Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Бола парваришлаш таътилини ота олмоқчи бўлса
«Компания ходими «бола 2 ёшга тўлгунча декрет таътили»га чиқиш учун ариза ёзди. Унинг хотини туққанидан кейин академик таътил олмасдан олий таълим масканида ўқишини давом эттирди. Бундай вазиятга биринчи бор дуч келяпмиз. Буни қандай расмийлаштириш мумкин?»
Вазиятни 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК қоидаларини ҳисобга олган ҳолда «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС изоҳлади:
– Биринчи навбатда, биз кундалик атамаларни ижтимоий таътилларга қўллашни тавсия этмаймиз. Қонун ҳужжатларида «декрет таътили» тушунчаси йўқ, иш берувчи ижтимоий таътилларнинг барча турларини фарқлаши муҳимдир, чунки улар турлича тақдим этилади, расмийлаштирилади ва тўланади .
Бу қуйидаги таътиллар:
Саволдан кўриниб турибдики, бу вазиятда гап ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари ҳақида эмас, балки болани парваришлаш учун бериладиган таътил тўғрисида боряпти. Бундай таътилдан эса боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин .
Ходим раҳбарга бола 2 ёшга тўлгунга қадар унга бола парваришлаш таътилини тўлиқ ёки қисмларга бўлиб бериш тўғрисида ёзма ариза билан мурожаат қилиши мумкин, фақат боланинг онасига берилган ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаши санасидан олдин эмас.
Қандай расмийлаштириш керак
Ходимга ушбу турдаги таътилни оналарга расмийлаштириладиган бола парвариши таътили билан бир хил тартибда – қуйидагилар асосидаги буйруқ билан расмийлаштиринг:
1) ёзма ариза;
2) бола туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
3) боланинг онаси ушбу таътилдан фойдаланмаслигини тасдиқловчи ҳужжат (ўқиш жойидан маълумотнома ва бошқалар).
Ушбу турдаги таътилни албатта ЯММТда рўйхатдан ўтказинг .
Отага нафақа тўлаш керакми
Ота бюджетдан ташқари ташкилотда ишлаётган бўлса ва боланинг онаси ўқиш жойида нафақа олмаса, у нафақа олиш учун ёзма ариза топширган пайтдан бошлаб бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқига эга .
Бунинг учун ходим қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
- ариза (битта аризада бола 2 ёшга тўлгунга қадар таътил ва нафақа тўлашни сўраб мурожаат қилиш ёки иккита алоҳида ариза топшириш мумкин);
- боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
- боланинг онаси ушбу турдаги нафақани олмаслиги тўғрисида ҳужжат (ОТМ маълумотномаси).
Нафақа уни тўлаш талаб қилинган ойдан бошлаб тайинланади ва тўланади.