Таътил пулларини ҳисоблаб чиқиш
Тавсияда:
– ҳисоб-китоб даврида барча ойларда тўлиқ ишлаб берилганда таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш тартиби:
ҳисоб-китоб даврини аниқлаш;
қўшимча иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш;
қўшимча иш ҳақининг ўртача ойлик суммасини ҳисоб-китоб қилиш;
ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш;
таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш;
– ҳисоб-китоб даврида тўлиқ ишлаб берилмаган ойлар бўлганда таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш;
– тарифлар (маошлар) ўзгарганда таътил пулини қайта ҳисоб-китоб қилиш.
Ходим ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақтда ҳисоб-китоб қилиш қоидаси Меҳнат кодексининг 257-моддасида белгиланган унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Иш вақтининг ойлик меъёрини ишлаб берган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш кунидаги МҲЭКМдан кам бўлиши мумкин эмас.
Ҳисоб-китоб даврида барча ойларда тўлиқ ишлаб берилганда таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш тартиби
1-босқич. Ҳисоб-китоб даврини аниқланг
Таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисоб-китоб даври – бу ходим таътилга чиққан ойдан олдинги ишлаган календарь ойларнинг сони МК 257-м. 1-қ.. Ушбу давр 12 ойни ташкил этади.
Тегишли ойнинг 1-кунидан 30-нчи (31-нчи) кунига қадар, февралда эса – 28-нчи (29-нчи) кунга қадар бўлган давр охирги кунни ҳам қўшганда календарь ой деб ҳисобланади.
2-босқич. Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисми суммасини аниқланг
Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисмини – қўшимча тўловлар, устамалар, мукофотлар ва компенсация ёки рағбатлантириш хусусиятига эга бошқа тўловлар суммасини аниқланг.
Улар жумласига Солиқ кодексида назарда тутилган ижтимоий солиқ солинадиган, иш берувчи томонидан ҳақиқатда амалга оширилган тўловларнинг барча турлари киради МК 257-м. 2-қ.. Бу қуйидагиларни ўз ичига оладиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардир СК 371-м.:
- илмий даража ва фахрий унвон учун устамалар;
- рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган тўловлар СК 372-м.;
- компенсация тўловлари СК 373-м.;
- ишланмаган вақт учун тўловлар СК 374-м.;
- ҳақиқатда бажарилган иш учун бошқа тўловлар.
Иш ҳақининг қўшимча қисмига киритиладиган (киритилмайдиган) тўловларга мисоллар:
- фахрий унвон учун устама – киритилади, сабаби меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради;
- меҳнат натижалари учун мукофот – киритилади, сабаби рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларга киради;
- бир неча лавозимларда ишлаганлик учун қўшимча тўлов, хизмат сафарлари вақтида меъёрлардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ – киритилади, сабаби компенсация тўловларига киради;
- меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотганлик варақасига қўшимча тўлов – киритилади, сабаби ишланмаган вақт учун тўловга киради;
- дивидендлар – киритилмайди, сабаби мулкий даромадларга киради СК 375-м.;
- бепул берилган мол-мулк қиймати – киритилмайди, сабаби моддий наф тарзидаги даромадларга киради СК 376-м.;
- фарзанди никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган моддий ёрдам – киритилмайди, сабаби бошқа даромадларга киради СК 377-м..
3-босқич. Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақи қўшимча қисмининг ўртача ойлик суммасини аниқланг
Бунинг учун иш ҳақининг қўшимча суммасини ҳисоб-китоб давридаги календарь ойлар сонига бўлинг. Бу тўлиқ йил ва ундан кўп ишлаган шахслар учун 12 ой, 11 ой ишлаганлар учун – 11 ой, 10 ой ишлаганлар учун – 10 ой ва ҳ. к.
4-босқич. Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқаринг
Бунинг учун қуйидаги формулалардан фойдаланинг:
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида ўртача иш ҳақи = Таътилдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (маош) + Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақи қўшимча қисмининг ўртача ойлик суммаси
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида ўртача иш ҳақи = Таътилдан олдинги охирги календарь ой учун ишбай баҳолар бўйича ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи + Ҳисоб-китоб даври чу ниш ҳақи қўшимча қисмининг ўртача ойлик суммаси
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимида ўртача иш ҳақи = МҲЭКМ + МҲЭКМдан ошадиган тўловларнинг ўртача ойлик суммаси
|
Ҳисоб-китоб даври ойлари |
Иш ҳақинингқўшимчақисминиҳисоблаш, сўм |
Ҳисоб-китоб даври ойлари |
Иш ҳақининг қўшимча қисмини ҳисоблаш, сўм |
|
2022 йил май |
– |
2022 йил ноябрь |
1 000 000 (меъёрлардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ) |
|
2022 йил июнь |
– |
2022 йил декабрь |
1 200 000 (бир неча лавозимларда ишлаганлик учун қўшимча тўлов) |
|
2022 йил июль |
– |
2023 йил январь |
– |
|
2022 йил август |
1 000 000 (меҳнат натижалари учун мукофот) |
2023 йил февраль |
– |
|
2022 йил сентябрь |
– |
2023 йил март |
1 600 000 (Наврўз байрамига мукофот) |
|
2022 йил октябрь |
– |
2023 йил апрель |
– |
|
Жами: 4 800 000 |
|||
Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқарамиз:
3 500 000 + 4 800 000 : 12 = 3 900 000 сўм.
|
Ҳисоб-китоб даври ойлари |
Иш ҳақининг қўшимча қисмини ҳисоблаш, сўм |
Ҳисоб-китоб даври ойлари |
Иш ҳақининг қўшимча қисмини ҳисоблаш, сўм |
|
2022 йил май |
– |
2022 йил ноябрь |
1 000 000 (меъёрлардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ) |
|
2022 йил июнь |
– |
2022 йил декабрь |
1 200 000 (бир неча лавозимларда ишлаганлик учун қўшимча тўлов) |
|
2022 йил июль |
– |
2023 йил январь |
– |
|
2022 йил август |
1 000 000 (меҳнат натижалари учун мукофот) |
2023 йил февраль |
– |
|
2022 йил сентябрь |
– |
2023 йил март |
1 600 000 (Наврўз байрамига мукофот) |
|
2022 йил октябрь |
– |
2023 йил апрель |
– |
|
Жами: 4 800 000 |
|||
Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқарамиз:
3 500 000 + 4 800 000 : 12 = 3 900 000 сўм.
|
Ҳисоб-китоб даври ойлари |
Ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи, сўм |
МҲЭКМдан ошадиган ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи, сўм |
|
1 |
2 |
3 = 2-устун – 1 050 000 сум.* |
|
Декабрь 2022 й. |
3 500 000 |
2 450 000 |
|
Январь 2023 й. |
3 400 000 |
2 350 000 |
|
Февраль 2023 й. |
3 600 000 |
2 550 000 |
|
Март 2023 й. |
3 400 000 |
2 350 000 |
|
Апрель 2023 й. |
3 500 000 |
2 450 000 |
|
Май 2023 й. |
3 600 000 |
2 550 000 |
|
Июнь 2023 й. |
3 600 000 |
2 550 000 |
|
Июль 2023 й. |
3 400 000 |
2 350 000 |
|
Август 2023 й. |
3 500 000 |
2 450 000 |
|
Сентябрь 2023 й. |
3 500 000 |
2 450 000 |
|
Октябрь 2023 й. |
3 600 000 |
2 550 000 |
|
Ноябрь 2023 й. |
3 400 000 |
2 350 000 |
|
Жами: |
42 000 000 |
29 400 000 |
*2023 йил 1 декабрдан МҲЭКМ 1 050 000 сўмга тенг.
Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқарамиз:
1 050 000 + 29 400 000 : 12 = 3 500 000 сум.
5-босқич. Таътил пули суммасини ҳисоблаб чиқаринг
Бунинг учун ўртача ойлик иш ҳақини 25,3 га бўлинг (Меҳнат кодекси 257-моддаси 10-қисмига асосан иш кунларининг ўртача ойлик сони) ва 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда таътил кунларига тўғри келадиган иш кунлари сонига кўпайтиринг.
Қуйидаги формуладан фойдаланинг:
Таътил пули= Ўртача ойлик иш ҳақи : 25,3 х 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда таътил даврида иш кунлари сони.
- озиқ-овқат учун компенсация – 2 400 000 сўм;
- мукофотлар – 4 800 000 сўм;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам – 2 000 000 сўм.
Ҳисоб-китоб даврида тўлиқ ишлаб берилмаган ойлар бўлганда таътил пулини қандай ҳисоб-китоб қилиш керак
Ўртача иш ҳақини аниқлашда ҳисоб-китоб давридан вақтни, шунингдек ушбу вақтда ҳисобланган суммаларни чиқариб ташланг, агар МК 257-м. 6-қ.:
- ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолган бўлса, бундан болани овқатлантириш учун танаффуслар мустасно МК 407-м.. Масалан, олдинги меҳнат таътили, ўқув таътили ёки ижодий таътил даврлари, башарти улар ҳисоб-китоб даврига тўғри келса МК 233-м. МК 385-м. МК 387-м. ;
- ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олган бўлса;
- ходим иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолиш муносабати билан ишламаган бўлса;
- ходимга ногиронлиги бўлган болаларни ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларни парваришлаш учун қўшимча ҳақ тўланадиган дам олиш кунлари берилган бўлса МК 399-м.;
- ходим қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда иш ҳақи тўлиқ ёки қисман сақланадиган ёки ҳақ тўланмайдиган ишдан озод этилган бўлса.
Агар ҳисоб-китоб даврининг бир ойи ёки бир неча ойи тўлиқ ишлаб берилмаган бўлса ёки ундан кўрсатилган вақт чиқариб ташланса, таътил пулини ўртача кунлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаринг МК 257-м. 9-қ..
Тўлиқ ишлаб берилмаган ойларга мисоллар:
- агар ходим ойнинг 1 санасидан қабул қилинмаган бўлса, ташкилотда ишлашнинг биринчи ойи;
- ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олган;
- ходим иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолиш муносабати билан ишламаган;
- МКнинг 257-моддаси 6-қисмида назарда тутилган ҳоллар содир бўлган бошқа ойлар.
Бунинг учун қуйидаги формулалардан фойдаланинг:
Ўртача кунлик иш ҳақи = Ҳисоб-китоб даври учун ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи : (25,3 х Тўлиқ календарь ойлар сони + Тўлиқсиз календарь ойларда иш кунлари сони).
Тўлиқсиз календарь ойда иш кунлари сони= 25,3 : Иш кунларининг ҳақиқий сони х Ушбу ойда ишлаб берилган иш кунлари сони.
- ноябрь ойида у касаллик туфайли 5 кун ишламаган (иш кунларининг умумий сони – 22);
- февраль ойида 10 кун иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган (иш кунларининг умумий сони – 20).
- ноябрь ойида – 3 090 909,09 сўм (4 000 000 : 22 х 17);
- февраль ойида – 2 000 000 сўм (4 000 000 : 20 х 10).
- ноябрь ойида: (25,3 : 22) х 17 = 19,55;
- февраль ойида: (25,3 : 20) х 10 = 12,65.
Тарифлар (маошлар) ўзгарганда таътил пулини қандай қайта ҳисоб-китоб қилиш керак
Тарифлар (маошлар) ўзгарганда таътил пулини ушбу ўзгаришни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинг МК 257-м. 14-қ..
- таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача кунлик иш ҳақи:
- таътил пули суммаси:
Телеграм канали