Ҳомиладор аёлларга қандай кафолатлар берилади
Ҳомиладор аёллар – ходималарнинг алоҳида тоифаси бўлиб, улар учун қонунчилик ҳуқуқий меҳнат муносабатларида бир қатор кафолатларни назарда тутади – ишга қабул қилишдан бошлаб токи меҳнат шартномасини бекор қилишгача. Иш берувчилар кейинчалик судма-суд юрмаслик ва жарималар тўламаслик учун ҳомиладор ходималарнинг қонуний талабларини эътиборсиз қолдирмасликлари керак.
