Экспедитор юк машинасида тунаса, унга яшаш харажатлари тўланадими
«Экспедитор ҳайдовчининг бошқа шаҳарга сафари, агар у тўғридан-тўғри вазифаларини бажараётган бўлса, хизмат сафари ҳисобланадими? Йўл варақасидан ташқари ҳайдовчига хизмат сафари гувоҳномасини расмийлаштириш керакми? Ҳайдовчилар машина кабинасида тунаса, уларга яшаш харажатлари тўланадими? Уй-жой ижарага олинганини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, бухгалтерияда бундай тўловларни қандай ёпиш керак?».
– Доимий иши йўлда ёки кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган, ёхуд доимий ҳаракатланувчи тусга эга бўлган ходимларни хизмат юзасидан бориб келишлари хизмат сафари ҳисобланмайди .
Демак, экспедитор ҳайдовчининг юкларни бошқа шаҳарга ташиш бўйича тўғридан-тўғри хизмат вазифалари доирасида одатдаги сафари хизмат сафари бўлмайди....
