Васийга қўшимча таътил берилиши керакми
16.07.2022
«Ходиманинг битта ўз фарзанди бор, иккинчиси устидан эса васийлик расмийлаштирган. Иккаласи ҳам 12 ёшдан кичик. Ходима Меҳнат кодексининг 232-моддаси бўйича камида 3 кунлик қўшимча таътил олишга ҳақлими?».
Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
- Ҳа, ўн икки ёшга тўлмаган, улардан бири васийлик остида бўлган икки болали ходима ўн икки ёшга тўлмаган ўз боласи бор ходимлар сингари уч иш кунидан кам бўлмаган ҳар йиллик ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга ҳақли
