Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги янги низом нимани ўзгартиради
2022 йил 2 августда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисида низом қабул қилинди. Тегишинча, хизмат сафарлари ҳақидаги аввалги 29.08.2003 йилдаги 1268-сонли йўриқнома ўз кучини йўқотди. Янги ҳужжатнинг асосий тезисларини кўриб чиқамиз:
Низомни ким қўллаши шарт
Янги низом давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари, белгиланган тартибда ташкил қилинган бюджет тизимидан маблағ ажратиладиган бошқа фондларда қўлланилиши шарт.
Бошқа барча ташкилотлар ва хўжалик субъектлари учун ҳужжат тавсиявий хусусиятга эга.
Хизмат сафарига юборилган ходимнинг харажатларини қоплаш механизми
Мобил иловада хизмат сафарида бўлган ходимнинг транспорт, меҳмонхона, овқатланиш ва бошка харажатлари харид чекининг QR-кодини сканерлаш орқали қайд этилади. Ушбу маълумотлар хизмат сафари харажатларини автоматик равишда хисоблаш учун УзАСБО дастурий мажмуасига узатилади.
Дастурий таъминотда ходимни хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади. Ходимлар хизмат сафарига юборилганлиги тасдиқлангандан сўнг меҳмонхона харажатлари бўйича меҳмонхоналарга тўланадиган тўловлар пул ўтказиш йўли билан автоматик равишда ўтказиб берилади.
Буларнинг барчаси ходимларининг сафар харажатлари давлат бюджетидан тўланадиган ташкилотларга тегишли.
Муддатлар ва саналар
Хизмат сафарининг давомийлиги йўлдаги вақтни ҳисобга олмаганда 30 календарь кундан кўп бўлмаслиги керак, монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассислар бундан мустасно. Бу тоифадаги шахслар учун хизмат сафари 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Хизмат сафарига чиқиш куни бўлиб ходим хизмат сафарига кетган ёки учиб кетган кун (24 соат) ҳисобланади. 00:00 дан кечроқ вақт — бу кейинги сутка ҳисобланади. Келиш куни доимий иш жойига келиш ёки учиб келиш куни ҳисобланади.
Хизмат сафарига кетиш ва хизмат сафаридан қайтиш кунларида ишга чиқиш масаласи ташкилот раҳбари билан келишилган ҳолда ҳал қилинади.
Дам олиш ва байрам кунларидаги иш
Хизмат сафарида бўлган ходимга у юборилган корхонадаги иш вақти режими ва дам олиш вақти тааллуқли бўлади.
Агар ходим дам олиш ёки байрам кунларида хизмат сафарига юборилган жойда ишлаган бўлса, ушбу кунларда ишлагани учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ компенсация тўланади.
Агар ходим ташкилот раҳбарининг тегишли ҳужжатига биноан хизмат мажбуриятини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига юборилса, унга хизмат сафаридан қайтгач белгиланган тартибда бошқа дам олиш куни берилади.
Туман коэффициентлари
Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентлари белгиланган ҳудудларга хизмат сафарига юборилган ходимларга хизмат сафарлари ҳақиқатда амалга оширилган кунлар учун қонунчиликда назарда тутилган устамалар тўланади.
Иш ҳақи тўлаш кафолатлари
Ходим хизмат сафарида бўлган муддатда иш жойи (лавозими) ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланиб қолади.
Хизмат сафарига бир вақтнинг ўзида асосий иш жойи ва ўриндошлик бўйича юборилишига йўл қўйилмайди.
Агар ташкилотда ходимнинг хизмат сафари даврида тариф ставкалари ёки иш ҳақи ошган бўлса, унинг маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларида ҳақиқатда ишлаган кунлари учун қайта ҳисобланади.
Tранспорт харажатлари
Хизмат сафарига юборилган шахсга хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва доимий иш жойига қайтиш билан боғлиқ бўлган йўл харажатлари қуйидаги миқдорларда қопланади:
а) тасдиқловчи ҳужжатлар асосида умумий фойдаланиладиган транспортнинг барча турларида юриш (таксидан ташқари) қиймати.
Бунда:
Олий Мажлис палаталари, Президент администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, республика даражасидаги ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимларига барча тарифлар бўйича чипта қиймати тўлиқ бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади;
бошқа тоифадаги ходимлар учун «бизнес» (ҳаво йўллар транспорти) ва «VIP» (темир йўл транспорти) тарифидан арзон бўлган барча тарифлар бўйича чипта қиймати тўлиқ бюджет маблағлари ҳисобидан, «бизнес» (ҳаво йўллар транспорти) ва «VIP» (темир йўл транспорти) тарифи бўйича эса фақат – 70 % миқдорида. Қолган 30% ни ходим ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади;
б) транспортда йўловчиларни мажбурий давлат суғурталаш бўйича тўловлар;
в) тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, йўлда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш, самолёт ва поездларда жойларни бронлаш хизматлари бўйича тўловлар;
ж) тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ташкилот раҳбарининг рухсати билан ҳаво, темир йўл, сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида багажни олиб ўтиш билан боғлиқ харажатлар;
г) умумий фойдаланиладиган транспорт билан (таксидан ташқари) вокзал ва аэропортгача етиб олиш харажатлари, агар улар аҳоли яшайдиган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса. Бунда кечки вақтда ёки умумий фойдаланиладиган транспорт йўқ бўлган тақдирда, ташкилот раҳбарига ходимлар таксида юрганлиги учун ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилади;
ф) йўлда кўрпа-тўшак буюмларидан фойдаланганлик учун харажатлар (тасдиқловчи ҳужжатларсиз ҳақ тўлашга қабул қилинади);
к) хизмат сафари бекор қилиниши муносабати билан сотиб олинган (ёки брон қилинган) йўл чипталарини қайтариш муносабати билан олиб қўйилган маблағлар ва хизмат кўрсатувчилар томонидан қопланмайдиган бошқа харажатлар;
з) йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда:
- бюджет ташкилотлари ходимлари учун хизмат сафари йўлкирасига ҳақ тўлаш ҳар бир километрига базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида;
- бошқа ташкилотлар ходимлари учун жамоа келишуви ёки меҳнат шартномасида кўзда тутилган, бироқ ҳар бир километрига базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 фоизидан кам бўлмаган миқдорда.
Tранспорт харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги электрон хариталардан фойдаланган ҳолда масофаларни аниқлашга рухсат берилади.
Кундалик харажатлар
Кундалик харажатларни қоплаш жамоа шартномаси, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида назарда тутилган суммаларда, лекин қуйидаги суммалардан кам бўлмаган миқдорда (БҲМга нисбатан коэффициентларда), жами 0,35гача:
- ходимнинг хизмат сафари давомида овқатланиш харажатларини (алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно) тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар) бўлганда – 0,25 гача;
- бошқа харажатлар учун – 0,1.
Меҳмонхона харажатлари
Бир сутка учун меҳмонхона харажатларини қоплаш хизмат сафарига юборилган шахснинг мақомига қараб ўзгаради:
- БҲМнинг 3 баравари – Олий Мажлис палаталари, Президент администрацияси, Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамаси, республика даражасидаги ташкилотларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши раислари, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари учун;
БҲМнинг 2 баравари - Олий Мажлис палаталари, Президент администрацияси, Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамаси ходимлари, республика даражасидаги ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши раислари ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари учун;
- БҲМнинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган – хизмат сафарига юборилган бошқа ходимлар учун.
Яшаш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20% миқдорида қопланади.
Хизмат сафарига юборилган ходим ўзининг доимий иш жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлса, у ҳолда кундалик харажатлар тўланмайди. Ходимни хизмат сафарига юборилган жойдан ўзининг доимий равишда яшайдиган жойига ҳар куни қайтиши мумкинлиги масаласи хизмат сафарига юборган ташкилот раҳбари томонидан масофанинг узоқлиги, транспорт алоқаси шароити, бажариладиган топшириқнинг туси, ходим учун дам олиш шароитларини яратиш кабиларни ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади.
Агар ходим хизмат сафарида касал бўлиб қолса
Хизмат сафари даврида хизмат сафарига юборилган ходим вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотган ҳолларда, унга умумий асосларда турар жой бўйича харажатлар қопланади (хизмат сафарига юборилган ходим стационар даволанишда бўлган ҳоллар бундан мустасно). Шунингдек, унга соғлиғи ҳолатига кўра зиммасига юклатилган хизмат топшириғини бажариш имкониятига эга бўлмаган барча давр мобайнида ёки ўзининг доимий яшаш жойига қайтгунича (икки ойдан кўп бўлмаган муддатга) кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади.
Батафсил маълумотларни nrm.uz қонун ҳужжатлари маълумотлар базасидан ҳужжатнинг рус тилидаги муаллифлик таржимасидан топишингиз мумкин.
2022 йил 2 августда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисида низом қабул қилинди. Тегишинча, хизмат сафарлари ҳақидаги аввалги 29.08.2003 йилдаги 1268-сонли йўриқнома ўз кучини йўқотди. Янги ҳужжатнинг асосий тезисларини кўриб чиқамиз:
Низомни ким қўллаши шарт
Янги низом давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари, белгиланган тартибда ташкил қилинган бюджет тизимидан маблағ ажратиладиган бошқа фондларда қўлланилиши шарт.
Бошқа барча ташкилотлар ва хўжалик субъектлари учун ҳужжат тавсиявий хусусиятга эга.
Хизмат сафарига юборилган ходимнинг харажатларини қоплаш механизми
Мобил иловада хизмат сафарида бўлган ходимнинг транспорт, меҳмонхона, овқатланиш ва бошка харажатлари харид чекининг QR-кодини сканерлаш орқали қайд этилади. Ушбу маълумотлар хизмат сафари харажатларини автоматик равишда хисоблаш учун УзАСБО дастурий мажмуасига узатилади.
Дастурий таъминотда ходимни хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади. Ходимлар хизмат сафарига юборилганлиги тасдиқлангандан сўнг меҳмонхона харажатлари бўйича меҳмонхоналарга тўланадиган тўловлар пул ўтказиш йўли билан автоматик равишда ўтказиб берилади.
Буларнинг барчаси ходимларининг сафар харажатлари давлат бюджетидан тўланадиган ташкилотларга тегишли.
Муддатлар ва саналар
Хизмат сафарининг давомийлиги йўлдаги вақтни ҳисобга олмаганда 30 календарь кундан кўп бўлмаслиги керак, монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассислар бундан мустасно. Бу тоифадаги шахслар учун хизмат сафари 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Хизмат сафарига чиқиш куни бўлиб ходим хизмат сафарига кетган ёки учиб кетган кун (24 соат) ҳисобланади. 00:00 дан кечроқ вақт — бу кейинги сутка ҳисобланади. Келиш куни доимий иш жойига келиш ёки учиб келиш куни ҳисобланади.
Хизмат сафарига кетиш ва хизмат сафаридан қайтиш кунларида ишга чиқиш масаласи ташкилот раҳбари билан келишилган ҳолда ҳал қилинади.
Дам олиш ва байрам кунларидаги иш
Хизмат сафарида бўлган ходимга у юборилган корхонадаги иш вақти режими ва дам олиш вақти тааллуқли бўлади.
Агар ходим дам олиш ёки байрам кунларида хизмат сафарига юборилган жойда ишлаган бўлса, ушбу кунларда ишлагани учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ компенсация тўланади.
Агар ходим ташкилот раҳбарининг тегишли ҳужжатига биноан хизмат мажбуриятини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига юборилса, унга хизмат сафаридан қайтгач белгиланган тартибда бошқа дам олиш куни берилади.
Туман коэффициентлари
Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентлари белгиланган ҳудудларга хизмат сафарига юборилган ходимларга хизмат сафарлари ҳақиқатда амалга оширилган кунлар учун қонунчиликда назарда тутилган устамалар тўланади.
Иш ҳақи тўлаш кафолатлари
Ходим хизмат сафарида бўлган муддатда иш жойи (лавозими) ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланиб қолади.
Хизмат сафарига бир вақтнинг ўзида асосий иш жойи ва ўриндошлик бўйича юборилишига йўл қўйилмайди.
Агар ташкилотда ходимнинг хизмат сафари даврида тариф ставкалари ёки иш ҳақи ошган бўлса, унинг маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларида ҳақиқатда ишлаган кунлари учун қайта ҳисобланади.
Tранспорт харажатлари
Хизмат сафарига юборилган шахсга хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва доимий иш жойига қайтиш билан боғлиқ бўлган йўл харажатлари қуйидаги миқдорларда қопланади:
а) тасдиқловчи ҳужжатлар асосида умумий фойдаланиладиган транспортнинг барча турларида юриш (таксидан ташқари) қиймати.
Бунда:
Олий Мажлис палаталари, Президент администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, республика даражасидаги ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимларига барча тарифлар бўйича чипта қиймати тўлиқ бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади;
бошқа тоифадаги ходимлар учун «бизнес» (ҳаво йўллар транспорти) ва «VIP» (темир йўл транспорти) тарифидан арзон бўлган барча тарифлар бўйича чипта қиймати тўлиқ бюджет маблағлари ҳисобидан, «бизнес» (ҳаво йўллар транспорти) ва «VIP» (темир йўл транспорти) тарифи бўйича эса фақат – 70 % миқдорида. Қолган 30% ни ходим ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади;
б) транспортда йўловчиларни мажбурий давлат суғурталаш бўйича тўловлар;
в) тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, йўлда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш, самолёт ва поездларда жойларни бронлаш хизматлари бўйича тўловлар;
ж) тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ташкилот раҳбарининг рухсати билан ҳаво, темир йўл, сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида багажни олиб ўтиш билан боғлиқ харажатлар;
г) умумий фойдаланиладиган транспорт билан (таксидан ташқари) вокзал ва аэропортгача етиб олиш харажатлари, агар улар аҳоли яшайдиган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса. Бунда кечки вақтда ёки умумий фойдаланиладиган транспорт йўқ бўлган тақдирда, ташкилот раҳбарига ходимлар таксида юрганлиги учун ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилади;
ф) йўлда кўрпа-тўшак буюмларидан фойдаланганлик учун харажатлар (тасдиқловчи ҳужжатларсиз ҳақ тўлашга қабул қилинади);
к) хизмат сафари бекор қилиниши муносабати билан сотиб олинган (ёки брон қилинган) йўл чипталарини қайтариш муносабати билан олиб қўйилган маблағлар ва хизмат кўрсатувчилар томонидан қопланмайдиган бошқа харажатлар;
з) йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда:
• бюджет ташкилотлари ходимлари учун хизмат сафари йўлкирасига ҳақ тўлаш ҳар бир километрига базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида;
• бошқа ташкилотлар ходимлари учун жамоа келишуви ёки меҳнат шартномасида кўзда тутилган, бироқ ҳар бир километрига базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 фоизидан кам бўлмаган миқдорда.
Tранспорт харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги электрон хариталардан фойдаланган ҳолда масофаларни аниқлашга рухсат берилади.
Кундалик харажатлар
Кундалик харажатларни қоплаш жамоа шартномаси, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида назарда тутилган суммаларда, лекин қуйидаги суммалардан кам бўлмаган миқдорда (БҲМга нисбатан коэффициентларда), жами 0,35гача:
• ходимнинг хизмат сафари давомида овқатланиш харажатларини (алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно) тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар) бўлганда – 0,25 гача;
• бошқа харажатлар учун – 0,1.
Меҳмонхона харажатлари
Бир сутка учун меҳмонхона харажатларини қоплаш хизмат сафарига юборилган шахснинг мақомига қараб ўзгаради:
• БҲМнинг 3 баравари – Олий Мажлис палаталари, Президент администрацияси, Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамаси, республика даражасидаги ташкилотларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши раислари, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари учун;
БҲМнинг 2 баравари - Олий Мажлис палаталари, Президент администрацияси, Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамаси ходимлари, республика даражасидаги ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши раислари ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари учун;
• БҲМнинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган – хизмат сафарига юборилган бошқа ходимлар учун.
Яшаш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20% миқдорида қопланади.
Хизмат сафарига юборилган ходим ўзининг доимий иш жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлса, у ҳолда кундалик харажатлар тўланмайди. Ходимни хизмат сафарига юборилган жойдан ўзининг доимий равишда яшайдиган жойига ҳар куни қайтиши мумкинлиги масаласи хизмат сафарига юборган ташкилот раҳбари томонидан масофанинг узоқлиги, транспорт алоқаси шароити, бажариладиган топшириқнинг туси, ходим учун дам олиш шароитларини яратиш кабиларни ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади.
Агар ходим хизмат сафарида касал бўлиб қолса
Хизмат сафари даврида хизмат сафарига юборилган ходим вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотган ҳолларда, унга умумий асосларда турар жой бўйича харажатлар қопланади (хизмат сафарига юборилган ходим стационар даволанишда бўлган ҳоллар бундан мустасно). Шунингдек, унга соғлиғи ҳолатига кўра зиммасига юклатилган хизмат топшириғини бажариш имкониятига эга бўлмаган барча давр мобайнида ёки ўзининг доимий яшаш жойига қайтгунича (икки ойдан кўп бўлмаган муддатга) кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги янги низом хизмат сафарларини расмийлаштиришнинг махсус тартиби ва муайян вазиятда ходимларнинг тегишли харажатларини тўлаш учун бошқа шартларни назарда тутади. Батафсил маълумотларни nrm.uz қонун ҳужжатлари маълумотлар базасидан ҳужжатнинг рус тилидаги муаллифлик таржимасидан топишингиз мумкин.
Логотип