Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Вояга етмаган ходим учун қандай иш вақти белгиланиши керак
«Лицей ўқувчиси бўлгани ва ҳали 18 ёшга тўлмагани учун ходимани 0,5 ставкага ишга оляпмиз. Меҳнат кодексининг 242-моддасига кўра, бундай ходимлар учун қисқартирилган иш куни бўлиши керак (ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган). Агар у шусиз ҳам ярим кун 0,5 ставкада ишласа, иш вақти давомийлиги қанча бўлиши керак?».
Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган (бир ставка) иш вақтининг қисқартирилган муддати меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан белгиланади .
Шунинг учун ярим ставка иш ушбу тоифа учун ҳафтасига 18 соатни ташкил қилади. Вақтни томонларнинг келишуви бўйича жамлаб тақсимлашингиз мумкин.
Агар 18 ёшга тўлмаган ходим ҳафтасига 20 соат ишласа, бу қонунчиликка зид эмас. Аммо бу 0.5 ставка эмас, балки 0.55 ставка бўлади.
Меҳнат кодексининг 243-модда 2-қисмига мувофиқ корхоналарда ўқишдан бўш вақтида ишлаётган ўқувчиларнинг меҳнатига ишлаган вақтига мутаносиб равишда ёки ишлаб чиқарган маҳсулотига қараб ҳақ тўланади.
Бунда ушбу тоифадаги ходимларнинг 1 соатлик иш қиймати 18 ёшдан катта ишчиларникидан 1,1 баравар кўп чиқишини ҳисобга олинг, чунки уларга тўлов юкламага мутаносиб тарзда эмас, балки тўлиқ бўлади.