Ходимга ҳақ тўламасдан қўшимча вазифаларни юклаш

preview

Хусусий фирма бухгалтериясида бош бухгалтер, етакчи бухгалтер, ҳисоб-китоб бухгалтери ва кассир ишлайди. Етакчи бухгалтер таътил берилишини сўраб ариза тақдим этди. Раҳбарият унинг вазифаларини ҳисоб-китоб бухгалтерига юклаш режалаштирилмоқда. Бунда, қўшимча ишлар ҳажми камлигини ва улар асосий иш вақтида бажарилишини ҳисобга олган ҳолда, раҳбарият бу ишлар учун ҳақ тўламоқчи эмас. Бу қонунийми?

 

– Йўқ, ноқонуний.

Иш берувчи ходимдан иш куни давомида асосий иши билан боғлиқ бўлмаган қўшимча ишларни бажаришни талаб этишга ҳақли эмас .

Етакчи бухгалтернинг вазифалари ҳисоб-китоб бухгалтерининг вазифалари рўйхатига киритилмаган, уларни   фақат унинг розилиги билан юклатиш мумкин.

Бир нечта лавозимларда  ўриндошликда ишлаганлик учун ҳақ тўланиши лозим.

Қўшимча тўлов миқдори, шунингдек қўшимча вазифаларни бажариш муддати, уларнинг ҳажми ва нималардан иборатлиги ходим билан иш берувчи ўртасида тузилган келишувга кўра белгиланади  .