Меҳнат шартномаси муддати узайтирилмаган ҳолатларда таътиллар жадвалини тузиш

preview

«Корхонамиздаги кўпчилик ходимлар билан бир календарь йилга муддатли меҳнат шартномалари тузилади. Январь ойида аттестация ўтказилади ҳамда қайси ходимлар билан янги шартномалар тузилиши, қайсилари билан тузилмаслиги масалалари раҳбарият томонидан ҳал этилади. Бундай вазиятда таътиллар жадвали қандай тузилиши керак?».

 

 

– Меҳнат шартномаси тузиладиган календарь йил 31 декабрда тугаши сабабли меҳнат шартномалари муддатини ўзгартириш ва муддатли меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги қарорларни кейинги йил бошида эмас, балки календарь йили тугагунига қадар қабул қилишни тавсия этамиз.

Қарор қабул қилиш учун аттестация ўтказилиши шарт эмас, сабаби муддатли меҳнат шартномалари таърифига кўра ходимларнинг ишга лойиқлиги ёки ишини давом эттиришга нолойиқлигини аниқлаш учун мўлжалланмаган .

 

Таътиллар жадвали

Келгуси календарь йилига таътиллар жадвали қуйидаги барча ходимлар учун тасдиқланиши лозим:

1) муддати белгиланмаган меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган ходимлар;

2) меҳнат шартномасининг муддати унинг тугаш санасига қадар қўшимча битим билан ўзгартирилган ходимлар .

Янги муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишга қабул қилинган ходимлар учун улар билан меҳнат муносабатларини тиклаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб ишга янги олинган ходимлар сифатида қўшимча равишда таътиллар жадвалини тасдиқланг. Улар янги меҳнат шартномаси имзоланган кундан бошлаб 6 ой ишлаганларидан кейин таътил олишга ҳақли бўладилар .

 

Аттестация ўтказиш ва ишдан бўшатиш

Ходимларни аттестациядан ўтказиш, қоидага кўра, меҳнат шартномалари муддатини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилишга қаратилмаган. Бунда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин .

Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини унинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан бекор қилиш ниятида бўлган иш берувчи:

  • ходимни меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида камида 2 ҳафта олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт .

Огоҳлантириш муддати давомида ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади. Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди;

  • огоҳлантириш муддати давомида ходимни айнан шу корхонадаги бошқа ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўриши шарт.

Ходимга унинг мутахассислигига ва малакасига мос келадиган ишни таклиф қилинг. Бундай иш ва, тегишинча, бўш иш ўрни мавжуд бўлмаган тақдирда ёки ходим бошқа ишга ўтишни рад этганда, меҳнат шартномаси умумий асосларга кўра бекор қилиниши мумкин.

Огоҳлантириш муддати (2 ҳафта) ходим ва иш берувчи ўртасидаги ўзаро келишувга биноан пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин. Бундай тўлов иш берувчини меҳнат шартномасини бекор қилишда ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлардан (иш ҳақи, фойдаланилмаган таътил учун компенсация, ишдан бўшатиш нафақаси, бошқа иш қидириш даврида иш ҳақи сақланиб туриши   корхонанинг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар) озод қилмайди.

 

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» компанияси эксперти.

Таътил ва ишламайдиган вақт-Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш вақти, таътилни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш ўзбекистонда ишламайдиган вақт, таътил ва ишламайдиган вақт, таътил Ўзбекистонда байрамлар қандай ташкил етилган. Ишламайдиган соатлар, байрамлар ва таътиллар ҳақида. Кадрлар бўлими ходими учун байрамлар ва таътиллар ҳақида маълумот /ru/publish/doc/text180038_mehnat_shartnomasi_muddati_uzaytirilmagan_holatlarda_tatillar_jadvalini_tuzish