Ташқи ўриндошга ишдан бўшатиш нафақаси тўланадими

preview

«Ташкилотимиз тугатилмоқда. Ташқи ўриндошлик асосида 0,5 ставкада ишлаган иккита ходим уларга ишдан бўшатиш нафақаси тўлашни сўрашмоқда.  Меҳнат шартномаларини бекор қилиш муносабати билан уни ташқи ўриндошларга тўлашимиз керакми?»

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Ҳа, бу вазиятда ташқи ўриндошлар  ишдан бўшатиш нафақасини олишга ҳақли.

Агар меҳнат шартномалари иш берувчининг ташаббуси билан,  шу жумладан белгиланган тартибда корхона тугатилиши муносабати билан бекор қилинган бўлса (МК 100-м. 1-б.), ташқи ўриндошлик асосида ишловчиларга ҳам асосий ходимлар каби ўша  тартибда бир хил тўловлар тўланади.

Бунда ўриндошларга асосий иш жойига эга бўлгани сабабли иш қидириш учун иккинчи ва учинчи ойлар учун тўловлар тўланмайди (МК 67-м.).

Валерия ЛЯНДРЕС

 «Норма» эксперти

Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text183403_tashqi_urindoshga_ishdan_bushatish_nafaqasi_tulanadimi