Пригодится каждому кадровику в феврале:
Меҳнат кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Хусусан, ўзгартишлар иш жойида зўравонлик ва камситишларни олдини олиш, бундай ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда тенг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича янги чоралар кўриш учун киритилиши режалаштирилмоқда. Меҳнат кодексига режалаштирилган ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумотни kadrovik.uz нашрида ўқинг.
24 январ куни Олий Мажлис йиғилишида депутатлар Меҳнат кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар. Бу ўзгартишларга кўра, иш жойларида камситишларни олдини олиш ва дискриминацияни бартараф этиш учун бир неча тартиб-қоидаларни жорий этиш режалаштирилмоқда.
1. Ходимни бошқа лавозимга ўтказиш ёки ишдан бўшатиш учун янги асос.
Иш берувчиларга ҳамкасбларини иш жойида камситаётган ходимларни бошқа лавозимга ўтказиш ёки ишдан бўшатиш имконияти берилиши кўзда тутилмоқда. Бироқ бу чоранинг иш берувчи учун мажбурият эмас, балки имконият сифатида жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, бунинг учун касаба уюшмасининг хулосаси ва холисона хизмат текшируви талаб этилади.
Муҳим!
Ҳозирги пайтда Меҳнат кодекси иш жойида камситиш ва зўравонлик тушунчаларини белгиламаганлиги сабабли, уларни аниқлаштириш ишлари олдинда турибди
Ўқишни тавсия этамиз
2. Фарзанд туғилганда оталарга таътил.
Ўзгартиришлар фарзанд туғилганда оталарга ижтимоий ҳақ тўланадиган таътил берилишини назарда тутади. Бу ҳақда батафсил маълумотни kadrovik.uz нашрида ўқинг>>>
Тавсия
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилини қандай бериш ҳақида Kadrovik PRO тизими экспертлари тавсияда ўқинг
3. Уч ёшгача боласи бўлган оталарни ёки ота-онани ўрнини босувчи шахсларни тунги ишларга жалб қилиш.
Меҳнат кодекси ҳомиладор ва уч ёшгача боласи бўлган аёлларни, агар бу тиббий хулосага кўра ман этилган бўлса, тунги ишларга жалб қилиш мумкин эмаслигини белгилайди. Бу кафолатни уч ёшгача боласи бўлган ёлғиз оталарга ва болага ота-онани ўрнини босувчи шахсларга ҳам тарқатишни исташмоқда.
4. Маиший зўравонликка учраган ходимларни ишга жойлаштириш учун қўшимча давлат кафолатлари.
Оилада зўравонлик ёки камситишларга учраган ходимларни ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифаси рўйхатига киритиш режалаштирилмоқда. Бундай шахсларга ишга жойлашишда қўшимча давлат кафолатлари тақдим этилади.
Ҳозирги пайтда қонун лойиҳаси фақат биринчи ўқишда қабул қилинди. Меҳнат кодексидаги кейинги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун, kadrovik.uz telegram каналига обуна бўлинг.
Kadrovik.uz тавсия этади