Ярим ставкага ўтказиш ҳақидаги илтимосни рад этиш мумкинми

preview

Ташкилот ходимаси бошқа ташкилотга ўриндошлик асосида ишга кирди ва раҳбариятдан уни асосий иш жойи бўйича ярим ставкага ўтказишларини сўради.
Иш берувчи унинг илтимосини қондириши шартми? Саволга «Норма»  эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб беради:

 

- Агар ходиманинг меҳнат шартларини ўзгартириш учун рад этиб бўлмас қонуний асослари бўлмаса, иш берувчи унинг ярим ставкага (тўлиқсиз иш кунига) ўтказиш тўғрисидаги илтимосини рад этишга ҳақли .
Иш берувчи ходиманинг аризасини берилган кундан эътиборан уч кун ичида кўриб чиқиши лозим .
 

Иш берувчи рози бўлса

Иш берувчи меҳнат шартномасига қўшимча келишув расмийлаштиради ва буйруқ чиқаради. Шунингдек, ЯММТ дастури ва Ф.T.-2 шахсий карточкасига ҳам ўзгартиришлар киритилади. Кейин иш вақтини ҳисобга олиш жадвали иш вақтидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда юритилади.

Барча санаб ўтилган ҳужжатлар расмийлаштирилгандан ва ЯММТга ўзгартиришлар киритилгандан сўнг ушбу лавозим бўйича ставканинг бўшатилган ярми бўш қолади. Иш берувчи унга янги ишчини –  асосий иш жойи бўйича ҳам, ўриндошлик асосида ҳам қабул қилишга ҳақли.

Иш берувчи қарши бўлса

 Ходиманинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги талаблари рад этилган тақдирда, иш берувчи унга рад этишнинг сабабини ёзма шаклда маълум қилиши керак. Масалан:

 

  • ходима ишга тўлиқ ставкага қабул қилинган, бу меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган, ярим ставка корхона манфаатларига мос келмайди;
  • иш берувчини ходиманинг илтимосини қондиришга мажбур қиладиган қонуний асослар мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз
Меҳнатга оид қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда ходим иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли. Бу қуйидагиларга нисбатан татбиқ қилинади:
   
  • ҳомиладор ва 14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи), шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг  ;
  • тиббий хулосага мувофиқ оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахслар ;
  • аёллар ёки болани парваришлаш таътилида бўлган  бошқа шахслар ;
  • аслида онасиз тарбиялаётган шахслар, шу жумладан васийлар ;
  • олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ходимлар .

 

 

Ўзбекистон Республикасида иш вақтини тартибга солиш - иш вақти ва дам олиш вақти, иш вақти ҳақида ҳамма нарса ўзбекистон республикасида иш вақти, иш вақтини тартибга солиш, иш вақтини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ иш вақти. Ушбу саҳифада Ўзбекистонда иш вақтини тартибга солиш ҳақидаги мақолалар мавжуд. Кадрлар бўлими томонидан иш вақтини ҳисобга олиш ва бошқа жиҳатлар ҳақида ўқинг kadrovik.uz /ru/publish/doc/text182254_yarim_stavkaga_utkazish_haqidagi_iltimosni_rad_etish_mumkinmi