Қайси чет элликларга Ўзбекистонда ишга қабул қилинаётганда рухсатнома олиш талаб қилинмайди

preview

Агар сиз чет эл фуқаросини ишга олмоқчи бўлсангиз, у махсус ҳужжатни олиш орқали Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Бироқ айрим тоифадаги чет элликлар бундай ҳужжатни тақдим қилиши шарт эмас.

Kadrovik.uz тушунтиради:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

Қуйидагилар меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлаши шарт эмас :

  • Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказилган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлари ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари, шунингдек, дипломатик мақомга эга бўлган бошқа шахслар;
  • Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги илтимосномаларига кўра, туризм соҳасидаги ишларга уч ойгача бўлган муддатга жалб қилинадиган мутахассислар;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган ёки ташкил этиладиган хорижий ва қўшма корхоналар таъсисчилари, шу жумладан биринчи раҳбарлари (улар билан тегишли лавозимларга меҳнат шартномалари тузилган кундан бошлаб), уч ойгача бўлган муддатда;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлатлараро битимларга мувофиқ ташкил этилган ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фан ва маданият арбоблари;
  • Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг дастурлари доирасида таътил вақтида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар;
  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказилган матбуот вакиллари;
  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида* аккредитациядан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ҳамда филиалларининг ходимлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Президент мактаблари, шунингдек  олий таълим муассасаларида ишлаш учун жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассислар;
  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ишга жойлаштиришнинг бошқа тартиби белгиланган шахсларга;
  • инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ;
  • Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олган шахсларга;
  • Ўзбекистон Республикасига қисқа муддатга (бир ойгача), шу жумладан диагностика ҳамда даволаш амалиётларини бажариш, тажриба алмашиш дастурлари, маҳорат дарслари ўтказиш ва маърузалар ўқиш, ходимлар малакасини ошириш мақсадида келаётган чет эл мутахассислари ;
  • Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг чет эллик мутахассислари ;
  • хорижда туриб масофавий (онлайн) шаклда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар .

* ННТларга жалб қилинган чет эл фуқаролари, шу жумладан – диний ташкилотлар, халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан жалб қилинган чет эл фуқаролариуларда  фақат Адлия вазирлигида аккредитациядан ўтгандан ва аккредитация карточкасини олгандан кейингина меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин. Карточка шакли ва чет эл фуқаролари – ННТ ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартибига қаранг.

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» эксперти