Пригодится каждому кадровику в декабре:
Қариндошлар битта бухгалтерия бўлимида ишлашлари мумкинми
«АЖда 2 ака-ука ишлайди: улардан бири бош бухгалтер, иккинчиси ҳисоб-китоб бухгалтери. АЖ бухгалтерия бўлимида қариндошларнинг биргаликда ишлашига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақидаги прокуратуранинг талаби қонунийми ? Ака – бош бухгалтерни ўз лавозимида қолдириш мумкинми?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
- АЖ қариндош ходимни бош бухгалтер сифатида ишлашга қолдиришга ҳақли.
Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг, башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади .
Бунда қонунчилик мулкчиликнинг бошқа (давлатдан ташқари) шаклидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда қариндошларнинг биргаликда ишлашини тақиқланмайди.
Давлат корхонаси — давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир . Давлат корхонасининг муассиси —Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг томонидан ваколат берилган давлат органлари.
АЖ давлат корхонаси бўлмаганлиги сабабли, у Меҳнат кодексининг 79-моддаси таъсирига тушмайди. Тегишинча, АЖдаги қариндошларнинг биргаликдаги хизмати тақиқланмаган. Шунингдек, давлат корхоналари ходимларининг белгиланган рўйхати ушбу модда таъсирига тушмайди .
Нурали Нурмуҳамедов,
юрист, "Норма" эксперти