Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Вақтинча бошқа ишга ўтказилган ходимни қандай ишдан бўшатиш мумкин
«Заводда иш ҳажмининг қисқариши туфайли ходимлар сони қисқартирилмоқда. Ходимлар эса уларни қисқартирмасдан, «декрет жойларига» – асосий ходимнинг бола парвариши бўйича таътили даврига ўтказишни сўрашмоқда. Ходим уни ўтказиш илтимоси билан ариза ёзади, шу асосда меҳнат шартномасига қўшимча келишув ва буйруқ тайёрланмоқда.
Асосий ходимлар ишга чиққандан кейин ушбу ходимларни Меҳнат кодексининг 105-моддаси бўйича ишдан бўшатиш мумкинми? Бошқа лавозимга ўтказишда Меҳнат кодексининг қайси моддаси кўрсатилиши керак?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Ижтимоий таътилда бўлган ходималарнинг (ҳомиладорлик ва туғиш, 2 ва 3 ёшгача бўлган болаларни парваришлаш бўйича) иш жойи ва ушбу давр учун эгаллаб турган лавозими сақланади.
Уларнинг ўрнига бошқаларни муддатли меҳнат шартномаси асосида қабул қилиш мумкин. Меҳнат шартномаси асосий ходим ишда йўқ бўлган вақт учун тузилади ва у қайтиб келган кундан бошлаб бекор қилинади .
ЯММТ дастури ҳам бундай имкониятни назарда тутади. Унда ижтимоий таътил рўйхатдан ўтказилгандан сўнг асосий ходимнинг сатр чизиғи остида вақтинчалик бўш иш ўрни пайдо бўлади, унга янги ходим қабул қилиниши мумкин.
Кўриб чиқилаётган вазиятда иш берувчи ходимларга вақтинча иш билан таъминланишини жуда аниқ тушунтириши керак:
- бундай ўтказиш фақат асосий ходим йўқлиги пайтида расмийлаштирилиши мумкин. Бу ҳолатда муддатсиз меҳнат шартномаси ходим билан келишилган ҳолда муддатлига ўзгартирилади бу қонунчиликка зид бўлмайди;
- кейинчалик ходим билан меҳнат шартномаси асосий ходим қайтганидан сўнг – энди қисқартирилаётган ходимлар учун барча имтиёз ва афзалликлар билан иш берувчининг ташаббуси асосида эмас балки ҳеч қандай имтиёз ва афзалликлар назарда тутилмаган меҳнат шартномасининг муддати тугаши билан бекор қилинади. Фақатгина барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўланади .
Агар ходим бунга рози бўлса, у директор номига ариза беради. Иш берувчи эса у билан меҳнат шартномасига қўшимча келишув имзолайди ва ўтказишнинг барча тафсилотларини кўрсатувчи буйруқ чиқаради .
ЯММТ дастурида ҳам ходимни имзоланган ҳужжатлар асосида «ўтказиш» керак.
Аммо ходим учун энг маъқул йўли – бу…
1) Иш берувчининг ташаббуси бўйича ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш (ходимларни қисқартириш бўйича) – назарда тутилган барча компенсацияларни тўлаш билан;
2) уни вақтинча ишда бўлмаган ходимнинг ўрнига муддатли меҳнат шартномаси асосида яна ишга олинг.
Валерия ЛЯНДРЕС
«Норма» эксперти