Чет эл фуқаросига меҳнат таътили қандай тақдим қилинади

29.12.2022
Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

«Чет эл фуқароси билан меҳнат шартномаси иккинчи йилга узайтирилди. У аллақачон биринчи йил учун таътилдан фойдаланган. Ишни узайтириш учун тасдиқнома иш даври тугашидан бир ой олдин олинган. Меҳнат таътилини ҳисоблашда иккинчи йил учун даврни қандай қилиб тўғри кўрсатиш керак – меҳнат фаолияти бошланган санаданми ёки янги тасдиқнома олинган кунданми? Иккинчи йил учун меҳнат таътилини чет эллик учун қандай тўғри расмийлаштириш мумкин?». 

Саволларга эксперт ва «Нормкадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Янги Меҳнат кодексида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган  шахслар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида боб билан ажратилган .

Меҳнат муносабатлари, шу жумладан – таътил бериш тартиби ходимнинг фуқаролигига боғлиқ эмас.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг нормалари, шу жумладан чет эл фуқаролари иштирокидаги меҳнат муносабатларига ҳам  татбиқ этилади .

Иш йили унга қўшимча келишув тузилган ёки ишлаш ҳуқуқи такроран тасдиқланган кундан эмас, балки меҳнат шартномаси бўйича иш бошланган кундан бошлаб ҳисобланади.

Иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида ўн икки ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади .

Чет эллик ходим билан меҳнат муносабатлари тугатилмаганлиги, балки узайтирилганлиги сабабли, унинг меҳнат таътилини ҳисоблаш учун иш даври (иш йили) аввалгидек қолади ва ҳар йили ишга қабул қилинган кундан бошлаб ҳисобланади. Бу ҳолда ишлаш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги тасдиқнома санаси муҳим бўлмайди.

Мисол учун, агар ходим ишга 2021 йил 10 мартда қабул қилинган бўлса, унинг таътил учун иш даври ҳар йили 10 мартда бошланади:

  • биринчи иш йили – 2021 йил 10 мартдан 2022 йил 9 мартгача (таътилдан фойдаланилган);
  • иккинчи иш йили – 2022 йил 10 мартдан 2023 йил 9 мартгача (ходим таътил олиш  ҳуқуқига эга).

Кейинги қадам, 2023 йил 10 мартдан бошлаб ходим учинчи иш йили учун таътил олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Агар ходим билан меҳнат шартномаси кейинги тасдиқномани олишдан олдин бекор қилинганда эди, ходим янги меҳнат шартномаси бўйича ишга янги қабул қилинган ҳисобланар эди.  Унинг таътил олиш ҳуқуқи қайта ишга қабул қилинган кундан бошланарди.

Эътибор беринг
Янги Меҳнат кодексининг кучга кириши билан 2023 йил 30 апрелдан меҳнат таътилининг минимал давомийлиги йигирма бир календарь кунгача оширилади . Шунингдек, қўшимча ва узайтирилган таътилларнинг тартиби ва давомийлиги ҳам ўзгармоқда . Буларнинг барчаси 30 апрелдан кейин меҳнат таътилини беришда ҳисобга олиниши керак.

 

 

Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал