган: ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Сентябрдаги муҳим саналарни ўтказиб юбормасликка кадровик календари ёрдам беради

1 сентябрь ходимнинг меҳнат таътили даврига тўғри келганда

Меҳнат таътили давомийлигининг ҳисоб-китобига фақат  белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари кирмайди, яъни мазкур ҳолда таътилнинг давомийлиги ҳисоб-китобидан фақат 1 сентябрь чиқариб ташланади, дам олиш кунлари таътил кунлари ҳисоб-китобига киради.

Мисол

Ходимга 2024 йил 26 августдан умумий давомийлиги 36 календарь кундан иборат меҳнат таътили тақдим этилади. Таътилнинг давомийлигини ҳисоблаб чиқамиз:

  • август – 26, 27, 28, 29, 30, 31 – таътилнинг 6 календарь куни;
  • сентябрь – 2-дан 30-санагача – таътилнинг 29 календарь куни. Ҳисоб-китобдан фақат 1 сентябрни байрам куни сифатида чиқариб ташлаймиз;
  • октябрь – 2-сана – таътилнинг 1 календарь куни. Ҳисоб-китобдан фақат 1 октябрни байрам куни – Ўқитувчи ва мураббийлар куни сифатида чиқариб ташлаймиз

Шунинг учун мазкур ҳолда ишга чиқиш куни – 2024 йил 3 октябрь, пайшанба.

Ходимга дам олишнинг умумий давомийлигини қандай ошириш (яъни оптимал дам олиш) мумкин?

Агар ходим ўз таътилини байрамга тўғрилаб, кўпроқ дам олишдан манфаатдор бўлса

Мазкур даврда ходимга меҳнат таътилини ёки унинг қисмини таътилнинг охирги куни 2024 йил 30 август бўладиган ҳолда расмийлаштиришни ёки таътилни байрамлардан кейин биринчи иш кунидан – 2024 йил 4 сентябрдан расмийлаштиришни тавсия қиламиз.

Ходим қўшимча таътил кунларидан ҳам фойдаланиши мумкин

Масалан, ходим кўп йиллик иш стажи учун 6 қўшимча таътил кунини олишга ҳақли . У ушбу кунларни икки қисмга бўлиши мумкин – 26 августдан 30 августгача (5 календарь кун) ва 2024 йил 4 сентябрь.

Натижада ходим жами 24 августдан 4 сентябргача қўшиб ҳисоблаган ҳолда – 12 календарь кун дам олади. Яхши дам олиш учун ажойиб имконият!

Kadrovik.uz тавсия қилади
Меҳнат таътилининг давомийлигини қандай ҳисоблашни экспертларнинг тавсияномасида билиб олинг
Вазият
Касаба уюшмалари куни байрами – 11 ноябрь тасдиқланганми?

2022 йилда Президент Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига 11 ноябрга байрам ва, тегишинча, дам олиш куни мақомини бериш ташаббусини илгари сурди. 11 ноябрь дам олиш куни ҳисобланадими ва жадвал қандай «ёпилади»? 

Давлат раҳбарининг ташаббуслари ҳар доим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқали амалга оширилади. Мазкур ҳолатда бу Меҳнат кодексининг 208-моддасига ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун бўлиши керак. Бундай қонун қабул қилингунга қадар амалдаги МКнинг 208-моддаси нормалари қўлланилади, унда ҳозирча ноябрь ойида ишланмайдиган байрам кунлари назарда тутилмаган.

Эслатиб ўтамиз

Ўзбекистонда ишланмайдиган байрам кунлари:

1 январь – Янги йил;

8 март – Хотин-қизлар куни;

21 март – Наврўз байрами;

9 май – Хотира ва қадрлаш куни;

1 сентябрь – Мустақиллик куни;

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;

«Рўза ҳайити» (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;

«Қурбон ҳайити» (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Шундай қилиб, 11 ноябрь – одатдаги иш куни, ва иш вақти табелини ташкилотда тасдиқланган код билан белгиланг. Табелни тўлдириш учун асос сифатида олиш мумкин бўлган намунавий белгиларни бу ердан юклаб олинг>>

Таътил давридаги дам олиш

Меҳнат кодекси таътилларнинг бир неча турини назарда тутади :

Бунда йиллик меҳнат таътили ходимнинг дам олиши, иш қобилиятини тиклаш, саломатлигини мустаҳкамлаш учун мўлжалланган. Бу вақтда ходим ишдан озод қилинади, лекин унинг иш жойи, лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади .

Ходимларга ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътилларининг қуйидаги турлари берилади :

  • асосий меҳнат таътили;
  • қўшимча меҳнат таътили.

Ҳар йилги асосий таътил календарь кунларда ҳисобланади ва унинг энг кам муддати 21 календарь кундан кам бўлиши мумкин эмас  .

Эътибор беринг
Айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнат таътили ми иш кунларида ҳисобланиши мумкин 

Ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини ҳисоблаганингизда, бундай таътилни даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунларини ҳисобга олманг .

Меҳнат кодекси меҳнат таътилини қисмларга бўлиш имкониятини назарда тутади, ва қисмлардан бири 14 календарь кундан кам бўлмаслиги керак. Бунда, таътил кунлари сонини кўпайтириш учун, ходим таътилни байрам кунларидан олдин, байрам кунлари вақтида ёки байрам кунларидан кейин расмийлаштиришга ҳақли. Бундан умумий дам олиш давомийлиги ўзгармайди, лекин узлуксиз дам олиш даври кўпроқ бўлади.

Мисол
Байрам ҳисобига дам олиш давомийлигини ошириш

Ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси мавжуд.

 Ходим 2023 йил 11 декабрдан 31 декабргача 21 календарь кунга таътил олади.

8 декабрь – Конституция куни, 9 ва 10 декабрь – дам олиш кунлари, 1 январь – Янги йил. Шундай қилиб, ходим жами 25 календарь кун дам олади.

Таътилни қисмларга қандай бўлиш ҳақида батафсил тавсияномада ўқинг.

Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг