Интизомий жазо чораларини қўллашда йўл қўйиладиган 5 та хато

22.11.2021

Амалиётда иш берувчилар томонидан ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари нотўғри қўлланилган ҳолатлар кўп учрайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА энг кўп тарқалган хатоликлар ва улар иш берувчи учун қандай оқибатларни юзага келтириши мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди:

1-хато. Ходим ишга маст ҳолда келганлиги учун унга қатъий ҳайфсан эълон қилинди ва бу буйруқ билан расмийлаштирилди

– МК 181-м. 2-қ. нормалари бузилган. МКнинг 100-моддаси 2-қисми 3 ва 4-бандларига мувофиқ иш берувчи меҳнат интизомини бузган ходимга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чораларидан бирини қўллашга ҳақли: ҳайфсан, жарима ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш. Ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа чораларни қўллаш тақиқланади.

Қатъий ҳайфсан рухсат этилган жазо чоралари жумласига киритилмаган. Ҳайфсан эълон қилиш мумкин («қатъий» тушунчасини қўлламаган ҳолда).

Шунингдек «огоҳлантириш», «танбеҳ бериш», «тартибга чақириш» каби интизомий жазо чоралари мавжуд эмас.

Айбдор мансабдор шахсга МЖТКнинг 49-моддаси бўйича жарима солиниши мумкин.

Қандай тўғрилаш мумкин?

Ножўя хатти-ҳаракат аниқланган кундан эътиборан бир ойдан ўтмаган бўлса, МКнинг 181-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги аввалги буйруқ бекор қилиниши ва янги буйруқ чиқарилиши лозим

lock

Чтобы читать дальше, войдите на сайт, используя свою учетную запись. Вы можете воспользоваться своей учетной записью от любого сайта компании Norma. Если у вас нет учетной записи, зарегистрируйтесь.