Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Корхонада жарималарни киритиш тўғрисидаги буйруқ қандай тузилади
«Ишлаб чиқариш заруратидан келиб чиқиб ишчилар масофадан туриб ишлашга ўтказилди, интизом эса дарҳол ёмонлашди. Ходимлар иш вақтида ўз ишлари билан шуғулланишади, раҳбарнинг буйруғини – кун давомида алоқада бўлиш топшириғини бажаришмайди. Директор жарималар қўлламоқчи. Буйруқ қандай тузилади?».
Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Янги меҳнат кодекси масофадан туриб ишлашни назарда тутади .
Ходим масофадан туриб ишлашга (ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш) расмийлаштирилаётганда албатта бундай ходимга иш вақтини белгиланг келгусида мазкур талабнинг бажарилишини талаб қилиш, зарурат бўлган тақдирда эса – интизомий жазога тортиш учун.
Ходимларга, шу жумладан масофадан туриб ишловчиларга интизомий жазо ва жарима қўллаш ҳолларини ички меҳнат тартиби қоидаларида (ИМТҚ) белгилаб қўйинг. Бу маҳаллий ҳужжат барча кохоналарда тасдиқланиши керак, микрофирмалар бундан мустасно.
Иш берувчи бўлган микрофирма ички ҳужжатларни (ички меҳнат тартиби қоидаларини, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомни, мукофотлаш ҳақидаги низомни, сменалар жадвалини ва бошқаларни) қабул қилишдан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Бунда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун иш берувчи бўлган микрофирма ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларига меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ички ҳужжатлар билан тартибга солиниши зарур бўлган шартларни киритиши керак .
Ҳар бир ходим ишга қабул қилинаётганда имзо остида ИМТҚ билан таништирилиши лозим. Шунингдек, кейинчалик уларга киритиладиган барча ўзгаришлар билан уни таништиришингиз шарт. Агар ходимларингиз ИМТҚ билан таништирилганини имзо билан тасдиқлаган бўлсагина уларни қоидабузарликлар учун жавобгарликка тортишингиз, шу жумладан жарима солишингиз мумкин .
Агар сизнинг ИМТҚ янги Меҳнат кодекси кучга киришидан олдин ишлаб чиқилган бўлса ва унда масофадан туриб ишлаш иш тури назарда тутилмаган бўлса, ушбу режимда ишлаш шароитлари белгиланганқўшимча маҳаллий ҳужжатни тасдиқланг. Ёки, вариант сифатида ИМТҚга қўшимча киритиб, тасдиқланг. Ходимлар ушбу шартлар билан имзо остида таништирилиши керак.
Ходимга нисбатан қўлланиладиган жарима интизомий жазо тури ҳисобланади у белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда қўлланилиши мумкин . Қоидабузарлик фактлари ҳужжатлаштирилиши керак. Бу бевосита раҳбарларнинг ҳисоботлари, ходимларнинг тушунтириш хатлари ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
Жарима солиш тўғрисидаги буйруқнинг ўзи умумлаштирилган, расмий тусда бўлмаслиги керак. У ҳам ходимга имзо остида мажбурий тартибда эълон қилинади. Бундай буйруқда қуйидагиларни назарда тутишингизни тавсия қиламиз:
- 1) тавсифловчи қисм (ундаги ҳар бир ҳуқуқбузарликни тавсифланг);
- 2) буйруқ қисми – жарима кўринишида интизомий жазо қўллаш бўйича иш берувчининг қарори, унинг миқдори, ушлаб қолиш тартиби талабларига риоя қилган ҳолда).
Жарима солиш учун буйруқ намунаси:
«_________________________(лавозим, тўлиқ Ф.И.О), масофадан туриб ишлаш пайтида ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажармагани, айнан ______________________( бузилиш фактларини кўрсатинг) кўринишида меҳнат интизомини бузишнинг такрорий фактларини ҳисобга олган ҳолда, –
БУЮРАМАН:
1. _________________________( лавозим, Ф.И.О )га меҳнат интизомини бузганлиги учун ______________________ миқдорида жарима солинсин (МК 312-м.).
2. Ходимларни рағбатлантириш бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 299-моддасига мувофиқ интизомий жазо муддати давомида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмаслиги эътиборга олинсин.
Асос:
1. ___________________( лавозим, Ф.И.О.)дан ҳисобот
2. __________________( лавозими, Ф.И.О)дан тушунтириш хати
3. Масофавий иш режими тўғрисидаги низом ва ички меҳнат тартиби қоидаларининг __бб.
________________ Раҳбар имзоси
Буйруқ билан танишдим________________(ходим имзоси ва сана)»