Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Иш берувчи қисқартирилаётган ходимни ишга жойлаштириш учун нима қилиши шарт
Агар ходимнинг меҳнат шартномаси ходимлар сони (штат) қисқариши туфайли бекор қилинаётган бўлса, иш берувчи ишдан бўшатиш тўғрисидаги огоҳлантиришнинг бутун муддати давомида уни иш билан таъминлаш учун чоралар кўриши шарт. Бу нимани англатади?
Kadrovik.uz тушунтиради:
–Иш берувчи биринчи навбатда ходимга мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса, — корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт.
Хусусан, қисқартирилаётган ходим унинг розилиги билан ушбу даврда ўриндош ходим бажараётган ишга ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолда ўриндош ходим билан меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 5-банди бўйича –ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан бекор қилиниши мумкин.
Шунингдек, қисқартирилаётган ходимга у ёки бу сабабга кўра асосий ходим йўқлиги сабабли (масалан, аёл бола туғилганлиги муносабати билан ёки бола парвариши таътилида бўлганда) вақтинча бўш турган иш (лавозим) таклиф қилиниши керак. Бироқ бу ҳолда қисқартирилаётган шахсга унинг ушбу ишга ўтиши фақат бир муддат – муддатли меҳнат шартномаси шартларида мумкинлигини тушунтиринг. Негаки иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади .
Агар ушбу барча ҳолатларда ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортган ёки корхонада мувофиқ келадиган иш бўлмаган тақдирда, меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилиниши мумкин .