СССР даврида олинган таълим тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга қандай киритиш керак

preview

«Ташкилот ЯММТга ходимнинг олий таълими тўғрисида маълумотни киритиши керак. 1978-1987 йилларда Фрунзе Политехника институтида ўқиган. СССР даврида Ўзбекистондан ташқаридаги университетларни битирган шахсларга олий маълумот тўғрисидаги маълумотларни киритиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?».

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Сиз Олий таълим, фан ва инновациялар

вазирлигига мурожаат қилишингиз керак. Аввалроқ келтирилган масала бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси шуғулланган . Аммо кейинроқ инспекция  вазифалари вазирликка берилган .

Ҳозирги вақтда иш берувчилар ЯММТ тизимида совет давридаги олий маълумот тўғрисидаги дипломни рўйхатдан ўтказиш ва тасдиқлаш имкониятига эга эмаслиги сабабли, ходимнинг қоғоз шаклидаги дипломи унинг маълумотини тасдиқлаш учун асос бўлиши мумкин деб ҳисоблаймиз (Тошкент, 15.05.1992 й. Таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишув 5-м.).