Касаллик даври узоқ давом этганда иш ҳақини тўлаш
31.03.2022
«Иш ҳақининг иккинчи қисмини ҳисоблашда ходимга тўлов тўланмаслиги мумкинми? 16-санада аванс берилди, шу кундан бошлаб ходимга касаллик варақаси очилган ва ҳанузгача ёпилмаган. Ойнинг иккинчи ярмида у ишга келмаган ва касаллик варақасини ҳам тақдим этмаган».
– Касаллик даври бошланган пайтдан эътиборан ходимга иш ҳақи ҳисобланиши тўхтатилади.
Берилган аванс ушбу давргача ходим ишлаб топган суммани қопламаган тақдирда, унга ой якунлари бўйича қолган сумма ҳисоблаб ёзилади ва тўланади.
