Ўриндошлик асосидаги фаолиятда иш вақтини белгилаш
20.12.2021
Иш берувчи ходимни ўриндошлик асосида ишга қабул қилди. Меҳнат шартномасида кундалик иш вақти 6 соат деб белгиланган. Бу қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланадими?
Агар ходимга асосий иш жойи бўйича тўлиқ иш вақти ва ҳафтаси белгиланган бўлса, иш берувчининг юқоридаги ҳаракатлари ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Мазкур ҳолатда ходимнинг кундалик дам олиши 12 соатдан кам, бу эса Меҳнат кодексининг 128-моддасига зиддир. Агар асосий иш жойи бўйича иш вақтининг махсус режими (тўлиқсиз ёки қисқартирилган иш куни ва ҳ.к.) назарда тутилган бўлса, ўриндош ходимга олти соатли иш кунини...
