Тушлик вақти 1 соатдан кам бўлиши мумкинми

preview
Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

«Ташкилотда овқатланиш учун танаффус атиги 45 дақиқани ташкил қилади. Директор буни ташкилот ҳудудида ходимлар тезда тушлик қилиб олишлари мумкин бўлган ошхона мавжудлиги билан асосламоқда. Шу боисдан катта танаффус берилишига зарурат йўқ экан. У ҳақми? Ахир танаффус камида 1 соат бўлиши керакку?».

Саволга «Норма» компанияси эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

– «Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус 1 соатдан кам бўлиши мумкин. Янги МКга мувофиқ иш куни (смена) давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан икки соат ва камида ўттиз дақиқа бўлган танаффус берилиши керак .

Бажариладиган ишнинг ўзига хос хусусиятлари сабабли ёки унинг жадаллиги бир хил бўлмаганда икки соатдан ошадиган танаффус назарда тутилган. Бу ҳолдасиш куни қисмларга бўлинган деб эътироф этилади .

Эътибор беринг
Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус иш вақтига киритилмайди.

Агар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тўрт соатдан ошмаса, танаффус берилмаслиги ҳам мумкин. Ходимлар учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш белгиланган бўлса ва уларнинг иш вақти саккиз соатдан ошса, уларга дам олиш ва овқатланиш учун иккита танаффус берилиши керак.

МКда фақат дам олиш ва овқатланиш учун танаффуснинг энг кўп ва энг кам давомийлиги белгилангани сабабли, унинг аниқ давомийлигини иш берувчи ички тартибда  –  ички меҳнат тартиби қоидалари ёки ходим билан  келишувга кўра белгилайди. Шунингдек, ташкилот иш бошлагандан кейин бундай танаффус қачон берилишини мустақил тарзда белгилайди.

 Амалиётда иш вақти белгиланган меъёр доирасида бўлганда танаффус иш бошланганидан кейин 4 соатдан сўнг   белгиланади ва  1 соатни ташкил этади. Бироқ, ташкилот юзага келган шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда танаффусни камроқ қилиб белгилаши мумкин.

Масалан, агар компанияда ходимларга рисоладагидек тушликни таъминлаб берадиган ошхона мавжуд бўлса, 45 дақиқа танаффус берилиши мумкин. Асосийси – ходимлар бундай қисқа муддат ичида тушлик қилишга улгуришлари учун барча йўлдош омиллар ҳисобга олиниши лозим: ошхонага етиб бориш учун кетадиган вақт ҳамда ундаги бандлик ҳолати (навбат кутилиши, овқатланиш учун бўш жой бўлиши) ва ҳоказо.

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти барча ходимлар учун бўлгани каби, уларнинг алоҳида гуруҳлари, таркибий бўлинмалари, бригадалари ва бошқалар учун ҳам белгиланиши мумкин. Бу, айниқса, штати катта ташкилотлар учун муҳим.

 

Ходимга танаффус вақтида иш жойини тарк этишини тақиқлаш мумкинми 

Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади ва бу вақтда иш жойидан чиқиб кетиши мумкин . Шунинг учун иш берувчилар ходимларга бу вақтда ташкилот ҳудудини тарк этишини тақиқлашга ҳақли эмас.  

 Ишлаб чиқариш шароити ёки ўзига хос хусусияти ходимга танаффус беришга имкон бермаган ҳоллар бундан мустасно. Масалан, узлуксиз ишлаб чиқариш билан банд  ташкилотларда, ўтиш пунктлари ва бошқаларда.  Бу вазиятда иш берувчи ходимларга иш вақтида дам олиш ва овқатланиш имкониятини таъминлаши шарт.

Бундай ходим дам олиб ва овқатланаётган давр унинг иш вақтига киритилади ва тўлаб берилади.

Бундай ишлар рўйхати, овқатланиш тартиби ва жойи ИМТҚда белгиланади.

 

 

Таътил ва ишламайдиган вақт-Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш вақти, таътилни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш ўзбекистонда ишламайдиган вақт, таътил ва ишламайдиган вақт, таътил Ўзбекистонда байрамлар қандай ташкил етилган. Ишламайдиган соатлар, байрамлар ва таътиллар ҳақида. Кадрлар бўлими ходими учун байрамлар ва таътиллар ҳақида маълумот /ru/publish/doc/text186506_tushlik_vaqti_davomiyligi1