my.mehnat.uz сайтидаги “Роль тизими”дан фойдаланиш тартиби

17.12.2021

my.mehnat.uz сайтидаги иш берувчининг шахсий кабинетига кириш тизими қандай йўлга қўйилган? “Роль тизими” иш берувчиларга қандай имкониятларни тақдим этади?  
Kadrovik.uz  «ЯММТ» ИДАК жорий қилиш ва такомиллаштириш бўлимининг бош мутахассиси Отабек ЮНУСОВ ёрдамида технологияни ўрганиб чиқди: 

 

my.mehnat.uz сайтидаги иш берувчининг шахсий кабинетига киришнинг икки йўли мавжуд: 

  • юридик шахснинг ЭРИси ёрдамида; 

  • “Роль тизими” ёрдамида. 

Шу ўринда “нима учун “Роль тизими” шундай номланди, деган савол туғилиши мумкин. Гап шундаки, бу ўринда иш берувчи ходимнинг ролини белгилайди. Яъни,  унга иш берувчи номидан ҳаракат қилиш учун муайян чекланган ваколатлар беради. 

Демак, ”Тизимга кириш ва ишлаш учун юридик шахснинг Солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Yangi texnologiyalar» илмий-тадқиқот марказидан олинган ЭРИси керак бўлади.  

Юридик шахснинг ЭРИси ёрдамида тизимга кирган ходимнинг хатти–ҳаракатлари чекланмаган  ва у иш берувчига мўлжалланган барча функционаллар билан ишлаши мумкин.  

Роль тизими, асосан, филиалларга эга бўлган йирик корхоналарга мўлжалланган бўлиб,  қуйидагилардан ташкил топади: 

  1. иш берувчи бўлинмада кадрлар ишига маъсул бўлган ходимни тизимга бириктиради ва унга маълум ваколатларни юклайди; 

  2. ушбу ходим my.mehnat.uz сайтидаги иш берувчининг шахсий кабинетига  жисмоний шахснинг шахсий ЭРИси ёрдамида кириши ҳамда иш берувчи томонидан унга юклатилган ваколатлар бўйича  мажбуриятларни амалга ошириши мумкин. 

my.mehnat.uz сайтига Роль тизими орқали кирган ходим  хатти-ҳаракатларида қуйидагича чекланишга  эга: 

А) ўзи ишлаётган бўлинма доирасида; 

Б) иш берувчи унга юклаган...

lock

Чтобы читать дальше, войдите на сайт, используя свою учетную запись. Вы можете воспользоваться своей учетной записью от любого сайта компании Norma. Если у вас нет учетной записи, зарегистрируйтесь.