Пригодится каждому кадровику в феврале:
Қисқартирилган иш вақти белгиланган ходимлар учун байрам арафасидаги иш куни

«Корхонада ногиронлиги бўлган ходимлар ишлайди, шунингдек меҳнат шароити зарарли бўлган иш ўринлари мавжуд, ундаги ходимларга меҳнат ҳақи камайтирилмасдан қисқартирилган иш вақти белгиланган. Бундай тоифадаги ходимлар байрам кунлари арафасида ишдан 1 соат олдин кетишга ҳақлими?».
– Ҳа, ҳақли.
МКнинг 121-моддасига мувофиқ байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Ушбу қоида қуйидаги ҳолатларда амал қилади:
- 5 кунлик ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида;
- ҳафтасига 40 соат ишлайдиган ходимлар учун
ҳамда қисқартирилган иш вақти бўйича ишлайдиганлар учун
.
МКнинг 121-моддасида ҳеч қандай истиснолар қилинмайди.
Тегишли равишда, қисқартирилган иш куни белгиланган ходимлар учун ҳам байрам арафасида иш вақти қисқартирилади. Бу қуйидагиларга тааллуқли:
- 18 ёшгача бўлган шахсларга
;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга
;
- ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган шахсларга
;
- алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимларга
;
- 3 ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларга
.
Масалан, корхонада 6 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. I гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимга қисқартирилган иш ҳафтаси – 36 соат, 6 соатлик иш куни белгиланган. Унинг иш графиги – соат 9.00 дан 16.00 гача (тушлик танаффуси 1 соат). Бу ходим 2022 йил 7 март куни (8 март – Хотин-қизлар куни арафасида) ишдан 15.00 да кетишга ҳақли.
Эслатиб ўтамиз, қуйидаги кунлар Ўзбекистонда байрам (ишланмайдиган) кунлари ҳисобланади:
- 1 январь – Янги йил;
- 8 март – Хотин-қизлар куни;
- 21 март – Наврўз байрами;
- 9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
- 1 сентябрь – Мустақиллик куни;
- 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
- 8 декабрь – Конституция куни;
- Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
- Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.