Ёш болали бева кишини ишдан бўшатиш мумкинми
22.06.2022
«Ходим аттестациядан ўта олмади, ишни ёмон бажаради, ҳисоботларни ўз вақтида топширмайди. Агар у онасиз бир ёшли қизини тарбиялаётган ота бўлса, уни Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 2-банди бўйича ишдан бўшатиш мумкинми? Ходим судга мурожаат қилиши ва уни қайта тиклашлари билан таҳдид қилмоқда».
Вазиятга «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА изоҳ берди:
- Бу эҳтимолдан холи эмас.
Гап шундаки, Меҳнат кодекси аёлларга оналик билан боғлиқ ҳолда бериладиган имтиёз ва кафолатларни қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этади
