Пригодится каждому кадровику в сентябре:
2022 йилда Мустақиллик байрами нишонланадиган кунларда қандай дам оламиз
Мустақилликнинг XXXI йиллиги нишонланадиган кунларда ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади . Биз турли давомийликдаги иш ҳафтаси учун ишланмайдиган кунлар бўйича тақсимот тайёрладик:
1 сентябрь (пайшанба) – байрам куни.
2 сентябрь* (жума) – иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун.
3 сентябрь**(шанба):
- 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун;
- 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун календарь дам олиш куни.
4 сентябрь (якшанба) – иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар, барча ходимлар учун календарь дам олиш куни.
Таътилни ҳисоб-китоб қилишда сентябрнинг қайси кунлари киритилади
- «Беш кун» ишловчилар учун – 1, 2 ва 4 сентябрь киритилмайди (3 сентябрь таътиллар ҳисоб-китобига киритилади чунки қўшимча ишланмайдиган кун деб эълон қилинмаган.
- «Олти кун»ликлар учун – 1, 2, 3, 4 сентябрь киритилмайди, чунки 3 сентябрь қўшимча ишланмайдиган кун деб эълон қилинган.
Сентябрь ойи учун иш вақти календари:
Сентябрь |
||||||
душанба |
сешанба |
чоршанба |
пайшанба |
жума |
шанба |
якшанба |
|
|
|
1 |
2* |
3** |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
12 |
13 |
14 |
15 |
16 |
17 |
18 |
19 |
20 |
21 |
22 |
23 |
24 |
25 |
26 |
27 |
28 |
29 |
30 |
|
|
Хулоса қиламиз:
1. «Беш кун» ишлайдиганлар сентябрь ойида 20 иш куни ва 159 соат ишлашади.
2. «Олти кунлик»лар 23 иш куни – 40 соатлик иш ҳафтасида 154 соат ёки 36 соатлик иш ҳафтасида 137 соат ишлашади.
3. 31 август – Мустақиллик куни арафасида қисқартирилган иш куни .
4. 30 сентябрь – устоз ва мураббийлар куни арафасида қисқартирилган иш куни .
Ушбу маълумот ходимларнинг таътилларини тўғри ҳисоблаш, режалаштириш ва расмийлаштиришда ёрдам беради.
Масалан, сиз ходимга байрам кунларини ҳисобга олган ҳолда 4 сентябргача узлуксиз дам олиши учун 31 августда тугайдиган таътил тақдим қилишингиз мумкин. Ходимни 5 сентябрдан таътилга юборсангиз ҳам бўлади, шунда у таътил бошланишидан аввал кетма-кет тўрт кун – 1 сентябрдан 4 сентябргача қўшимча дам олиш имконига эга бўлади.
Валерия ЛЯНДРЕС
«Норма» эксперти