Нотўғри тўланган иш ҳақини қайтариш
Ишга қабул қилингандан сўнг ярим йил давомида ходимга штат бўйича 2 200 000 сўм ўрнига 3 500 000 сўм иш ҳақи тўланганлиги аниқланди. Иш ҳақи нотўғри тўланганлиги важи билан ходимга икки ойдан буён ҳақ тўланмади. Бу қонунийми?
Йўқ, бу ноқонуний. Меҳнат кодексининг 279-моддасига мувофиқ иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, жумладан, қонунни нотўғри қўллаш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно. Бу ҳолатда ушланмалар меҳнат ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги керак. Ходим бухгалтерия томонидан бузилган ҳуқуқларини меҳнат низолари комиссияси ёки судга мурожаат этиш орқали тиклашга ҳақли (Меҳнат кодексининг 260-моддаси).
- Иш ҳақи ортиқча тўланган бўлса, уни тўлиқ ушлаб қолиш мумкинми?
- СУД АМАЛИЁТИ: ходимга хатолик сабаб иш ҳақи кўпроқ тўланган
- Ходим вақтинча ўтказилган ишидан нотўғри бўшатилса
- Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида киритилган нотўғри ёзувни тузатиш
- Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг ортиқча тўланган қисмини ушлаб қолиш мукинми