Пригодится каждому кадровику в декабре:
Таътилга қўшимча ҳақ тўлаш
Жамоа шартномасида йил давомида касаллик варақалари мавжуд бўлмаганда таътилга қўшимча равишда ҳақ тўланадиган 3 дам олиш куни қўшилиши кўрсатилган. Иш берувчи эса бекор туриб қолган вақтлар сабабли тўловлар ва таътилга қўшимча 3 кун бериш (ҳар йили тўланарди ва бериларди) бекор қилинишини маълум қилди. Жамоа шартномасида қайд этилган, касаллик варақалари мавжуд бўлмаганда қўшимча дам олиш кунларидан бош тортиш қонунийми?
Иш берувчининг ҳаракатлари ноқонунийдир. Амалдаги жамоа шартномасига меҳнат жамоаси йиғилиши (конференцияси) маъқуллаган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда жамоа шартномасида назарда тутилган тўловларни тўлаш ва таътилга қўшимча кунларни беришни рад этиш мумкин бўлади.
Жамоа шартномаси корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир (Меҳнат кодексининг 29-моддаси).
Жамоа шартномасида корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа шартлар, шу жумладан, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилган имтиёзли меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар (қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача тарбия муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва компенсациялар) ҳам киритилиши мумкин (Меҳнат кодексининг 37-моддаси учинчи қисми).
Меҳнат кодексининг 34-моддасига биноан иш берувчи номидан иш кўрувчи шахслар жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бузганлик ёки бажармаганлик учун жавобгар бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 бараваридан 5 бараваригача жаримага тортилади.