Корхонада жарималарни киритиш тўғрисидаги буйруқ қандай тузилади

preview

«Ишлаб чиқариш заруратидан келиб чиқиб  ишчилар масофадан туриб ишлашга ўтказилди, интизом эса дарҳол ёмонлашди. Ходимлар иш вақтида ўз ишлари билан шуғулланишади, раҳбарнинг буйруғини – кун давомида алоқада бўлиш топшириғини бажаришмайди. Директор жарималар қўлламоқчи. Буйруқ қандай тузилади?».

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Ходимларга жарима ва бошқа интизомий жазо чораларини қўллаш ҳоллари ички меҳнат тартиби қоидалари (ИМТҚ)да назарда тутилган бўлиши керак . Ушбу маҳаллий ҳужжат мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар бир корхонада тасдиқланган бўлиши керак. 

Ҳар бир ходим ишга қабул қилинаётганда  имзо остида ИМТҚ билан таништирилиши лозим. Шунингдек – кейинчалик уларга киритилган барча ўзгаришлар билан. Агар  ходимларингиз ИМТҚ билан таништирилганини имзо билан тасдиқлаган бўлсагина  уларни қоидабузарликлар учун жавобгарликка тортишингиз,  шу жумладан жарима солишингиз мумкин. 

Бундан ташқари, агар ИМТҚ масофадан ишлаш режимига ўтишдан олдин ишлаб чиқилган бўлса ва ушбу турдаги иш у ерда назарда тутилмаган бўлса, масофавий режимда ишлаш шароитлари билан қўшимча маҳаллий ҳужжатни тасдиқланг. Шунингдек, вариант сифатида ИМТҚга қўшимча тасдиқланг. Ходимлар ушбу шартлар билан имзо остида таништирилиши керак. 

Ходимга нисбатан қўлланиладиган жарима интизомий жазо тури ҳисобланади  у белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда қўлланилиши мумкин . Қоидабузарликлар фактлари ҳужжатлаштирилиши керак. Бу бевосита раҳбарларнинг ҳисоботлари, ходимларнинг тушунтириш хатлари ва ҳоказолар бўлиши мумкин. 

Жарима солиш тўғрисидаги буйруқнинг ўзи шахссиз бўлмаслиги ва умумлаштирилган, расмий характерга эга бўлиши керак. У ҳам ходимга имзо остида эълон қилинади. Бундай буйруқда қуйидагиларни назарда тутишингизни тавсия қиламиз: 

  •  тавсифловчи қисм (ундаги ҳар бир ҳуқуқбузарликни тавсифланг);
  • буйруқ қисми – жарима кўринишида интизомий жазо қўллаш бўйича иш берувчининг қарори, унинг миқдори, талабларга риоя қилган ҳолда ушлаб қолиш тартиби МК 164-м.  

 

 

Жарима солиш учун буйруқ намунаси: 

«_________________________(лавозим, тўлиқ Ф.И.О), масофадан туриб ишлаш пайтида ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажармагани, айнан ______________________( бузилиш фактларини кўрсатинг) кўринишида меҳнат интизомини бузишнинг такрорий фактларини ҳисобга олган ҳолда,  – 

БУЮРАМАН: 

1. _________________________( лавозим, Ф.И.О )га меҳнат интизомини бузганлиги учун ______________________ миқдорида жарима солинсин (МК 181-м.). 

2. Ходимларни рағбатлантириш бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 180-моддасига мувофиқ интизомий жазо муддати давомида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмаслиги эътиборга олинсин. 

Асос:

1.  ___________________( лавозим, Ф.И.О.)дан ҳисобот 

2.  __________________( лавозими, Ф.И.О)дан тушунтириш хати 

3.  Масофавий иш режими тўғрисидаги низом ва ички меҳнат тартиби қоидаларининг __бб. 

  

________________ Раҳбар имзоси

 

Буйруқ  билан танишдим________________(ходим имзоси ва сана)» 

 

 

Ўзбекистонда интизомий жазолар – интизомий жазо тартиби, интизомий жазоларнинг сабаблари тўғрисида ўзбекистон республикасида интизомий жазолар, интизомий жазолар, интизомли жазоларни қўллаш, интизомли жазолар қўллаш, ўзбекистонда интизомий жазолар Ўзбекистон Республикасида интизомий жазолар. Мазкур саҳифадан сиз РЎЗ-да интизомий жазолар тўғрисида кўпроқ маълумотларни топишингиз мумкин. Интизомий жазоларнинг сабаблари, интизомий жазолар қандай қўлланилади /ru/publish/doc/text185911_korhonada_jarimalarni_kiritish_tugrisidagi_buyruq_qanday_tuziladi1