Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси қайта сайланмаса
Касаба уюшмаси қўмитасининг амалдаги раиси ваколат муддати тугаганлиги сабабли ўз номзодини ҳисобот-сайлов конференциясида қайта қўймоқчи. У илгари сайланганлиги сабабли асосий ишидан озод қилинган. Агар у қайта сайланмаса, уни ишдан бўшатиш мумкинми? Қайси асосда?
-Вакиллик органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайлангани муносабати билан ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган ходимларга уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин аввалги иши (лавозими) берилади. Бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаса, — ходим розилиги билан ўша ёки бошқа ташкилотда аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади .
Агар бундай ходимларни тегишли иш (лавозим) билан таъминлаш имкони бўлмаса, янги муддатга сайланмаганлиги муносабати билан МКнинг 97-моддаси 6-банди асосида меҳнат шартномаси бекор қилинади.
Ушбу меъёр белгиланган тартибда ўтказилган сайлов натижаларига кўра, лавозимга талабгор (ариза берган) бўлса-да, ўз лавозимига қайта сайланмаган ходимларга нисбатан қўлланилади. Шу билан бирга улар қонун ҳужжатлари, жамоа шартномалари, келишувларда назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланишади.
Маълумот учун:
Касаба уюшма органларида сайланадиган лавозимларга сайланган ходимлар асосий ишларидан, қоида тариқасида, кўп сонли ходимларга эга бўлган ташкилотларда озод қилинади. Яъни, улар фақат касаба уюшмаси фаолияти билан шуғулланади, уларнинг асосий мақсади корхонада ишчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ва вакиллик қилишдир. Бундай вакилларни асосий ишларидан озод қилиш масаласи олий шўъба касаба уюшмаси органи билан ҳамкорликда ҳал этилади.