Хусусий ОТМ ўқитувчилари учун таътил давомийлиги қандай белгиланади

preview
Эътибор беринг

Мақолага тавсия этилган таътил кунлари сони бўйича ўзгартириш киритилди – 48 иш куни, 56 календарь куни.

«Университетда (хорижий корхона) турли тоифадаги ходимлар – маъмурий ходимлар, ёрдамчи ходимлар ва педагог ходимлар ишлайди. Уларнинг таътил кунлари – турлича. Маъмурият ва ёрдамчи ходимларда 21 кун, ўқитувчиларда 40 кун. Бироқ бош ташкилот барча ходимлар учун таътилларнинг бир хил давомийлигини белгилашга қарор қилди – 21 кун. Университет педагог ходимлар  учун бундай таътил давомийлигини тайинлашга ҳақлими?».

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Эътибор беринг
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланган қоидалар қуйидагиларга нисбатан татбиқ қилинади:

  • чет эл фуқаролари;
  • фуқаролиги бўлмаган шахслар;
  • фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган ташкилотлар ёхуд ушбу фуқаролар, шахслар иштирокидаги;
  • халқаро ташкилотлар ва чет эл юридик шахслари,

агар Ўзбекистон Республикасининг қонунларида ёки халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса . Шунинг учун таътилнинг давомийлигига оид ҳолларда Меҳнат кодексининг талабларига риоя қилиш керак ва  педагог ходимлар таътилининг давомийлигини бошқа тоифадаги ходимларнинг таътиллари билан тенглаштирмаслик керак.

Педагог ходимларга МК 501-м. 6-қисмига мувофиқ узайтирилган таътилларни тақдим қилишни тавсия қиламиз:

  • Таълим ташкилотларининг педагог ходимларига ҳафтасига ўттиз олти соатдан ортиқ бўлмаган иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади ва йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади. Педагог ходимлар иш вақтининг аниқ давомийлиги ва йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.

Шунингдек, «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг 53-модда 2-қисмига кўра:

  • Таълим ташкилотларининг педагог ходимларига қисқартирилган иш вақти давомийлиги белгиланади, ҳақ тўланадиган ҳар йилги узайтирилган таътил ва бошқа имтиёзлар ва кафолатлар тақдим этилади.

Бундай таътилларнинг аниқ давомийлиги янги Меҳнат кодексининг кучга кириши сабабли ҳозирги кунда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳали тасдиқланмаган. Ҳозирча аввалги қоидаларга риоя қилишни тавсия қиламиз, унга кўра ОТМ педагог ходимлари учун узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги 48 иш кунини ташкил этади (календарь кунларга қайта ҳисобланганда  – 56 календарь кун).