2022 йил 30 декабрь – қисқартирилган иш куни бўладими

preview

2022 йил 31 декабрь ишланмайдиган кун. Шу муносабат билан 2022 йил 30 декабрдаги кундалик иш давомийлиги камаядими? Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Меҳнат кодексининг 121-моддасига мувофиқ, МКнинг 131-моддасида белгиланган байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати камида бир соатга қисқартирилади . Ушбу модда бўйича бизни 1 январь (Янги йил) байрам куни қизиқтиради. Ушбу байрам арафасидаги кун – 31 декабрь – ишланмайдиган кун, лекин бунда у МКнинг 131-моддасида назарда тутилган байрамлар рўйхатига киритилмаган. Тегишинча, 2021 йил 30 декабрь ходимларда қисқартирилган эмас, балки оддий иш куни саналади. 2021 йил декабрда эса – 167 иш соати бор.

Шу билан бирга, ташкилотлар ўзларининг молиявий имкониятлари ва ишлаб чиқариш шароитларидан келиб чиқиб, МКнинг 4-модда 2-қисмига мувофиқ ходимлар учун қисқартирилган иш кунини белгилашлари мумкин.

 

2023 йилда бизни қандай қисқартирилган иш кунлари кутмоқда

Ўзбекистонда қуйидагилар байрам кунлари саналади:

Байрам кунлари

Саналар

1 январь – Янги йил

01.01.2023 й.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

08.03.2023 й.

21 март – Наврўз

21.03.2023 й.

Рўза ҳайит диний байрамининг биринчи куни

22.04.2023 й. (2023 й. белгиланган)

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

09.05.2023 й.

Қурбой ҳайит диний байрамининг биринчи кун

29.06.2023 й. (2023 й. белгиланган)

1 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги куни

01.09.2023 й.

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

01.10.2023 й.

8 декабрь –Конституция куни

08.12.2023 й.

Байрам куни бевосита иш кунига (сменага) тўғри келса, иш вақти қисқаради, агар иш кунидан (сменадан) кейин аввал дам олиш куни ва ундан кейингина байрам куни келса, иш вақти қисқармайди.

Байрам кунлари арафасидаги иш вақти нафақат нормал иш вақти давомийлигига эга бўлган ходимлар учун, балки қисқартирилган иш вақтида ишловчилар (вояга етмаганлар, ногиронлар ва бошқалар) учун ҳам қисқартирилади.

Шундай қилиб, 2023 йилда қуйидаги кунлар қисқартирилган иш кунлари бўлади:

7 март (Хотин-қизлар куни арафаси);

21 апрель (Рўза ҳайит диний байрами арафаси);

8 май (Хотира ва қадрлаш куни арафаси);

28 июнь (Қурбон ҳайит диний байрами арафаси);

31 август (Мустақиллик куни арафаси);

30 сентябрь – 6 кунлик иш ҳафтаси учун (Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафаси);

7 декабрь (Конституция куни арафаси).