Пенсия ёшидаги ходимни ишдан бўшатиш ёки лавозимини тушириш мумкинми

preview

«Бўлим раҳбарларидан бири самарасиз ишлай бошлади. Директор уни бутунлай ишдан бўшатиш ёки унинг ўринбосари билан жойларини алмаштириш ниятида. Албатта ходим бунга қарши. Бир неча ойдан кейин у пенсия ёшига етади.  Нима қилиш керак?».

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:


– Иш берувчининг ташаббуси  ёки тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича  исталган ёшдаги ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга бунинг учун назарда тутилган шарт ва асосларга қатъий равишда амал қилингандагина йўл қўйилади.

Агар ходим бажараётган ишига ёки эгаллаб турган лавозимига номувофиқ бўлса:

  •  буни аттестация ўтказиш ёки бошқа усул билан ҳужжатлаштириб қўйинг. Ходимнинг ёши бўшатиш учун асос бўлмайди, бунга фақат эгаллаб турган лавозимига мос келмаслиги сабаб бўлиши, буни эса исботлаш кераклигини ҳисобга олинг;
  • Ходимга мутахассислиги бўйича бир мунча кам малака талаб этиладиган бошқа ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса — корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф қилинг.

Ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортса ёки корхонада мувофиқ келадиган иш бўлмаган тақдирда  МКнинг 100-модда 2-банди бўйича – ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги учун бажараётган ишига номувофиқлиги натижасида меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилиниши мумкин. Агар жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг розилигини олиш назарда тутилган бўлса, бу турдаги бўшатиш учун уларнинг розилигини олинг .

Эътибор беринг
Меҳнат кодексининг 100-модда 2-банди бўйича иш берувчи ходимни меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида камида 2 ҳафта олдин ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва  меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда  ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга берилишини унутманг . Қоида тариқасида, айнан пенсия ёшидаги ходимлар бу имтиёзга эга ҳисобланади.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /publish/doc/text183080_pensiya_eshidagi_hodimni_ishdan_bushatish_eki_lavozimini_tushirish_mumkinmi